6-мавзу: округ ва участка сайлов комиссиялари бинолари ҳамда овоз бериш хоналарини жиҳозлаш тестлар


Download 19.64 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi19.64 Kb.
#1059298
Bog'liq
3. Тест саволлар




6-МАВЗУ: ОКРУГ ВА УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ БИНОЛАРИ ҲАМДА ОВОЗ БЕРИШ ХОНАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАШ


Тестлар.



  1. Сайловчилар сони 2.5 минг кишини ташкил этган сайлов участкаларида 2 та “Сайловчилар рўйхати стенди” тайёрланиши мумкинми?

А)* Ҳа, мумкин.
Б) 2 тадан ҳам кўп бўлган стендлар тайёрланиши мумкин.
В) Округ сайлов комиссиясининг рухсати билан 2 та стенд тайёрланиши мумкин.
Г) 2,5 минг сайловчиларнинг руйхатини 1 та стендга жойлаштириш чоралари кўрилади.



  1. Номзодлар таржимаи ҳоли жойлаштириладиган стенддаги ҳар бир номзод таржимаи холи ёзилган плакат шакли, энига ва бўйича узунлиги неча сантиметр бўлиши керак?

А) А4 Эни 30см, Бўйи 40.50
Б) А3 Эни 35см, Бўйи 40.50
В)* А2 Эни 42см, Бўйи 59.40
Г) А1 Эни 42см, Бўйи 60.40



  1. Сайлов қутиларининг сақланиши юзасидан назорат олиб бориш комиссия қарори билан белгиланаб кимга юклатилади?

А)* участка сайлов комиссияси аъзоси зиммасига юклатилади
Б) кузатувчилар ва ОАВ вакилларига зиммасига юклатилади
В) мазкур ҳудуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисига юклатилади
Г) участка сайлов комиссияси раиси ўз зиммасида қолдиради



  1. Майдони кенг бўлган участка сайлов комиссияси хонасига кириб келганда, яширин овоз бериш кабиналари хонанинг қайси томонида жойлаштирилиши керак?

А) Кираверишда ўнг томонда
Б) Кираверишда чап томонда
В) Киришда тўғрида
Г)* Киришда тўғрида чап томонда



  1. Участка сайлов комиссиясида сайловчилар мурожаати учун Марказий сайлов комиссиясининг ишонч телефони ёки электрон манзили, округ сайлов комиссияси, тегишли туман шаҳар суди ва прокуратурасининг телефон рақамлари акс эттирилган маълумотлар қаерда жойлаштирилади?

А) Участка сайлов комиссиясининг махсус юритиладиган дафтарларида
Б) Участка сайлов комиссиясининг жилдларида
В) 1-стенд: Сайлов санасига бағишланган плакатлар стендида
Г)* 2-стенд: Участка сайлов комиссияси ҳақидаги маълумотлар стендида



  1. Участка сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнида
    фойдаланилган комиссия муҳри, сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, Давлат герби ва байроғи каби моддий қийматликлар кимга топширилади?

А) тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳининг масъул шахсларига тил хат асосида топширилади
Б) тегишли равишда мазкур ҳудуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тил хат асосида топширилади
В)* тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳининг масъул шахсларига далолатнома асосида топширилади
Г) тегишли равишда округ сайлов комиссиясиига далолатнома асосида топширилади



  1. Овоз бериш хонасига олиб борувчи йўлларда сайлов участкасининг белгиланган шаклдаги кўрсаткичлари ......... ........ жойлаштирилиши керак.

А)* кўринарли жойларга
Б) ёруғ жойларга
В) озода жойларга
Г) масофали жойларга



  1. Бино пештоқида сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа ўрнатилади. Пешлавҳанинг ўлчамларини тўғри белгиланг.

А) Эни 160см, Бўйи 80 см
Б)* Эни 150см, Бўйи 80 см
В) Эни 140см, Бўйи 70 см
Г) Эни 170см, Бўйи 85 см



  1. Пластмассали пломбалар” нима ва улар нечта бўлиши керак?

А)* Бу сайлов қутилари ва қопни ёпиш учун фойдаланиладиган анжом. Умумий 7 дона
Б) Бу стационар қутини ёпиш учун фойдаланиладиган анжом. Умумий 7 дона
В) Бу стационар ва кўчма қутиларни ёпиш учун фойдаланиладиган анжом. Умумий 7 дона
Г) Бу сайлов қутилари ва қопни ёпиш учун фойдаланиладиган анжом. Умумий 3 дона



  1. Матбуот анжуманлари ўтказиш имкониятини берадиган камида 50 киши жойлашадиган зал қаерларда тайёрланиши керак?

А) Ҳар бир учинчи участка сайлов комиссиясида
Б) Ҳар бир участка сайлов комиссиясида
В)* Ҳар бир округ сайлов комиссиясида
Г) Ҳар бир туман ва шаҳар хокимиятларида


Download 19.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling