6-мавзу Миссионерлик ва прозелитизм: тарих ва бугун, тарғибот усуллари Миссионерлик тушунчаси мазмун-моҳияти
Download 323.07 Kb.
|
2-ЖН Диншунослик
Бобийлик 1844 йилда Мирзо Али Муҳаммад Ризо ашШерозий (1819-1850) томонидан шиаликдаги Шайхийа фирқаси заминида асос солинган ҳаракатдир.
Мирзо Али илк бор Шайхийа даъватчилари қўлида таҳсил ола бошлади. У 1843 йили Бағдодга бориб, у ерда Козим Рушдийдан дарс олади. Кейинчалик 1844 йил 23 мартда устози вафотидан сўнг ўзини Боб, яъни яширин имом, ўз иродасини халққа узатиши мумкин бўлган дарвоза» деб эълон қилди. Уч ой ўтгач, ўзини Мусо, Исо, Муҳаммад пайғамбарлар каби, балки улардан ҳам юқорироқ пайғамбар деб, ўзининг Баён» номли китобини Қуръони карим ўрнига қабул қилиниши лозим бўлган муқаддас китоб деб эълон қилди. У 1847 йилда ҳибсга олинди ва Табризда бобийларнинг давлатга қарши қўзғолонлари авжига чиққан вақтда қатл этилди. Шундан сўнг бобийлик тарафдорлари таъқиб остига олиндилар, натижада улар ўз мамлакатларини тарк этдилар ва яширин фаолиятга ўтдилар, кейинчалик улардан баҳоийлик ҳаракати вужудга келди. Баҳоийлик. Бу Эрондан Ироққа кўчиб ўтган бобийлик ҳаракати давомчиларидан бўлган Баҳоуллоҳ Мирзо Ҳусайн Али Нурий (1817-1892) томонидан асос солинган диндир. Баҳоуллоҳ 1852 йилда Ироқда ўзини Бобнинг ишини давом эттирувчи, Худодан ваҳй олган Маҳдий деб эълон қилди. 1858 йилда Бағдодда Китоб-и иқон» (Ишонч китоби») асарини ёзди. Унда бобийнинг таълимотларига ўз муносабатларини билдирди. Баҳоуллоҳ кейинчалик Туркиянинг Адирна шаҳрида, сўнг Фаластиннинг Акка шаҳрида яшади. Шу ерда Китоб ал-ақдас» (Энг муқаддас китоб») асарини ёзди. Ушбу китобни Қуръон ва бобийликнинг Баён» китобининг ўрнига ваҳй қилинган муқаддас китоб деб ҳисоблайди. Баҳоийлик таълимотида диний хизматни бажарувчи руҳонийларнинг роли, маросимлар ва шу каби ислом динида асосий ўринни эгаллаган ақидалар инкор этилган. Баҳоийлик бобийликдан фарқли ўлароқ исёнкорликни эмас, балки тинч тараққиёт йўлини тарғиб қилади. Баҳоийлик шиалик заминида вужудга келган бўлса-да, таълимот жиҳатидан ислом ақидасидан анча фарқли. Баҳоийлар Эронда сақланган бўлса-да, кейинчалик Европа ва Америкада ҳам ёйилди. Уларнинг асосий марказлари Германия, АҚШ, Панамада жойлашган бўлиб, марказий қароргоҳлари эса Исроилдаги Ҳайфа шаҳридадир. 1998 йилга келиб дунёнинг турли мамлакатларида баҳоийларнинг 175 та миллий ва 17867 та маҳаллий жамоалари фаолият кўрсатаётгани қайд этилган. Баҳоийлик дунёнинг барча мамлакатларида тарқалганлиги сабабли улар халқаро ташкилотларга ҳам кириб бормоқда. 1948 йилда Баҳоийларнинг халқаро бирлашмаси» (БХБ) БМТ ҳузурида ноҳукумат ташкилот сифатида қайд қилинган. 1970 йилдан бошлаб БХБ БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ва болалар фондида маслаҳатчи мавқеига эга. Бундан ташқари БХБ халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон ҳудудида баҳоийларнинг илк вакиллари XIX аср охирларида Самарқанд шаҳрида пайдо бўлган. Уларнинг фаолияти натижасида 1928 йилга келиб баҳоийларнинг биринчи маҳаллий жамоаси ташкил топди. Кейинчалик Бухоро, Тошкент, Когон, Андижон ва бошқа шаҳарларда норасмий маҳаллий жамоалар тузилди. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинган давргача баҳоийлар жамоалари Тошкент, Самарқанд ва Навоий шаҳарларида рўйхатдан ўтиб, расмий фаолият кўрсатиб келди. Ҳозирги вақтга келиб баҳоийлик дини тарафдорлари республикамиздаги 5 ҳудудий тузилмада ўзининг жамоаларига эга. 1 Ахлоқ одобга оид ҳадис намуналари. Т., Фан. 1990, Б. 57-63. Download 323.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling