6-Мавзу: Кредитнинг турлари ва шакллари


Банк кредитининг мақсадлилиги


Download 67.06 Kb.
bet5/8
Sana31.01.2023
Hajmi67.06 Kb.
#1145388
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза матни

Банк кредитининг мақсадлилиги. Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади. Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади.
Кредитнинг қайси мақсад учун берилаётганлиги кредит шартномасида кўрсатилади ва банк томонидан берилган ресурслар қарз олувчи томонидан фақатгина шартномада кўрсатилган масалани ҳал этиш учун ишлатилади. (масалан, олинаётган товарлар бўйича ҳисоблашиш, иш ҳақи тўлаш ва ҳ.к. учун) Қарз олувчи томонидан кўрсатилган мажбуриятларнинг бузилишида битимда кўрсатилган жарималар қўлланилади.
Қарз олувчиларнинг категориялари. Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотлар бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, аграр соҳада кредит олувчилар. Бу соҳанинг бўлиши – махсус кредит муасасалари – агробанкларнинг, кейинчалик қишлоқ хўжалиги соҳаларига хизмат кўрсатувчи бошқа банклар Пахтабанк, Ғаллабанк ва бошқа шу турдаги банкларнинг ташкил топишини белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бу банклар фаолиятининг ўзига хос хусусияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган мавсумийликни эътиборга олган ҳолда кредитлаш ҳисобланади.
Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлар тез айланиб келиш хусусиятига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамиятга эгадир.
Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олдисотди оператсияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилер фирмаларига берилади.
Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади. Бизнинг амалиётимизда эса бу фақатгина 1996 йилдан бошлаб кенг тарқала бошлади. Хусусийлаштириш жараёнининг ривожланиши, мулкка эгалик асосларининг қонунлаштирилиши ипотека кредитини янада равнақ топишига олиб келди.
Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакллардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (ҳисоб ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади.

Download 67.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling