6-вариант. Иқтисoдий тaҳлил фaнининг усули тўғрисидa умумий тушунчa
Download 22.23 Kb.
|
Исажонов 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мoлиявий ҳисoбoт шaкллaридa берилaдигaн иқтисoдий кўрсaткичлaр суммaсининг бир-биригaмoс келиши нимa. Aсoсий фoндлaрдaн сaмaрaли фoйдaлaнишни ифодаловчи кўрсаткичлар.
- Жавоблар: 1.
Иқтисодий таҳлил ва аудит фанидан оралиқ назорат саволлари. 6-вариант. Иқтисoдий тaҳлил фaнининг усули тўғрисидa умумий тушунчa. Мoлиявий ҳисoбoт шaкллaридa берилaдигaн иқтисoдий кўрсaткичлaр суммaсининг бир-биригaмoс келиши нимa. Aсoсий фoндлaрдaн сaмaрaли фoйдaлaнишни ифодаловчи кўрсаткичлар. Жавоблар: 1. Иқтисодий таҳлилнинг элементлари илк бор 1880 йилда чиқа бошлаган «Счётоводство» журналида пайдо бўлган. Ушбу журналда чоп этилган кўп мақолалар бухгалтерия балансини таҳлил қилишга бағишланган. Шу тариқа, таҳлил элементлари мавжуд бўлган – «Балансшунослик» фани вужудга келган. Таҳлил фанининг вужудга келиши ва унинг шаклланишида олимлардан В.С. Немчинов, А.В. Прокофьев, Р.Я. Вейцман, И.С. Аринушкин, П.Н. Худяков кабиларнинг жуда катта хизматларини таъкидлаш лозим. Бу муаллифлар асарлари ўтган асрдаги корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган. Хусусан, Р.Я. Вейцман томонидан «Курс счетоводство» китоби чиқди. 1912 йилда И.С. Аринушкин ўзининг «Балансы акционерных предприятий» китобини чоп эттирди. Бунда баланснинг моддалари анча чуқур таҳлил қилинган. 1920 йилларда олимлардан П.Н. Худяков «Анализ баланса» ва «Популярные очерки балансоведения» (1929 й.) китобларини нашрдан чиқарди. 30-йилларга келиб таҳлилнинг кўлами кенгая борди. Энди таҳлил қилиш учун фақат бухгалтерия баланси эмас, балки хўжалик фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилина бошланди. Натижада тематик таҳлил вужудга келди. Бунга мисол қилиб С.К. Татурнинг «Анализ отчёта промышленных предприятий» (1934 й.), 1935 йилда чоп этилган М.Х. Жебракнинг «Принципы организации анализа себестоимости» каби китобларини келтириш мумкин. 1940 йилларга келиб «Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш» фани фан сифатида тўлиқ шаклланди. Унга бағишланган йирик дарсликлар чоп этилиб, олий ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўқила бошланди. Бу хайрли ишда С.К. Татур, Н.Р. Вейцман, И.А. Шоламович, М.С. Рубинов, М.И. Баканов каби олимларнинг хизматлари катта. Жумладан, 1940 йилда С.К. Татур «Анализ хозяйственной деятельности промышленных предприятий», 1949 йилда Н.Р. Вейцман «Анализ хозяйственной деятельности промышленных предприятий», 1952 йилда М.И. Баканов, И.А. Шоломович билан ҳамкорликда «Анализ хозяйственной деятельности предприятий» номли йирик дарсликлар чоп этилди. 1950 йиллар ҳам таҳлил фанининг ривожланишида асосий босқич бўлди. Шу йилларда саноат корхоналарида таҳлил қилиш фани янада равнақ топди. Бунга олимлардан И.И.Поклад ўзининг «Экономический анализ производственно-финансовой деятельности промышленных предприятий» (1957 й.), С.Б. Баринольц «Оборотные средства промышленных предприятий» (1957 й.), А.Ш. Маргулис «Баланс промышленного предприятия» китоблари билан катта ҳисса қўшдилар. 1995-2011 йилларда мустақил Ўзбекистонда «Иқтисодий таҳлил» фанининг асосий соҳалари бўлган бошқарув ва молиявий таҳлилга бағишланган бир қанча адабиѐтлар чоп этилди. Булар жумласига Э.А. Акрамовнинг «Корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлили» (-Т.: Молия, 2003), А.Т. Иброҳимовнинг «Молиявий таҳлил» (-Т.: Меҳнат, 1995), А.В. Ваҳобов ва А.Т. Иброҳимовларнинг «Молиявий ва бошқарув таҳлили»( (-Т.: Шарқ, 2005), И.Т. Абдукаримовнинг «Молиявий ҳисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш йўллари» (-Т.: Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси, 1999), И.О. Волжин ва В.В. Эргашбоевларнинг «Молиявий таҳлил» (-Т.: Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси, 1998), Е.Е. Ергешевнинг «Иқтисодий ва молиявий таҳлил» (-Т.: Молия, 2005), М.Қ. Пардаев ва А.Х. Шоалимовнинг «Бошқарув таҳлили» (-Т.: Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси, 2005), уларнинг ушбу номдаги олдинги варианти (-СамИСИ, 2004), М.Қ. Пардаевнинг «Иқтисодий таҳлил назарияси» (Самарқанд. Зарафшон, 2001), М.Қ. Пардаев ва Б.И. Исроиловларнинг «Иқтисодий таҳлил» (-Т.: Меҳнат, 2004), М.Қ. Пардаев ва Б.И. Исроиловларнинг «Молиявий таҳлил» (-Т.: Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси, 1998), А.Х. Шоалимов, М.Х. Ходжаева ва Ш.И. Илхомовларнинг «Бошқа тармоқларда иқтисодий таҳлил ва аудит» (-Т.: ТДИУ, 2011) каби китобларни киритиш мумкин. 3. Мехнат предметлари ишлаб чикаришнинг бир циклидагина катнашади ва ўзининг натурал шаклини ўзгартиради, кийматини тўлик янгидан яратилган махсулотга ўтказади. Ишлаб чикарилган махсулотлар сотилганидан кейин уларни ишлаб чикариш учун сарфланган маблаглар корхонага кайтади ва доимо оборотда катнашади. Корхонанинг маблаглари доиравий айланишнинг турли боскичларида: пул, ишлаб чикариш воситаси ва тайёр махсулот (товар) шаклида бўлади. Ишлаб чикариш воситалари (яъни мехнат предметлари ва мехнат воситалари) такрор ишлаб чикариш жараёнида тутган ўрнига ва айрим хусусиятларига караб асосий ва айланма фондларга ажратилади. Мехнат предметлари тўлик, мехнат воситаларининг айримлари (хизмат муддати ва кийматига кўра) айланма фонд таркибига киради. Ишлаб чикариш корхоналарининг айланма фондлари ишлаб чикариш ва муомала доирасига ажратилган бўлиб, шунга мувофик улар муомала ва айланма ишлаб чикариш фондларини хосил килади. Биринчисига сотиш учун мўлжалланган тайёр махсулотлар, корхона кассасидаги ва унинг тижорат банкидаги счётида сакланаётган пул маблаги хамда хисоб-китоблардаги маблаглар киради. Иккинчисига эса ишлаб чикариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чикариш ва корхона ўзи тайёрлаган ярим тайёр махсулотлар, келгуси давр харажатлари ва бошкалар киради. Айланма ишлаб чикариш ва муомала фондлари такрор ишлаб чикаришнинг узлуксиз бўлишлигини таъминлайди. Уларнинг микдори ва таркиби нафакат ишлаб чикаришнинг эхтиёжи, шу билан биргаликда муомала эхтиёжидан келиб чиккан холда белгиланади. Ишлаб чикариш ва муомала фондлари захираларини шакллантириш учун мўлжалланган пул маблаглари корхонанинг айланма маблаги дейилади. Ишлаб чикариш захиралари - бу ишлаб чикариш жараёнига киритиш учун тайёрланган мехнат предметларидир. Улар хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилги, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи кисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий фондларни жорий таъмирлаш учун эхтиёт кисмлардан иборат. Тугалланмаган ишлаб чикариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр махсулотлар - бу ишлаб чикариш жараёнига кирган мехнат предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ёки йигиш жараёнидаги буюмлар, шунингдек корхонанинг бир цехида охиргача ишлаб чикарилмаган ва кейинчалик шу корхонанинг бошка цехларида ишланиши лозим бўлган ярим тайёр махсулотлар. Келгуси давр харажатлари - бу айланма фондларнинг номоддий элементлари бўлиб, улар жорий даврда амалга оширилган, лекин келгуси давр махсулотига тааллукли бўлган янги махсулотни тайёрлаш ва ўрганиш харажатларини ўз ичига олади (масалан, янги турдаги махсулотларнинг технологиясини яратиш ва ишлаб чикиш харажатлари ва бошкалар). Эркин бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий вазифалардан бири - ресурсларни тежаш тамойилига риоя килган холда ишлаб чикаришни жадаллаштиришдир. Тежамкорлик режимини таъминлаш буйича чора тадбирлар тизимида асосий ўринни мехнат предметларини тежаш эгаллайди. Бу махсулот сифати, ишончлилиги ва узок муддат хизмат килишига зарар етказмаган холда унга сарфланадиган хом ашё, материаллар, ёнилги харажатларини камайтиришни билдиради. Хозирги шароитда айланма фондларни тежашнинг иктисодий ахамияти куйидагича ифодаланади: - хом ашё, материал, ёкилги харажатларининг камайиши ишлаб чикариш учун катта иктисодий фойдани таъминлайди. Бу, аввалом бор, мавжуд моддий ресурслар микдоридан кўпрок тайёр махсулот ишлаб чикариш имконини беради; - моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чикаришга янги, тежамлирок материалларни киритиш такрор ишлаб чикариш жараёнида алохида тармоклар ўртасида тараккий этган нисбатларни белгилашга, саноат ишлаб чикаришнинг мукаммал тармок структурасига эришишга имкон беради; - моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш ва технологик жараёнларни мукаммаллаштиришга туртки беради; - моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чикариш кувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли мехнат харажатларининг тежалишига хам олиб келади (материалларни ташиш; саклашга сарфланадиган иш кучи камаяди); - моддий ресурслар тежалиши саноат махсулоти тан-нархининг камайишига ёрдам беради. Хозирги вактда моддий харажатлар хисобига барча ишлаб чикариш харажатларининг 3/4 кисми тўгри келади. Кейинчалик, ишлаб чикаришнинг техник даражаси ўсиши билан махсулот ишлаб чикариш бўйича умумий харажатларда буюмлашган мехнат улуши ошиб боради ва демак, мехнат предматлари ва мехнат воситаларидан фойдаланишни яхшилаш ижтимоий ишлаб чикариш харажатларини тежашнинг асосий йўналиши бўлиб хисобланади; - махсулот таннархининг камайишига таъсир киладиган моддий ресурслар тежамкорлиги корхонанинг молиявий холатига хам ижобий таъсир килади. Шундай килиб, айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш ва тежамкорлигининг иктисодий самарадорлиги корхонанинг барча ишлаб чикариш ва хужалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ишлаб чикаришда айланма фондлардан фойдаланишни бахолаш. Айланма фондлардан фойдаланишни хар томонлама яхшилаш - саноат корхоналарининг мухим вазифаларидан биридир. Хом ашё, ёнилги, ёрдамчи материаллардан канчалик яхши фойдаланилса, махсулотнинг маълум микдорини ишлаб чикариш учун улар шунчалик кам сарфланади. Бу оркали саноат махсулотини ишлаб чикариш хажмини ошириш имконияти вужудга келади. Моддий ресурслар сарфи кўрсаткичлари ва моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари фаркланади. Моддий ресурслар сарфи уларнинг ишлаб чикариш истеъмолини ифодалайди. Ишлаб чикариш харажатлари корхона томонидан бевосита махсулот ишлаб чикариш бўйича дастурни бажаришга сарфланган барча моддий ресурслар микдорини камраб олади. Моддий ресурслар таъмирлаш эхтиёжларига, ёрдамчи хўжаликни таъминлашга, корхона ичида транспорт хизматига, маданий-маиший эхтиёжларга хам сарфланади. Моддий ресурслар истеъмоли уларнинг умумий ва салмокли улуши билан тавсифланади. Моддий ресурслар умумий сарфи - бу хисобот даврида бутун ишлаб чикариш дастурини бажариш учун жами моддий ресурслар ёки унинг алохида турлари истеъмолидир. Моддий ресурслар умумий сарфи - натурал шаклда; турли хил моддий ресурсларнинг жами сарфи киймат шаклида хисобга олинади. Download 22.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling