Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Жумаев Рузокул
Холиқуловичнинг 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича олиб бораётган тадқиқотлари илмий натижаларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг телекўрсатув ва радиоэштиришларида фойдаланганлик тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
Берилди ушбу маълумотнома шу ҳақдаким, Бухоро давлат университети Мактабгача ва бошланғич таълим факультети Бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Жумаев Рузокул Холиқуловичнинг 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича “Садриддин Айнийнинг тожик ва ўзбек тилларидаги асарлари матнидаги топонимлари тадқиқи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясида илгари сурилган илмий хулосалардан Бухоро телеканалининг “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи Мўъжиза”, “Паёми рўз” кўрсатувларида фойдаланилди.
Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, курсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишига эришилди. Келтирилган таҳлиллар эса телетомошабинларнинг билими, китобхонликка қизиқишини ошириш имконини беради.
Маълумотнома филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий кенгашга тақдим этиш учун берилди.
Бухоро ТРК директори: Ф.Аминов
Do'stlaringiz bilan baham: |