6-мавзу Миссионерлик ва прозелитизм: тарих ва бугун, тарғибот усуллари Миссионерлик тушунчаси мазмун-моҳияти
Ислом динининг диний экстремизм ва терроризмга муносабат
Download 323.07 Kb.
|
2-ЖН Диншунослик
2.Ислом динининг диний экстремизм ва терроризмга муносабат. Бугунги кунда инсоният терроризм мамлакатлар халқлари учун катта таҳдид солаётганини тушуниб етди. Шунингдек, унинг ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, ислом тинчлик ва меҳрибонлик дини бўлган, одамларга раҳм-шафқатли ва адолатли бўлишни, муҳаббат ва биродарликни буюрадиган дин эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни бутун дунё тушуниб етди. Ислом динини ниқоб қилиб қабиҳ ишларни амалга ошираётган бир гуруҳ мутаассиблар ер юзидаги қарийб икки миллиарддга яқин мусулмонларнинг дунёқарашини белгилай олмайди. Диний экстремизм қандай кўринишда бўлмасин, қандай ном билан аталмасин унинг асосий мақсади ҳокимият тепасига чиқиш эканлигини, диний экстремизм ҳақиқий ислом динига заррача алоқаси йўқлигини ёшлар тушуниб олишлари ҳам бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
Исломнинг чинакам ахлоқий асосларини англаб етган кишининг шафқатсизлик, ваҳшийлик, куч ишлатиш тарафдори бўлишини тасаввур қилиш қийин. Худди шунинг учун ҳам Ислом таълимоти экстремизм ва террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли ҳисобланади. Ислом дини жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиб, одамлар қалбига тартибсизлик, душманлик, бузғунчилик, ёвузлик ва нафрат уруғини сочадиган кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб қувватламайди. Бутун дунёда террорчилик ва экстремизмга қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам бу жамиятда маърифат, маънавий, ахлоқий тарбияни йўлга қўйиш, маърифий исломдан фойдаланишдир. Ислом маърифати-маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлиб, у эътиқод эркинлиги сифатида дахлсиздир. Аммо диний экстремизм мазҳабпарастлик, ақидабозлик - ўта хавфли ҳодиса. Бизни оқил ва ориф этадиган, фазилатимизга фазилат қўшадиган таълимотларни олишимиз, жаҳолат ва тубанликка, айирмачилик ва маданиятсизликка тортадиган оқимлар, иллатлардан узоқ турушимиз, жамиятимиз якдиллигига раҳна соладиган гуруҳлар таъсирига берилмаслигимиз ва ёшларни ҳам шу руҳда тарбиялашимиз зарур. Ислом ҳеч қачон қирғинга, биродаркушликка, қон тўкишга даъват этмайди. Одам ўлдирма, ноҳақ қон тўкма, бировнинг ҳақини ема, зино қилма сингари муқаддас тушунчалар ислом ахлоқининг асосий устунларидан саналади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салам: «Исломнинг энг ишончли нарсаси иймондур». Ва шу билан баробар: «Мусулмонни сўкмоқ - гуноҳдир, унга қурол кўтармоқ - куфрдир, уни ғийбат қилмоқ - улуғ гуноҳдир мўминнинг қони ҳаромдур»1 - деганлар. Ўзини соф диндор ҳисоблаётган ақидапарастлар ва ваҳоббийлар-чи, нимага биродаркушликдан, ноҳақ қон тўкишдан қўрқмаётирлар? Чунки улардаги ҳокимиятга, давлатга эгалик қилишга интилиш ҳисси қалб кўзларини кўр қилиб қўйган. Улар аллақачон нафс қулига айланиб қолишган. Улар учун дин, намозхонлик бир баҳона, ниқоб. Бу гуруҳ шу ниқобдан фойдаланиб, қанчадан-қанча гуноҳ ишларга, жиноятларга қўл ураяпти. Бизнинг йўлимиз аниқ-равшан: дин инсон руҳияти, қалбини поклайди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, ҳар ким истаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслиги мумкин. Аммо энди миллий қадриятларимизни «динни тозалаш», «соф динга қайтиш» ниқоби остида ташвиқот олиб бориб, одамларни таҳликага солиш, қонли жиноятлар содир этиш, отани болага, акани укага душман қилиб, жамиятимизни хавф остига қўйганлардан асраб-авайлашимиз лозим. Уларнинг бу кирдикорлари ва қилаётган номаъқул ишларига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бу ёш мустақил давлатимизга очиқдан-очиқ тажовузи мустақиллигимизни ҳам хавф остига қолдиради. Шуни ҳам англаб етиш керакки, Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида ўзига хос ва мос йўли бўлгани каби маданий-маънавий ривожланишда ҳам ўз йўлимиз бор. Бу ўзига хосликни динга бўлган муносабатда ҳам кўрамиз. Яъни, мўътадил диндорлик, ислом маърифатини ривожлантириш, ҳазрат Нақшбанд васиятларига риоя қилиш, кишиларимизнинг ички-ботиний оламини поклаб, Аллоҳни дилда сақлаб ақлу тафаккур, илму ирфон билан камолот касб этиш, ўз меросий қадриятларимиз ва дунё илмини эгаллаб, замон билан ҳамқадам олға боришга эришиш эзгу мақсадимиздир. Бу мақсад бизни чинакам маърифат сари етаклайди. Ҳақиқий маърифат дини сифатида ислом маънавияти бизни шунга даъват этади. Download 323.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling