7-мавзу Кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар


Download 62.6 Kb.
bet2/5
Sana31.01.2023
Hajmi62.6 Kb.
#1143883
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 маъруза

Жаҳон молия бозори – облигация заёмлари бозори 80-(йиллардан бошлаб шакллана борди. Унинг пайдо бўлиши билан СКЖБ да 2 та параллел бозор фаолият кўрсата бошлади:
анъанавий хорижий заёмлар бозори ва эврозаёмлар бо­зори.
90-йиллар бошларида жаҳондаги заёмларнинг 80%и эврозаёмлар ҳиссасига тўғри келди. Эврозаёмларнинг асосий устунлиги шундаки, улар кредитор ва қарздорлар учун ҳам валюта заёми мавқеига эга бўлади. Заёмларнинг бу турлари Буюк Британия, АҚШ тарқалган. Яна бошқа бир фарқи анъанавий хорижий заёмлар бирор мамлакат миллий бозорида чиқарилса, эврозаёмлар эса бир пайтда бир неча давлатларда тарқатилади. Эврооблигация, одатда, 7 йилдан 15 йил муддатга чиқарилади. 80-йилларда 30 ва ҳатто 40 йил муддатли облигациялар чиқарилди. Асосий заём чиқарувчилар бўлиб, давлат, халқаро ташкилотлар маҳаллий ҳокимият органлари, давлат таш-килотлари фаолият кўрсатган. Эврозаёмлар, одатда, йирик банклар томонидан чиқарилган. Бу йирик банклар эврозаёмларни халқаро консорсиумлар ва синдикат ташкилотлари сифатида чиқардилар. Консорсиумлар фаолиятига банклар, ҳар хил молия-кредит институтлари: пенсия фондлари, cуғурта ва инвестицион компанияларни жалб қилдилар. Жаҳон молия бозорида ҳар хил турдаги оддий ёки «доимий», «сузувчи» фоиз ставкали, нол фоизли (купон билан), конвертирланган облигациялар кабилар амал қилади. Бу облигатсияларнинг 60% ини оддий облигациялар ташкил қилади ва бу бўйича облигатсия эмитенти заём муддати тугагунча мустахкам (ўзгармас) фоиз тўлайди. «Сузувчи» ставкали облигатсиялар ставкаси ва даромади ҳам бозор фоизлари ўзгаришига боғлиқ ҳолда тебраниб туради.
Облигатсиялар бўйича сузувчи фоиз ставкалари Либор ставкасида ифодаланади. Ўзгарувчи ставкали облигатсиялар фарқли равишда индексатсияланган фоизли облигатсиялар ҳисобланади. Бу облигатсия-лар фоизи капитал бозоридаги фоиз ставкаларининг ўзгаришига эмас, балки маълум бир товар баҳоси индексига боғлиқ бўлади. Келишувга биноан бу облигатсиялар фоиз ставка­лари у ёки бу товар баҳоси ўзгаришига қараб ўрнатилади. Масалан, 80-йилларда мис, нефт ёки олтин баҳосига асосланган бир неча облигациялар машҳур бўлган. Бунда «сузувчи» фоизли обигатсияларнинг фоиз сгавкаси баҳоларга қараб ўзгариб туради ва маълум бир даражага этганда барқарор фойда келтира бошлайди ёки облигатсиянинг бошқача бир тури мустаҳкам (ўзгармас) фо­изли облигатсия бўлиб, бунда облигатсия чиқарилганидан кейин биринчи беш йил давомида бир фоиздан маълум даражага этгунча даромад тўланган. Нол купонли облигатсия ҳар йили эмас, балки фақат бир марта облигатсия қайта сотиб олинганида фоиз олиш имконини беради. Бу облигатсияларга фоиз уларнинг эмис-сияси курси бўйича тўланади. Эмиссия баҳоси номинал баҳода амалга оширилиши туфайли облигатсия эгаси эмиссион ва номинал курс суммалари орасидаги фарқ миқдорида даромад олади. Бу обли-гатсиялар бўйича инвесторлар фойдадан солиқ тўлашдан озод қи-линиши мумкин. Шу туфайли бу облигатсияларга бўлган талаб юқо-ридир. Конвертирланадиган облигатсиялар 80-йилларда кенг тарқал-ди. Бу турдаги облигатсиялар камроқ фойда келтиради. Бу облигатсия-ларнинг ижобий томони шундаки, агарда заём чиқарувчи компания аксияларига тўланадиган дивиденд облигатсия фоизидан катта бўлса, конвертирланадиган облигатсияларни аксияга алмаштириб олишга имкон беради.

Download 62.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling