6-Мавзу: Кредитнинг турлари ва шакллари


Download 67.06 Kb.
bet6/8
Sana31.01.2023
Hajmi67.06 Kb.
#1145388
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза матни

Тижорат кредити. Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексел муомаласини вужудга келтирган ва нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ривожланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субъектлари сифатида юридик шахслар: мол этказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхоналар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қилади. Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини ҳуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.
Тижорат кредитнинг анъанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексел ҳисобланади. вексел бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.
Амалиётда векселнинг икки тури қўлланилади. Оддий ва ўтказма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхонага беради ва товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хизматлар суммаси унинг топшириғига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйруғини ифодаловчи ҳужжат амалиётда тратта деб ҳам юритилади.
Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
1. Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредитмолия ташкилотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли юридик шахслар иштирок қилади.
2. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади.
3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интегратсиялашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз аксини топади.
4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати доимо банк фоизининг ўртача ставкасидан кичик бўлади.
5. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома ҳуқуқий расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставкаси) алоҳида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.
Хорижий мамлакатлар амалиётида тижорат кредити кенг тарқалган. МДҲ давлатлари банк амалиётида тижорат кредити қўлланилмайди. Собиқ иттифоқ даврида кредит муносабатларининг ривожланишига назар соладиган бўлсак, 193032 йиллардаги кредит ислоҳотигача амалиётда тижорат кредитидан фойдаланилган. Бу кредит товарлар ишлаб чиқаришнинг мўлкўлчилиги шароитида товарларни сотиш жараёнини тезлаштиришда қулай ҳисобланади. Ўтган асрнинг 30 йилларда кредитнинг бу шаклидан фойдаланишда малум камчиликларга йўл қўйилгани учун кредит ислоҳоти ўтказиш давомида бу кредитдан фойдаланиш бекор қилинди ва хўжаликлар тўғридантўғри банк томонидан кредитлашга ўтказилган.
Ҳозирги шароитда жаҳон амалиётида тижорат кредитнинг, асосан 3 тури қўлланилади:
* қайд қилинган тўлов муддати бўйича кредит;
* товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш бўйича кредит;
* очиқ ҳисобварақ бўйича кредитлаш.
Бунда тижорат кредити шартлари бўйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, олдинги жўнатилган товарлар бўйича қарзларни тўлаш муддатигача амалга оширилиши зарур.
Корхоналар томонидан тижорат кредитидан фойдаланиш улар томонидан банк кредитидан фойдаланишни инкор қилмайди. Тижорат кредити банк кредитидан фарқ қилсада, уларнинг ҳаракати бирбири билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитидан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига тўғридантўғри таъсир қиладиган кредит сифатида намоён бўла олмайди. Тижорат кредитида корхоналарнинг ҳисоб рақамларида маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар. Шунинг учун истеъмолчи корхоналар банк кредитига эҳтиёж сезмаслиги мумкин. Айни вақтда мол сотувчи корхона фаолиятида товарларини кредитга сотганлиги учун маблағга муҳтожлик сезилиши мумкин. Мана шу шароитда мол этказиб берувчи корхона пул маблағларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида кредит олиш учун банкга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳол, ўтган асрнинг 30йиллар амалиётида банк томонидан эгри кредитлаш деб юритилган. Эгри кредитлаш деб юритилишининг сабаби шундаки, кредитни ҳақиқатда маблағи этарли бўлмаган корхона, мол сотиб олувчи корхона олиши зарур эди. Мол сотиб олувчининг хўжалик фаолиятидаги маблағлар этишмовчилиги мол этказиб берувчига банк томонидан кредит бериш йўли билан қопланган.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олмаган ҳолда тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Download 67.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling