6-Мавзу: Синашни ностандарт усуллари Маъруза


Бетонни давомий юклама таъсирига синаш


Download 130.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana18.11.2023
Hajmi130.28 Kb.
#1784036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-Маьруза 2

8.2.Бетонни давомий юклама таъсирига синаш 
Одатдаги гидравлик прессларда намуналарни қисқа муддатли 
юкламаларга синашда олинган натижалар юклама остидаги бетонда руй 
берадиган давомий жараѐнлар тўғрисида маълумот бермайди. Бетонга 
давомий юклама таъсирини ўрганиш учун махсус ускуна ва приборлар 
мавжуд. 
Давомий сиқиш, эгиш ва чўзиш учун пружинали установкалар 
конструктив томондан энг содда ҳисобланади. 
Синов учун олинган намунани энг катта ўлчами 100х100х400 мм. 
Давомий юкламага синаш учун мўлжалланган пружинали установка (5.3,а-
3.3-Расм.Давомийюкламаларгасинов 
ўтказишучун 
қўлланиладиганпружинали 
қурилмасхемаси: 
а) намуна қуйидажойлашади; 
б)намунаюқоридажойлашади; 1-
юквинти; 2-ишчипружина; 3-
соаттипидагииндикатор; 4-намуна; 5-
махкамловчивинт; 6-домкрат; 7-
қурилмаасоси; 8-шарча 
3.4-расм. Давомий сиқиш учун мўлжалланган ричаг-
пружинали қурилма схемаси: 


расм) 6 т гача юк ҳосил қилади. У пайвандланган рамадан, юк кўтариш 
қобилияти 6 т бўлган пружинадан, юклаш винти, қуйи ва юқори таянч 
плиталари ҳамда деформация ўлчайдиган индикаторлардан иборат. 
Намунани юклаш рамага бикр маҳкамланган юклаш винтини айлантириш 
билан ҳосил қилинади. Пружинани сиқилиши натижасида қуйида ўрнатилган
плита ва оралиқдаги шарча орқали куч намунага узатилади. 
Сиқилишга 
давомий 
синовлар 
ўтказиш 
учун 
такомиллашган 
қурилмада 
берилаѐтган 
куч 
миқдорини 
гидравлик домкрат монометри 
орқали аниқланади (3.3,б-расм). 
Манометр 
берилаѐтган 
юкламани 
аниқ 
ўлчашни, 
назорат қилишни таъминлайди. 
Бундан 
ташқари 
намунани 
юқорида 
жойлашганлиги 
намунани ўрнатиш ва ўлчов 
ускуналаридан саноқ олишни 
осонлаштиради. 
Катта 
юкламалар 
таъсирида давомий синовлар 
ўтказиш учун ричаг-пружинали 
қурилмалардан фойдаланилади 
(3.4-расм). Уни ѐрдамида 50 
тоннагача юк ҳосил қилиш 
мумкин. 
Қурилма 
рамадан, 
металл устундан, устунга елкаси 
1:5 нисбатда шарнирли махкамланган ричагдан, винтли домкратдан, 
пружинадан ҳамда таянч плиталаридан иборат. Намунани юклаш винтли 
домкрат орқали амалга оширилади. Ишчи пружинадаги зўриқиш намунага 
ричагни катта елкаси ва таянч плиталари орқали узатилади. Намунадаги 
ҳосил бўлган деформация индикаторлар орқали аниқланади.
Қурилмада ўлчами 200х200х800 ммли намуналарни синаш мумкин. 
Қурилмани тарировкаси намунавий динамометр ѐрдамида, уни намуна 
ўрнига қуйиб бажарилади. 

Download 130.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling