Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари Режа: Муробаҳанинг хусусиятлари ва турлари


Молиялаштириш шакли сифатида муробаҳа шартномаси қуйидаги тартибларни бажаришни тақозо этади


Download 1.31 Mb.
bet2/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1249259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Qarzga asoslangan moliyalashtirish vositalari

Молиялаштириш шакли сифатида муробаҳа шартномаси қуйидаги тартибларни бажаришни тақозо этади


1. Мижоз муробаҳа воситасида зарур товарни сотиб олиш тўғрисида банкка буюртма билан мурожаат қилади. Мижознинг кредит қобилияти текширилгандан кейин икки томон келишувни имзолайдилар, унда банк маълум бир товарни «харажатлар қўшув фойда» тамойили бўйича келишилган баҳога кўра сотиш, мижоз эса сотиб олишга ваъдалашилган бўлади.
2. Ўзига хос (специфик) товарни сотиб олиш зарурати ҳолатида, мижоз ушбу товарни сотиб олиш учун банк агентиқилиб тайинланади, бу икки томон имзолаган агентлик келишувида ўз аксини топади. Агар харид бевосита молиявий муассасанинг ўзи томонидан амалга оширилса, у ҳолда агентлик шартномаси тузиш шарт эмас.

3. Мижоз банк номидан, учинчи шахсдан товарни харид қилади ва молиявий муассасанинг агенти сифатида эгалик ҳуқуқига киришади. 4. Мижоз банкка амалга оширилган харид тўғрисида хабар қилади ва бир вақтнинг ўзида банкдан товарни сотиб олиш тўғрисида оферта1 (битим тузиш ҳақидаги таклиф) жўнатади. 5. Молиявий муассаса офертани қабул қилади ҳамда эгалик ҳуқуқи ва шунга мувофиқ хатарларнинг ўтказилиши билан битим тузилган ҳисобланади.


Молиялаштириш шакли сифатида муробаҳа шартномаси қуйидаги тартибларни бажаришни тақозо этади
Маҳсулот
етказиб берувчи
1
Банк (молиявий воситачи)
2
Харидор
Муробаҳа битимининг умумий чизмаси
Маҳсулот етказиб берувчи- га товар учун тўлов
Товарни устамани ҳисобга олиб бўлиб тўлашга сотиш
Товарни бериш
Товарни қайта сотиш

Ижара

Ижара – мазкур восита анъанавий молиявий тизимдаги ли- зингга ўхшашдир. AAOIFI нинг халқаро стандартларига кўра, ижара – бу операцион ижара бўлиб, унинг доирасида муассаса буюмни сотиб олади ва мижозга ижара тўлови эвазига ижарага топширади. Келишув ижара муддати якунида ижарага олинган мулк ижарага олувчининг мулки қилиб берилиши мумкинлиги тўғрисидаги ваъда мавжуд бўлишини тақозо қилмайди.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling