6-Мавзу: Кредитнинг турлари ва шакллари


Download 67.06 Kb.
bet7/8
Sana31.01.2023
Hajmi67.06 Kb.
#1145388
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза матни

Истеъмол кредити. Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси жисмоний шахсларни кредитлаш ҳисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган даволанишни тўлаш, ҳар хил товарлар ва уй жиҳозлари сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин. Пул шаклида истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида эса товарлар чакана савдоси жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уйжой сотиб олиш, уйжой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобил кредит берилмоқда.
Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредитида давлат бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин. Қарз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан, Марказий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Давлат томонидан:
– иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлаш;
– молиявий ресурсларга эҳтиёж сезаётган давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ёки минтақаларга, агар бюджетдан молиялаштириш имконияти тугаган бўлса, вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин.
Ундан ташқари, тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларни ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридантўғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.
Давлатнинг қарзлари кўпайган ҳолларда давлат бюджети камомадини молиялаштириш мақсадида, давлат қарз олувчи сифатида, давлат қарзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади.
Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томонидан олинган қарз маблағлар ишлаб чиқариш фондлари айланишида ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади.
Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йўли билан банклар аҳолининг ва бошқа молия кредит институтларининг пул маблағларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга (молиялаштиришга) сарфлайди.
Шуни таъкидлаш зарурки, ўтиш даврида давлат кредити фақатгина молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаи сифатида эмас, балки иқтисодни марказлашган кредит тизими орқали тартибга солишнинг самарали воситаси сифатида ишлатилиши керак.

Download 67.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling