Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари Режа: Муробаҳанинг хусусиятлари ва турлари


Download 1.31 Mb.
bet1/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1249259
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Qarzga asoslangan moliyalashtirish vositalari

Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари

Режа:

1. Муробаҳанинг хусусиятлари ва турлари

2. Ижара турлари ва унинг хусусиятлари.

3. Салам, Истисноъ, Карзи Хасан, Вадиа.

Муробаҳа – AAOIFI нинг халқаро стандартларига кўра, банк ёки бошқа молиявий воситачи мижоз учун зарур бўлган активни сотувчидан сотиб олиши ва уни мижозга тўлов муддатини узайтириш йўли билан сотишини ўзида акс эттиради. Мазкур битим сотиб олинган товар баҳосига маълум бир келишилган устама қўйиш йўли билан сотишни ифодалайди.

. Муробаҳа

  • Муробаҳа, шунингдек, истеъмол кредитига ўхшаш бўлган шахсий харидларни мо- лиялаштириш мақсадларида ҳам ишлатилиши мумкин. Муробаҳанинг анъанавий кредитлашдан асосий фарқи шун- даки, молиявий воситачи қайта сотиладиган мулкдан келиб чиқувчи барча хатарлар ила унинг тўлақонли эгаси бўлиши шарт ҳисобланади. Бундан ташқари, гарчи активни ўзга шахс- га сотиш натижасида қилинган харажатларни қоплашни талаб қилиш мумкин бўлса-да, қоидага кўра, молиявий воситачи то- монидан сотиб олинган буюмни харид қилишга мижозни маж- бур қилиш мумкин эмас.

Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари

Қуйидагилар муробаҳа битими амалда эканлигининг шартлари ҳисобланади:

  • 1. Сотиш предмети шариат рухсат берган, мавжуд товар бўлиши, шунингдек, ўзида моддий активни ифодалаши ва унинг сони ҳамда сифати осон аниқланиши шарт.
  • 2. Молиявий муассаса товарни жисмоний ёки амалий жиҳатдан мулк қилиб олган бўлиши лозим.
  • 3. Мижоз товарнинг қиймати ва устама ҳақидан бохабар этилган бўлиши шарт. Устама миқдори томонларнинг ўзаро ке- лишуви бўйича ўрнатилган бўлиши лозим.
  • 4. Муробаҳа шартномасидаги баҳо шартнома амал қилиш даври бошида бир марталик тўлов билан тўланиши мумкин, тўловлар, шунингдек, кечиктирилиши ва шартнома амал қилиш даври якунига қадар буткул ёки қисмларга бўлиб амалга ошири- лиши мумкин.
  • 5. Товар баҳосини шартнома амал қилиш даври мобайнида ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Қарздорнинг вазиятини осон- лаштириш мақсадида тўловлар муддатини ўзгартиришга рухсат этилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling