6-Мавзу: Кредитнинг турлари ва шакллари


Download 67.06 Kb.
bet8/8
Sana31.01.2023
Hajmi67.06 Kb.
#1145388
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза матни

Халқаро кредит. Кредит муносабатларининг халқаро миқёсда (давлатлар ўртасида) амалга оширилиши халқаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. Халқаро кредитга халқаро миқёсда харакат қилувчи кредит муносабатлари тўплаши сифатида қараш зарур. Кредитнинг бу шаклини бевосита иштирокчилари миллатлараро молиякредит институтлари, тегишли давлат ҳокимияти, кредит ташкилотлари ва алоҳида юридик шахслар бўлиши мумкин.
Халқаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит ҳисобланади.
Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
– қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат ташкилоти ва муассасалари, банклар, компаниялар, халқаро валютакредит ташкилотлари қатнашадилар;
– қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;
– қарз берувчи мамлакатга тўланадиган ссуда фоизининг манбаси қарз олувчи мамлакат аҳолиси томонидан яратилган миллий даромад ҳисобланади.
Халқаро кредит маҳаллий кредит билан бир қаторда фондлар айланишининг барча босқичларида қатнашади.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функтсияларни бажаради:
* мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди;
* капиталнинг контсентратсиялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради;
* ҳар хил валюталарда халқаро ҳисобкитобларни олиб боришда муомала харажатларини қисқартиради.
Халқаро кредитлар характери бўйича – давлатлараро, хусусий, фирма кредитларига;
– шакли бўйича – давлат, банк, тижорат;
– ташқи савдо тизимида тутган ўрни бўйича – экспортни кредитлаш, импортни кредитлашга;
– муддати бўйича – қисқа муддатли1 йилгача, узоқ муддатли 5 йилдан ортиқ муддатга;
– объекти бўйича – товар ва валюта;
– таъминланганлиги бўйича – товармоддий бойликлар билан ёки ҳужжатлар билан таъминланган кредитларга бўлинади.
Товар шаклида бериладиган халқаро кредит ёки фирма кредитлари тижорат кредитининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида қўлланилиши ҳисобланади ва бир мамлакат фирмасининг товари иккинчи мамлакат фирмасига кредитга тўлов муддати кечиктирилиб сотилади. Бу жараён, одатда, тратта (ўтказма вексел) билан расмийлаштирилади. Экспортни кредитлашда давлат томонидан субсидия ажратилганлиги учун фирма кредитлари бўйича фоиз ставкалари, одатда, фоиз ставкаларининг бозор баҳосидан паст бўлади.
Халқаро банк кредитларининг банк экспорт кредитлари (хорижий импорт қилувчиларга хусусий тижорат банклари, махсус ташқи савдо банклари томонидан бериладиган кредит), эврокредит (йирик тижорат банклари томонидан эвровалюта бозори ресурслари ҳисобидан эвровалютада, 2 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга, ўзгарувчан фоиз ставкада кредитлар бериш) каби турлари мавжуд.
Халқаро давлат кредити икки томонлама келишув асосида ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларга товар ёки валюта шаклида, фоиз тўлаш ёки фоиз тўламаслик шарти билан, узоқ ёки қисқа муддатга берилади.
Халқаро валюта кредит ташкилотларининг кредитлари қисқа муддатли – 1 йилгача (халқаро валюта фондининг кредитлари), ўрта муддатли – 5 йилгача (Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки) ва узоқ муддатли – 20 йилгача (Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар) кредитлар бериши мумкин. Халқаро валютакредит ташкилотларидан олинган кредитлар хусусий тижорат банкларидан олинган кредитлардан (бу кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йилига 79% ни ташкил қилади) арзонга тушади.
Судхўрлик кредити. Кредитнинг ўзига хос шакли. Хорижда бу тарихан кенг тарқалган кредит ҳисобланади. Амалда судхўрлик кредити Марказий банк томонидан тегишли литсензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маблағларни вақтинча фойдаланишга бериш йўли билан амалга оширилади. Судхўрлик кредити ссуда фоизининг юқори ставкаси билан характерланади (120180%). Миллий кредит тизими инфраструктураси ривожланиши ва ҳамма турдаги потентсиал қарз олувчиларга кредит ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш натижасида судхўрлик кредити ссуда капитали бозоридан йўқолади.
Download 67.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling