6-мавзу Миссионерлик ва прозелитизм: тарих ва бугун, тарғибот усуллари Миссионерлик тушунчаси мазмун-моҳияти


-мавзу Янги диний ҳаракатлар ва секталар


Download 323.07 Kb.
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi323.07 Kb.
#1500579
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-ЖН Диншунослик

8-мавзу Янги диний ҳаракатлар ва секталар.

1.Янги динларнинг вужудга келиши.


2. Бобийлик.
3.Бохоийлик.
Охирги юз йилликлар ичида, яъни XIX-XX асрларда олдингилари билан қоришган янги динлар вужудга келди.
Улардан бир қанчаси Японияда пайдо бўлган. Ушбу динлардан бири бу Ę «Тенри»дир. Тенри японча ­самовий ақл» деганидир. Унга 2 млн. киши эътиқод қилади, у синтоизм асосида XIX асрнинг 30-йилларида вужудга келган. Ҳозирги пайтгача айрим тадқиқотчилар уни синтоистик сектанинг тарафдорлари деб ҳисоблайдилар. У 1912 йилда буддизм муҳитида синкретик диний ташкилот инглиз-япон аралашувини билдирувчи RL (инглизча Rgthgev Lkdgtv ­мутлақ озодлик» сўзининг қисқартма шакли) кёдан (японча ­диний ташкилот» маъносини билдиради; унинг 3 млн.га яқин тарафдорлари мавжуд), шунингдек, сэкай кюсей (японча ­жаҳон миссионерлиги»; 1 млн.га яқин тарафдорлари мавжуд) ва сэйтё-но иэ (японча ­ўсиш уйи»; тарафдорлари 4 млн.га яқин) ва XIX асрнинг 20- йилларида кўплаб Омото синтоистик секталари ва бошқа динларнинг таълимотларидан қабул қилган ва унга мос равишда қоидалар ишлаб чиққан.
Кореяда ҳам синкретик дин ва секталар пайдо бўлди. Уларнинг ичида қадимийроғи чхондогё бўлиб, 1860 йилда ташкил топган ва 2,5 млн. тарафдорлари мавжуд.
«Янги динлар» Вьетнамда ҳам бор. Бу каодай (Каодай руҳи номи билан аталган бўлиб, вьетнам тилида ­олий қаср» маъносини билдиради) дини бўлиб, 1919 ташкил топган. У буддизм ва христианликнинг қоришуви ва конфуцийчилик ва даосизмнинг таъсири остида пайдо бўлиб, унинг тарафдорлари 2 млн. га етади. Хаохао (бундай деб номланиши, асосчиси туғилган қишлоқ номи билан боғлиқ) йўналиши 1939 йилда ташкил топган бўлиб, унинг асосий мақсади буддизмдаги тхеравадин йўналишини ислоҳ қилишга мўлжалланган (1,5 млн. га яқин тарафдори мавжуд).
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, синкретик секталар Гонконгда ҳам пайдо бўлиб, конфуцийчилик, даосизм, буддизм, христианлик ва ислом дини асосида шаклланди.
Янги динлар фақат Осиё давлатларида эмас, балки Америка ва Европа давлатларида ҳам пайдо бўлди. Шундай қилиб, XX асрнинг ўрталарида АҚШда саентология черкови ташкил топди. Ҳозирги вақтда бу йўналишга дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида 8 млн.га яқин киши эътиқод қилади. Унинг асосий қарашлари кишиларга изотерик илмлар бериш ва шу орқали одамнинг руҳий соғломлаштириш ишларида намоён бўлади.
«Янги динлар» ҳозирги вақтда «Янги аср» (Pgy Aég янги эра) деб ҳам аталади. Ушбу диний таълимот АҚШ ва Европанинг кўпгина мамлакатларида ҳар хил эътиқод ва одамларнинг турли қарашлари оккультизмда худо ва инсон ўртасидаги чегара билмасликни ифодалайди.
Баъзан янги динлар синкретик культ сифатида турли динларнинг учрашган жойларида пайдо бўлади. Масалан, Явадаги агама-джаву ислом, ҳиндуизм, буддизм таъсири остида маҳаллий диний таълимот сифатида шаклланди. Католицизм элементлари ҳиндий культ (пейотизм, шейкеризм ва 185 ҳ.к.) ва Америка негрларининг афро-христиан культлари (Сантерия, Вуду, Умбанда ва ҳ.к.) билан аралашиб, янги таълимотлар вужудга келди.
Янги динларга эътиқод қилувчиларнинг умумий сони 112 млн. кишидан ортиқ. Кўпинча ­Янги дин» термини бир қатор маргинал протестантик деноминацияларни (мормонлар, мунистлар ва ҳатто иеговистлар ҳам), метабуддист секталарни (Нитирэн сёсю, Рей ю кай, Риссё косей кай ), ҳиндуий бўлмаган секталарни (Трансцендентал медитация, Ананда марг, Брахма Кумарис, Илоҳий кучнинг топшириғи, Халқаро кришнаит жамияти ва ҳ.к.) англатади. Бобийлик.

Download 323.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling