6-Мавзу: Классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши


Download 0.59 Mb.
bet14/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604338
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-Мавзу ИТТ Сиртки

Капитал назарияси.

Капитал- ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мамлакат бойлигининг бир қисми бўлиб, у озиқ-овқат, кийим-кечак, асбоб-ускуналар, хом ашё, машиналар ва бошқалардан иборатдир.

Бир хил капитал қўйилмасидан келадиган даромаднинг ҳар хиллиги сабабли капитал бир касб туридан бошқасига ўтиб туришини кўрсатиб берди.

Ҳар бир киши кўпроқ фойда олишга интилади, шунинг учун у кам фойдали иш жойини ташлаб кўп фойда келадиган жойга ўтишга ҳаракат қилади.

Бундан капиталнинг юқори фойдали тармоққа оқиб ўтишининг кучайишини Д.Рикардо назариясидан кўриш қийин эмас.

“Қиёсий устунлик”назарияси


Д.Рикардо биринчилардан халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувнинг фойдалилигини исботлаб берди.
Халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда, у қиёсий устунлик назариясини яратди.
Бу назариянинг асосий қоидаси шундан иборатки, ҳар бир мамлакат ўзининг муайян товарни ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлари билан уни сотиб олишга кетадиган харажатлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда ташқи савдодан фойда кўради.
Муайян товарни ишлаб чиқариш бир мамлакат учун бошқа мамлакатларга нисбатан қулайроқ бўлиши мумкин. Шу боис, қиёсий устунлик назариясига биноан, мамлакатлар харажатларни ҳисобга олган ҳолда у ёки бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак.

“Қиёсий устунлик”назарияси

  • Д.Рикардо шундай мисол келтиради. Португалияда муайян миқдордаги винони тайёрлаш учун 80 кишилик меҳнат, газлама ишлаб чиқариш учун еса 90 кишилик меҳнат талаб қилинади (бир йилга). Англияда шу миқдордаги винони ишлаб чиқариш учун 120 кишилик меҳнат, газламани ишлаб чиқариш учун 100 кишилик меҳнат сарфлаш зарур. Гарчи олиб келинган газлама Португалиянинг ўзида Англияга нисбатан кам харажат евазига ишлаб чиқарилиши мумкин бўлса ҳам, бу шароитда Португалия учун винони газламага айирбошлаш фойдали. Гап шундаки, ресурсларни газлама ишлаб чиқаришдан, Англияга нисбатан катта қиёсий устунликка ега бўлган, вино тайёрлаш тармоғига ўтказиб, Португалия винони айирбошлаш йўли билан 80 кишилик меҳнат сарфлари ҳисобига, яъни 10 кишилик меҳнатни тежаш эвазига, газлама олиши мумкин. Бундай айирбошлаш Англия учун ҳам фойдали, негаки у ўз кучини газлама ишлаб чиқаришга сарфлаб, газламани сотиш йўли билан муайян миқдордаги винони 120 кишининг меҳнати ҳисобига эмас, балки фақат 100 кишилик меҳнат эвазига олиши мумкин (яъни 20 кишилик меҳнатни тежаш ҳисобига). Бу мисолдан шу нарса кўринадики, қиёсий устунлик мавжуд бўлса, ихтисослашув ва айирбошлаш иккала мамлакат учун ҳам фойдалидир. Бундан мамлакатлар ўртасида меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви зарурлиги келиб чиқади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling