Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари Режа: Муробаҳанинг хусусиятлари ва турлари


Download 1.31 Mb.
bet4/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1249259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Qarzga asoslangan moliyalashtirish vositalari

Истисноъ

  • Истисноъ – икки томон: сотувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотди шартномаси бўлиб, унга кўра харидор буюртма бўйича қурилиши ёки тайёрланиши лозим бўлган мавжуд бўлмаган товарни сотиб олишга розилик билдиради. Мазкур шартнома бўйича ҳисоб-китоблар ўрнатилган баҳо бўйича келишув тузилган санада амалга оширилади, тўловлар эса олдиндан келишилган вақт оралиғида лойиҳа давомида ва унинг якунида амалга оширилади. Томонлар тўловлар муддати тўғрисида ўзаро келишиб олишлари мумкин, лекин шартнома миқдори ўзгармай қолиши керак

Истисноъ шартномасининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:


1. Шартнома тузилаётган вақтда шартнома предмети мавжуд
бўлмаслиги ёки ишлаб чиқарувчининг эгалигида бўлиши шарт.
2. Истисноъ шартномасининг предмети қишлоқ хўжалиги эмас, балки ишлаб чиқариш товари бўлиши шарт, бу маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнида бир шаклдан бошқасига ўтишини кўзда тутади.
3. Истисноъ шартномаси бўйича товарнинг сифати ва сони томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин.
4. Агар буюртмачи билан бошқача келишилмаган бўлса, бажарувчи бошқа ишлаб чиқарувчининг товарини етказиб беришга ҳақлидир
5. Агар истисноъ товарининг сифати келишилганидан паст бўлса, у ҳолда буюртмачи хияр ал-айб тамойилига кўра, ундан воз кечиши ёки баҳони пасайтиришни талаб қилиши мумкин.

Истисноъ

  •  Бунда буюртмачи мижоз/харидор ишлаб чиқарувчи (ёки қурувчи) ташкилотга муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш (ёки бирор иншоотни қуриб бериш) буюртмасини беради. Агар ишлаб чиқарувчи буюртма берилган маҳсулотни ўз хом ашёсидан ишлаб чиқариш мажбуриятини олса Истисна битими юзага келади. Истисна жоиз бўлиши учун ишлаб чиқарилиши кутилаётган маҳсулот нархи томонларнинг розилиги билан белгиланиши, ҳамда маҳсулотнинг барча хусусиятлари бўйича бир келишувга эришишлари лозим

Амалиётда истисноъ шартномасининг амалга ошиши қуйидаги тарзда бўлади:

  • а) мижоз янги ишлаб чиқариш, қурилишни ташкил этиш ёки мулкни маълум бир баҳо ва сифатда сотиб олиш бўйича банкка лойиҳа билан мурожаат қилади ҳамда аниқ баён қилинган ва исломий ҳамда иқтисодий экспертизадан ўтказиладиган лойиҳани банкка тақдим қилади;
  • б) банк лойиҳани амалга оширишга розилик билдиради (ёки рад этади);
  • в) банк кўрсатилган муддатда буюртмани бажаришга рози бўлган ишлаб чиқарувчи, қурилиш ташкилоти ёки завод билан келишувни тузади;
  • г) шартнома шартларига боғлиқ ҳолда бажарилган ишлар натижаси банкка ёки мижозга топширилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling