7-мавзу Кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар


Халқаро тараққиёт ассотсиатсияси


Download 62.6 Kb.
bet5/5
Sana31.01.2023
Hajmi62.6 Kb.
#1143883
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 маъруза

Халқаро тараққиёт ассотсиатсияси – (ХТА) 1960 йилда ривож-ланаётган давлатларга имтиёзли кредитлар ( 0.75% йиллик фоиз став-када) бериш мақсади ташкил этилган. ХТА йилига 5 млрд. долларгача кредит ажратади.
Халқаро молия корпоратсияси – (ХМК) 1950 йилда ривожланган мамлакатларга капитал қўйишни кенгайтириш мақсадида АҚШ ташаббуси билан тузилган. ХМК ХЁТТБ дан фарқли равишда давлат кафолатисиз юқори самарадор хусусий корхоналарга кредитлар беради. Кредитлар 15 йил муддатга лойиҳанинг 20% игача миқдорида берилади. Шундай қилиб, ХМК хусусий сектор томонидан тузилган лойиҳаларни қўшимча молиялаштиришга ҳамкорлик қилади.
Кўп қиррали инвеститсиялар бўйича агентлик капитал қўйилма-ларни сиёсий таваккалчиликлар: урушлар, фуқаролар норозилиги ва шартномалар бузилиши кабилардан ҳимоялайди. Бундан ташқари, 60-йилларда минтақавий тараққиёт банклари пайдо бўлади. Хусусан, 1949 йилда америкааро тараққиёт банки ташкил қилиниб, унга мин-тақанинг 27 ривожланаётган ва 16 ривожланган мамлакатлари кирди. 1964 йилда Африка тараққиёт банки тузилиб унга ҳам минтақанинг 50 та ривожланаётган ва 25 та ривожланган мамлакатлари киритилди. 1966 йилда Осиё тараққиёт банки (31 та ривожланаётган, 14 ривож-ланган мамлакатлар) тузилди. Минтақавий банкларнинг умумийлиги уларнинг мақсадлари ва молиялаштириш услубларида намоён бўлиб, кредитлаштириш объектлари: инфраструктура қурилиши, портлап, аеропортлар қурилиши соҳалари, шунингдек, қўшимча ва қайта иш-лаш саноати ҳисобланади. Минтақавий банкларнинг асосий мақсади, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ривожланаётган мамлакат-лар интегратсиясини чуқурлаштириш орқали эски мустамлакачилик-дан халос бўлишдан иборат. Эвропа инвеститсия банки (ЕИБ) 1958 йилда тузилган бўлиб, мақсадлари: қолоқ туманларга 20 йилдан 25 йил муддатгача кредит бериш орқали уларнинг иқтисодий аҳволини тиклаш, давлатлараро лойиҳаларни амалга ошириш ишлаб чиқариш тарифлари тузилмасини замонавийлаштиришдан иборат.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 1990 йил 29 майда ташкил қилинди. Бу ташкилот Парижда Марказий ва Шарқий эвропа давлатларининг бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан ҳамкор-лик қилиш мақсадида иш бошлади. Банкнинг асосчилари 40 та мам-лакат: Албаниядан ташқари эвропанинг барча давлатлари, шунинг-дек, АҚШ, Канада, Мексика, Венесуела, Марокаш, Миср, Исроил, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Янги Зеландия ва икки халқаро ташкилот – эвропа иқтисодий жамияти ва эвропа инвеститсия банки ҳисобланади. ЭТТБ ўз фаолиятини 1991 йил апрелдан бошлади. Унинг 70 млрд. долларлик капитали қуйидагича тақсим-ланади: 50 % и эвропа ҳамжамияти комиссиясига ва 12% – эвропа тизими дав-латларига, 11,3% бошқа эвропа давлатларига, 24% бошқа давлатларга, шу жумладан: АҚШ – 10%, Япония – 8,52%, Шарқий ва Марказий эвропа давлатларига – 13,7%, Россия Федератсиясига 6% миқдоридаги капитал тўғри келади. ЭТТБ нинг мақсади – Марказий ва Шарқий эвропа давлатларида тармоқ инфратузилмасига капитал жалб қилишни рағбатлантиришда этакчилик қилиш, кредитлаш билан бирга, банк Ғарб саноатчиларига Шарқдаги бозорларни эгаллашда мавжуд таваккалчи-ликларни бартараф қилишда кўмаклашишдан иборат. Бу, ўз навбатида, Шарқий эвропа давлатларининг иқтисодий ва валюта барқарорлигига эришиш ва унинг мустаҳкамланишига ёрдам беради.
Download 62.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling