6-мавзу: жамият ва инсон фалсафаси


Download 81.25 Kb.
bet7/14
Sana18.06.2023
Hajmi81.25 Kb.
#1561008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
6-МАВЗУ

Конфуцийлик тарафдорларининг фикрича, ердаги дунё осмон образи ва унга ўхшатиб яратилган бўлиб, унга ҳеч қандай қўшимча ва ўзгаришлар киритилиши керак эмас. Ижтимоий ҳаётнинг асосий принциплари (Конфуций фикри бўйича): а) давлат бошлиғига содиқлик; б) юқоридагиларга ҳурмат; в) бурчга содиқлик ва бошқалар. Конфуцийлик, бир томондан инсон ва жамиятни турли тўқнашувлардан ҳимоя қилишга, иккинчи томондан, инсонни аниқ, конкрет ижтимоий идеалларга эришишга йулловчи анъаналар, урф-одатларни сақлаб қолишни ташвиқот қилади. Конфуцийликнинг ижтимоий ривожланишдаги асосий қоида (постулат)ларидан бири – зўравонлик қилмаслик бўлиб, бунда қадимги Хитой маданиятининг ва буддавийликнинг мафкуравий таъсири кўриниб туради.
Ҳиндувийлик ижтимоий тасаввурларида ўрнатилган тартибнинг иерархияга асосланганлиги ва мустаҳкамлиги ғояси устун туради: жамиятнинг ҳаммаси касталарга бўлинганлиги, улар ўртасидаги чегаралар қаттиқ сақланиши даркор. Амалда бу нарса касталар ўртасидаги зиддиятлар ва душманликларга, «паст» касталарнинг камситилишига, қадимий ижтимоий воқеликларнинг сақланиб қолишига олиб келади. Ҳиндувийлик ижтимоий ва шахсий ҳаёт соҳасидаги таъқиқлар ва чеклашларнинг бузилишига қарши туради. Унинг учун тараққиёт ғояси ётдир. Ҳиндистоннинг кўпгина кўзга кўринган мутафаккирлари (айниқса М. Ганди, Р.Тагор) энг аввало ҳиндувийликни унинг инсон ва жамият тўғрисидаги тасаввурларини ислоҳ қилиш мақсадида кўп куч сарфладилар.
Иудаизмдаги ижтимоий муаммонинг ўзига хослиги яҳудийларга кўп асрлар давомида бошқа социум жамоаларидан алоҳида ажратилган ҳолатда яшашга тўғри келганлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам иудаизмнинг ижтимоий муаммоси оила ва жамоа доираси билан чегаралангандир. Бироқ, вақт ўтиши билан кўплаб ижтимоий қадриятлар ўзгариб кетади. Масалан, камбағалларга ёрдам бериш (филантропик) аҳамиятга эга бўлиб, жамоанинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилиш эса кенг ижтимоий фаолият сифатида қўллаб-қувватланади. Иудейлар атрофдаги оламни, бутун жамиятни душман деб қабул қилишдан воз кечишди. «Ё бор урф-одатлар кучига қарши туриш ва ўзи учун янги, янада кенгроқ дунёни кашф қилиш, ёки анъанавий, традицион ҳақиқат ва одатларга хавф солувчи омил деб қараладиган замонавий янги ғояларга қарши туриш керак»5,- деган муаммо юзага келганда кўпчилик яҳудийлар келишиш йўлини афзал кўра бошладилар.
Зардуштийлик динида жамиятга оид қарашлар етарли даражада қизиқарли ифодаланган. Таниқли олимлардан М.М. Хайруллаев ва М.А.Усмонов таъкидлашича, «Зардуштийлик фақатгина дин бўлмай, ҳукмрон мафкурадир. Унда жамиятнинг нафақат ижтимоий-сиёсий тузуми, балки жамиятнинг урф-одатлари ва ахлоқи ҳам, халқ оғзаки ижоди ҳам, адабий ижоди ҳам»6 акс этгандир. Зардўшт таълимоти марказий осиёлик ҳукмронларга давлат қуроли бўлиб хизмат қилдики, бунда нафақат сиёсий-ҳуқуқий тамойиллар, балки диний-ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар ҳам асосий тартибга солувчи восита бўлиши керак эди. Зардўштийликка асосланган идеал жамият конфуцийлик буддавийлик, иудаизм, платонизм ва бошқаларнинг белгиларини ўз ичига олди»7.
Ижтимоий муаммоларга исломий қарашларда эса илоҳий таълимотларга асосланилади. Исломда тақдирга бўйсуниш, сабр-тоқатли бўлишга даъват этилди. Исломнинг географик жиҳатдан кенг тарқалиши унинг ҳудудларга хос бўлган кўринишлари пайдо бўлишига олиб келиб, бу ҳудудларда ижтимоий масалалар у ёки бу ҳолатларга боғлиқ ҳолда талқин этилди. Ислом фақат ўзига хос турмуш тарзи, «инсон борлиғининг ҳамма томонларига чуқур таъсир қилувчи» дин сифатида майдонга чиқади. Ислом таълимотида мусулмоннинг ижтимоий ва шахсий ҳаётининг ҳамма томонлари аниқ кўрсатиб берилган.

Download 81.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling