Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари Режа: Муробаҳанинг хусусиятлари ва турлари


Download 1.31 Mb.
bet5/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1249259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Qarzga asoslangan moliyalashtirish vositalari

Сукук

  • Cукук – қарзга асосланган молиялаштиришнинг кенг қўлланадиган воситаларидан бири ҳисобланади. AAOIFI нинг халқаро стандартларига кўра, сукук – бир хил қийматдаги сертификатлар бўлиб, маълум бир инвестицион фаолият ёки маълум бир лойиҳадаги активларга, уларни натурада ажратиш имкониятисиз эгалик ҳуқуқи, хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи, моддий активларга эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқига улушни ўзида акс эттиради

Cукукнинг мақсади

  • Cукукнинг мақсади – қайтаришлилик ва тўловлилик асосида инвесторлар маблағини лойиҳани молиялаштириш учун жалб этишдир.
  • Сукукни чиқариш шундай тартибга солиниши лозимки, бир тарафдан, инвесторларни ҳимоя қилиш ва уларга қўйилмаларнинг мақбул даромадлилигини таъминлаш ва иккинчи томондан – шариат талабларини қондириш имконияти бўлсин.
  • Сукук исломий секьюритизациялаш деб аталади. Бунинг асоси эса қимматли қоғознинг бирон-бир актив билан боғлиқлигидир.

Қарзи ҳасан

  • Қарзи ҳасан фоизсиз кредитни ўзида акс эттириб, унда қарздор кредиторга фақат асосий миқдорнигина қайтариши лозим бўлади. Лекин қарздор ўз фикридан келиб чиқиб, кредиторнинг бевосита харажатларини қоплаш мақсадида кредитнинг асосий миқдорига қўшимча тўловни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қарз беришнинг ушбу шакли ҳеч қандай даромад келтирмайди ва шариат томонидан жоиз ҳисобланади, у ижтимоий ва иқтисодий адолатга эришишни кўзда тутади.

Исломий банклар қарз беришнинг бундай шаклини қуйидаги вазиятларда таклиф этишлари мумкин:


– агар банк кредитлари асосан мушорака тамойили бўйича таркибланган бўлса ва ушбу тамойил мижозларга нисбатан банкларнинг ўзига каттароқ фоиздаги даромад келтиради деб тахмин қилинса, ушбу ҳолатда мазкур хизмат тури тақдим этилиши мумкин. Қарзи ҳасан айланма маблағларни молиялаштириш сифатида ҳам таклиф этилиши мумк
– ушбу хизмат банкда йирик депозит омонатларига эга мижозларга берилиши мумкин. Молиявий қийинчиликка дуч келган ушбу мижозлар, қоидага кўра, ўз омонатларини банкдан олиб чиқиб кетишлари ёки банкка молиявий кўмак учун мурожаат қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, турли муаммолардан четланиш ва банк шаънини сақлаш мақсадида мижозга қарзи ҳасан таклиф этилиши мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling