6-Мавзу: Кредитнинг турлари ва шакллари
Download 67.06 Kb.
|
Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда.
6-Мавзу: Кредитнинг турлари ва шакллари. Режа: Кредитнинг турлари. Кредитнинг шаклари. 1. Кредитнинг турлари. Кредит ўзининг бир қанча белгиларига кўра турланади: I) муддатига кўра кредит 3 турга бўлинади: қисқа муддатли кредитлар ўрта муддатли кредитлар узоқ муддатли кредитлар Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қисқа муддатли кредитлар деганда 1 йилгача муддатга берилга кредитлар тушунилади. Ўрта муддатли кредитлар деганда 1-3 йилгача муддатда, узоқ муддатли кредит 3 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар тушунилади. Лекин айрим мамлакатларда кредитларнинг муддатларига кўра фарқланиш мавжуд. Масалан, АҚШда 1-8 йилгача берилган кредитлар ўрта муддатли кредитлар ҳисобланади. Халқаро молий институтларида 1-5 йилгача муддатда берилган кредитлар ўрта муддатли кредитлар ҳисобланади. Ўзбекистонда ўрта муддатли кредитлар 2004-йилда бекор қилинган. 1йилгача муддатга берилган кредитлар қисқа, 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредит узоқ муддатли кредит ҳисобланади. II) таъминланганлигига кўра 3 турга бўлинади: а) тўлиқ таъминланган кредитлар, бунда кредитнинг таъминоти кредитнинг асосий қарз суммаси ва унинг фоизини қоплашга етади; Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки талаби бўйича таъминот миқдори кредит суммасига нисбатан 125 фоиз ни ташкил этиши керак. б) қисман таъминланган кредитлар, бунда кредитларнинг таъминоти кредитнинг асосий суммаси ва фоизини қоплашга етмайди; c) таъминланмаган кредитлар, бу кредитлар ишончли ёки бланкли кредитлар дейилади. Бу кредитлар юқори даражада тўлов қобилиятига эга бўлган ишончли мижозларга берилади. III) кредит баҳосига кўра қуйидаги турларга бўлинади: а) арзон кредитлар, бу кредитларнинг фоиз ставкаси ссуда капитали бозорида шаклланадиган фоиз ставкасидан паст бўлади; б) қиммат кредитлат, бу кредтиларнинг фоиз ставкаси ссуда капитали бозорида шаклаланган фоиз ствакасидан юқори бўлади; Риск даражаси қанча юқори бўлса, кредитнинг фоизи ҳам шунча юқори бўлади. c) текин кредитлар, бу кредитларнинг фоизи йўқ. тармоқ хусусиятига кўра кредитларнинг қуйидаги турлари мавжуд: саноат кредити; савдо кредити; қишлоқ хўжалиги кредити ва бошқалар. В) такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг босқичларига хизмат этишига кўра кредитнинг турлари мавжуд: 1) кредит ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида хомашё ва материаллар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш учун берилади; 2) кредит маҳсулотни сотиш жараёнини молиялаштириш учун берилади; 3) кредит истеъмол жараёнида ҳам иштирок этади. ВИ) кредитлаш обектига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) хомашё ва материаллар сотиб олиш учун бериладиган кредитлар; 2) ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш мақсадида бериладиган кредитлар; 3) ишлаб чиқариш харажатлари учун бериладиган кредитлар. Масалан, қишлоқ хўжаигида пахта, ғалла, шоли каби экинларни етиштириш узоқ давр ва катта харажат талаб қилади. Кредитлар ана шу харажатларни молиялаштириш учун берилади. 4) тўлов айланмасидаги узлуксизликни қоплаш учун бериладига кредитлар. Масалан, корхоналарнинг жорий ҳисобрақамларига маблағлар келиб тушиш вақти билан тўлиовни амалга ошириш вақти ўртасиадаги номувофиқлик юзага келса тўлов айланмасида узилиш содир бўлади. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоизки давлат буджети ижроси пайтида ҳам узилишлар юзага кеилиши мумкин. VII) давлат буджети дефитситини қоплаш мақсадида бериладиган кредитлар. Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда. Қисқа муддатли кредитлаш; Узоқ муддатли кредитлаш. Қисқа муддатли кредитлашда кредитлар бир неча ойлардан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бу турдаги кредитлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узлуксизлигини таъминлайди. Бизга малумки, айланма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ишлаб чиқариш соҳаларида бир йил ва ундан камроқ вақт давом қилади. Бир йил фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредитлашнинг чегараси бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли кредитлар ўз табиатига қараб қуйидаги турларга бўлинади: 1. Кредитлаш объектларининг иқтисодий моҳиятига қараб: * товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар; * ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўзлаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни) учун бериладиган кредитлар; * ҳисобкитобларни амалга ошириш учун бериладиган кредитлар (аккредитив очилганда, тайёр маҳсулотни жўнатганда ва бошқа ҳолларда). 2. Тўлаш муддатига қараб: * муддатли, муддати кечиктирилган ва муддати ўтиб кетган кредитлар. Кредитни тўлаш манбаларига қараб: * қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан; * грант маблағлар ҳисобидан; * янги кредитлар жалб қилиш ҳисобидан. Таъминланганлик тамойилининг амал қилишига қараб: * тўғридантўғри таъминланганликка эга бўлган кредитлар; * эгри (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъминланганликка эга бўлган кредитлар; * таъминланмаган кредитлар. Тўланадиган фоиз даражасига қараб: * ўртача (нормал) фоиз ставкали; * юқори фоизли; * паст фоиз ставкали; * фоизсиз кредитларга бўлинади. Узоқ муддатли кредитлашда, кредитлар бир йилдан ортиқ муддатга берилади. Узоқ муддатли кредитлар асосан, асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ соҳаларни таъминлашда ишлатилади. Ҳозирги даврда узоқ муддатли кредитлар банклар томонидан жуда кам миқдорда берилсада, улар капитал қўйилмаларини, лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давлатимиз иқтисодини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташкилотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб қилиниши мумкин: – қайта тиклашга капитал харажатларни амалга ошириш учун; – ҳаракатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва модернизатсия қилиш билан боғлиқ харажатлар учун; – янги қурилиш ва қўшимча юқори самарали тадбирлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун; – янги фан, илмий техника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун ва бошқалар. Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг ҳаракат доирасига қараб, кредитнинг қуйидаги мустақил шакллари амалиётда қўлланилиши мумкин. Булар банк кредити, тижорат кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, халқаро кредит. Амалиётда кредитнинг ҳар бир шакли ҳам ўзига хос хусусиятларига кўра бир неча бўлакларга бўлиниши мумкин. Download 67.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling