6-Мавзу: истеъмолчи танлови назарияси режа: Нафлилик назариясининг асосий қоидалари


Download 0.65 Mb.
bet1/5
Sana05.02.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1167930
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6 Мавзу Истеъмолчи танлови назарияси

  • 6-Мавзу: ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИ НАЗАРИЯСИ
  • РЕЖА:
  • 1. Нафлилик назариясининг асосий қоидалари.
  • 2. Нафлилик функцияси, умумий нафлилик ва чекли нафлилик.
  • 3. Бефарқлик чизиғи ва неъматларни чекли алмаштириш нормаси.
  • 4. Бюджет чизиғи ва истеъмолчининг мувозанатлик шарти.
  • Ҳар қандай истеъмолчи олдида учта асосий савол туради:
  • 1. Нимани харид қилиш?
  • 2. Харид қилинадиган товар қанча туради?
  • 3. Товарни харид қилиш учун маблағ етарлими?
  • Биринчи саволга жавоб бериш учун товарнинг истеъмолчи учун нафлилик даражасини аниқлаш, иккинчи саволга жавоб бериш учун – товарнинг нархини ўрганиш ва учинчи саволга жавоб бериш учун истеъмолчининг даромадини солиштириш талаб қилинади.
  • Мана шу учта механизм – нафлилик, нарх ва даромад – истеъмолчи танловининг асосини ташкил этади.

ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИНГ АСОСЛАРИ

  • ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИ
  • ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ДАРОМАДИ
  • ТОВАРЛАРНИНГ
  • НАРХИ
  • ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ НИМАНИ АФЗАЛ КЎРИШИ
  • ҚАЙСИ ТОВАРЛАР МАЖМУАСИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
  • ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ
  • ИСТЕЪМОЛЧИ
  • ЭҲТИЁЖЛАР
  • ХАРАЖАТЛАР
  • НАФЛИЛИК
  • НАФЛИЛИКНИ МАКСИМАЛЛАШ-ТИРИШГА УРИНИШ
  • РАЦИОНАЛ
  • ҲАТТИ-ҲАРАКАТ
  • ОПТИМАЛ ХАРИДНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
  • ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ РАЦИОНАЛ (ОҚИЛОНА) ҲАТТИ-ҲАРАКАТИ

Истеъмолчининг маблағи чекланган. Истеъмолчи ҳар доим танлов олдида туради: қайси маҳсулотдан қанча олиши керак. Истеъмолчи мавжуд имконият доирасида ўз эҳтиёжини максимал даражада қондиришга, турмуш фаровонлиги даражасини оширишга ҳаракат қилади. Эҳтиёжни қондириш ёки турмуш фаровонлиги даражаси нафлилик дейилади. Неъматнинг нафлиги - неъматнинг инсон эҳтиёжини қондира олиш хусусиятидир. Истеъмол назариясида неъмат - бу истеъмолчининг эҳтиёжини қондира оладиган ҳар қандай истеъмол объектидир. Кўп ҳолларда неъматлар якка тартибда эмас, балки мажмуа тартибда ёки «истеъмол савати» билан истеъмол қилинади. Истеъмол назариясида истеъмолчилар маълум дидга, хоҳишга эга ва улар бу хоҳиш ва дидларини қаноатлантиришда бюджет (даромад) билан чекланган. Бунда улар неъматлар мажмуаларидан, максимал наф келтирадиган мажмуани танлашга ҳаракат қилади. Истеъмол назариясида истеъмолчининг даромади чекланган; алоҳида истеъмолчи томонидан сотиб олинадиган неъмат нархи унинг миқдорига боғлиқ эмас; истеъмолчилар неъматнинг нафлилигини тўлиқ билади, истеъмолчи максимал наф берувчи неъматлар мажмуасини танлайди, деб фараз қилинади.

  • ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИНГ АКСИОМАЛАРИ
  • Истеъмол турининг кўплиги
  • Ҳар бир истеъмолчи турли хил неъматлардан истеъмол қилишни истайди.
  • Истеъмолнинг тўйинмаслиги
  • Истеъмолчи ҳар қандай неъматдан кўп миқдорда истеъмол қилишга мойил.
  • Транзитивлик
  • Агар истеъмолчи А мажмуани В га нисбатан афзал кўрса ва В мажмуани С мажмуадан афзал кўрса, унда у А мажмуани С мажмуага нисбатан ҳам афзал кўради:
  • Субституция (ўринбосарлик)
  • Агар истеъмолчига А неъмат ўрнига ўринбосар В неъматдан кўпроқ (арзонроқ нархда) таклиф қилинса, у бунга рози бўлади.
  • Камайиб борувчи чекли нафлилик
  • Бирор бир неъматнинг чекли нафлилиги унинг истеъмолчи ихтиёрида қанча миқдорда борлигига боғлиқ.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling