6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари (2 соат) Режа - 1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари.
- 2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.
- 3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси.
1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари ялпи талаб ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. Истеъмол ва жамғариш ҳажмини белгиловчи асосий омиллар қуйидагилар: - уй хўжаликларининг ишлаб топган даромадлари,
- олган трансферт тўловлари
- тўлаган солиқлари билан белгиланадиган тасарруфидаги даромади (DI – disposable income, ёки Yd ) кўрсаткичидир.
Истеъмол ва жамғариш - Маълумки, уй хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча.
- Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш фойдасига ўсади. Бу боғлиқликни гипотетик маълумотлар асосида кўриб чиқамиз (4-жадвал).
Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари Тасарруфидаги даромад ҳажми 370 шартли бирликка (ш.к.) тенг бўлганда уй хўжаликлари истеъмоли 375 ш.б.ка тенг, яъни тасарруфидаги даромаддан 5 ш.б.ка кўп бўлади. Яъни уй хўжаликлари 5 ш.б.ка тенг миқдорда қарз Истеъмол графиги Истеъмол графиги - Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 шартли бирликка тенг бўлганда, унинг миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб юритилади.
- Истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишида берилган. Биссектриса кўринишидаги Yd =C тўғри чизиғининг ҳар бир нуқтасида истеъмол ва тасарруфидаги даромад ҳажмлари тенг бўлади. Ҳақиқий истеъмол (С) графиги ҳақиқий истеъмол ва даромад тенг бўлган нуқтада (α) биссектриса билан кесишади. Бўсағавий нуқтадан қуйида ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ.
Истеъмол графиги - Бу вазият инсонларнинг қарз ҳисобига ҳаёт кечиришини билдиради. α – нуқтада юқорида ҳақиқий истеъмол даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади.
- Ҳақиқий истеъмол тўғри чизиғи истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни а нуқтада кесиб ўтади. Бу ҳол уй хўжаликлари умуман даромад олмаганларида ҳам маълум миқдорда истеъмол қилишларини англатади. а – нуқта эса автоном истеъмол ҳажмини билдиради.
Жамғариш графиги Жамғариш графиги - Жамғариш графиги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.
- Вертикал ўқдаги ҳар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (S= Yd - С).
- Бошланғич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг бўлган ҳолда ихтиёрдаги даромад ҳажми ўсиб бориши билан унинг миқдори ҳам ошиб боради.
Мавзунинг биринчи саволида келтирилган гепотетик маълумотлар ва графикларга таяниб истеъмол функциясини ёзамиз - C = a + b Yd , бу ерда: a – автоном харажатлар; Yd – тасарруфидаги даромад (Yd =Y-Т), бу ерда: Т – солиқлар;
- b – истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромадга боғлиқлигини ифодаловчи коэффициент, бошқача айтганда истеъмолга чегараланган мойиллик. (b=C/Ydx100)
Жамғариш графиги - Жамғариш графигини ҳам истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодалаш мумкин, яъни жамғариш функцияси қуйидаги кўринишга эга:
- S = -a + (1 -b) Yd
Истеъмол ва жамғариш ҳажмига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: - 1. Уй хўжаликлари даромадлари.
- 2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
- 3. Баҳолар даражаси.
- 4. Иқтисодий кутиш.
- 5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
- 6. Солиққа тортиш ҳажми.
2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик. - Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфидаги даромаддаги истеъмол харажатларининг улуши тушунилади, яъни:
Жамғаришга ўртача мойиллик Мисол учун - Тасарруфидаги даромад даражаси 410 ва 530 шартли бирликка ва истеъмол даражалари 405 ва 495 шартли бирликка тенг бўлган ҳолатлар учун истеъмолга ўртача мойилликни ҳисоблаймиз, яъни:
- АРС =(405 / 410) х 100 = 98,78 %
- АРС = (495 / 530) х 100 = 93,39% га тенг.
- Демак, бу мисоллардан кўриниб турибдики, тасарруфидаги даромадлар миқдори кўпайиб бориши билан унинг таркибидаги истеъмол улуши камайиб ва аксинча жамғарма улуши кўпайиб боради.
3. Инвестицияларнинг моҳияти - Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу, ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий моҳиятига кўра инвестициялар янги корхоналар қуриш, узоқ муддат хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб-ускуналарни якуний сотиб олишга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.
- Шунингдек инвестицилар таркибига уй-жой қурилишига кетган харажатлар ҳам киритилади.
Инвестицияларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин Макроиқтисодий таҳлилда энг кўп дуч келинадиган гуруҳлашда инвестициялар инвестициялаш объектига кўра уч турга бўлинади. - 1. Ишлаб чиқариш инвестициялари;
- 2. Товар-моддий захираларига инвестиция;
- 3. Уй-жой қурилишига инвестиция.
Do'stlaringiz bilan baham: |