7-мавзу Кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар


Download 62.6 Kb.
bet1/5
Sana31.01.2023
Hajmi62.6 Kb.
#1143883
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7 маъруза


7-мавзу Кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар
Ссуда капиталининг жаҳон бозори (СКЖБ)нинг моҳиятини тушуниш учун уни кенг ва тор маънода кўриб чиқамиз. Тор маънода СКЖБ деганда – халқаро кредит операциялари рўй берадиган бозор ёки ссуда капиталининг халқаро бозори тушунилади. У ўз ичига
- чет эл кредитлари ва
-заёмлар бозорини олади. Бу бозор, ўз навбатида, ссуда капитали (СК) миллий бозоридаги халқаро операцияларини келтириб чиқаради. Эвровалюта бозори ёки эвробозор бу чет эл валютасида мамлакат ташқарисида нақд пулсиз депозит – ссуда операциялари рўй берадиган бозордир. Эвровалюта операциялари СКЖ бозорини деярли қамраб олганлиги туфайли баъзи адабиётларда СКЖБ синоними сифатида эвробозор тушунчаси ҳам ишлатилади. (Баъзи бир маълумотларга қараганда СКЖБ даги 70-90% операциялар эвровалюта операцияларига тўғри келади). Кенг маънода СКЖБ деганда ссуда капиталининг жаҳон миқёсида тақсимланиши ва кайта тақсимланишининг иқтисодий механизми тушунилади. Яъни бу жа-раён ссуда капитали миллий бозорини ва эвробозорни мувофиқлаштиришга асос бўлади.
СКЖБ эволюсияси жаҳон иқтисодиётининг байналминаллашув жараёни динамикасида ўз аксини топади. Бу ривожланиш босқич-ларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Биринчи босқич ривожланишининг монопол даражаси, СКЖБ кўп тарқалган СК миллий бозорларининг мувофиқлашуви си­фатида кў-ринган.
Иккинчи босқич, юқори ривожланиш даврида хўжалик алоқалариниш байналминаллашуви ва халқаро кредитнинг ривожланиши асосида СКЖБ шаклланади. Дастлаб халқаро кредитнинг ривожланиши миллий бозорларда фақат халқаро операциялар шаклида намоён бўлган. Аста-секин йирик бозорлар (Лондон, Париж, Нъю-Ёркда) жаҳон молия марказларига айланади. Бу молия марказларида ўтказилган операциялар жаҳон бозорининг иккинчи секторини шакллантирди. Бу марказлар оффшоринг. Офф-шоре – мамлакат ташқарисида маълум бир масофада жойлашган. Жаҳон молия марказларига банклар ва кредит-молия институтлари жамланган. Халқаро кредит олтин ва чет эл валютасида операциялар олиб борадиган бу муас-сасалар СКЖБ нинг ташкилий марказлари бўлиб қолди. 1929-1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули, ундан кейин депрессия ва иккинчи Жаҳон уруши даврида ташқи савдо ҳажми шунингдек, жаҳон марказларида ҳам, миллий бозорда ҳам халқаро операцияларнинг сони қисқариб борди. Кейинги босқичларда СКЖБнинг ривожланишининг 50-йиллардаги эвробозорнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Валюта муносабатларини олиб боришда валюта чекловларининг юзага келиши ва СК миллий бозорлари орасидаги фарқланиш мавжудлиги шароитида халқаро молия капиталининг ҳаракати ва ривожланиши ягона, миллий давлат бошқарувидан уcтунроқ бошқарилувчи бозорни талаб қилди. Эвробозор шундай бозор сифатида вужудга келди. У миллий бозорлар ўртасида ўзига хос фаолият олиб борувчи воситачи ҳисобланади. Чунки бунда операциялар миллий давлат ташкилотлари томонидан бошқарилмайди. Эвробозорлар дастлаб эвродоллар бозори шаклида ривожлана борди. Эвродолларнинг пайдо бўлиши долларнинг чет эл банкларида жамғарилишига ва уларнинг кредит операцияларда ишлатилишига олиб келди. 60-йилларнинг иккинчи ярми-дан бошлаб эвробо­зор операциялари эвромарка, эвростерлинг эвро-франклар каби бошқа валюталарда олиб борила бошланди. Эвробозор таъсирида эвропада йирик жаҳон молия марказлари вужудга келди. Лондонда, Сюрихда, Парижда ва бошқа ривожланган давлатларда молиявий марказлар пайдо бўлиб борди. «Евробозор» терминидаги эвро қўшимчаси шу билан изоҳланади. 60- йиллар иқтисодиётининг яна бир хусусияти шундаки, бу даврда Америка доллар бозори пайдо бўлди, 70-йиллардан бошлаб эса, Яқин шарқ доллар бозори таркиб топди. Шунинг учун «евро» қўшимчаси ўзининг дастлабки географик чизимини йўқотди.
«Евровалюта» географик жиҳатдан нафақат Ғарбий эвропа мам-лакатларига, балки бундан ташқаридаги мамлакатларга ҳам тегиш-лидир. СКЖБ ривожланишининг замонавий босқичи 80-йиллардан бошланди. Бу даврга келиб байналминаллашув ва интеграциянинг чуқурлашуви СКЖБларида валюта чегараларининг сусайиши ёки бекор қилинишига, миллий кредит механизмининг мукаммаллашу-вига, миллий бозорлар орасидаги фарқларнинг камайишига олиб келди.
Енди, СКЖБнинг таркибини кўриб чиқадиган бўлсак у таркибий жиҳатдан 2 хил бўлиб, улар институционал ва операциондир. Инс-титутсионал таркибий қисми расмий институтлар (марказий банклар, халқаро молия-кредит ташкилотлари), хусусий молия-кредит муасса-салари (тижорат банклари, суғурта компаниялари. пенсия фондлари), биржалар, фирмаларни ўз ичига олади. Бу эрда трансмиллий банклар ва корпорациялар аcоcий ўрин тутади.
Ссуда капиталининг ҳаракат қилиш муддатига қараб халқаро бозор 3 секторга бўлинади:
- Жаҳон пул бозори,
-ўрта ва қисқа муддатли чет эл ва эврокредитлар бозори, ва
-молия бозори.
Жаҳон пул бозори бу қисқа муддатли (1 кундан 3 ойгача) чет эл ва эврокредитлар бозори бўлиб, бу бозор операцияларининг аксарияти банклараро ссудалар ёки банклараро депозитларга асосланади. Бу депозитларни (банк депозитларини бошқа банклардаги счётларга қўйиш) депозит сертификатлари, векселлар, банк аксептлари ташкил қилади. Жаҳон бозорининг 2-секторида 70-йилларда операциялар сонининг кескин ўсиши револвер кредит техникасининг ривожланиши билан боғлиқ. Бу даврдаги бозорни кўпинча синдикатлаш ёки синдикатлаштирилган бозори деб ҳам аталади. Банк синдикатлари синдикатлаштирилган асосда кредитлар таклиф қиладилар. СКЖБда 50-70-йиллар охирларида корпорациялар томонидан 3-6 ой муддатга «сузувчи» ставкаларда чиқараладиган қимматли қоғозлар-евроноталар тарқатилди. Эвроноталар қисқа муддатли қоғозлар бўлишига қарамасдан улар ўрта ва узоқ муддатли кредит сифатида берилган. Банклар заём чиқарувчи (фирмалардан эвроноталарни сотиб олиб уларни иккилам-чи бозорда сотиш билан шуғулландилар.

Download 62.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling