63-модда.
(Биринчи қисм) Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
(Иккинчи қисм) Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Тўлдирилмоқда
|
76-модда.
(Биринчи қисм) Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
(Иккинчи қисм) Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
(Учинчи қисм) Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
|
Оила институтини ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан байрам табригида алоҳида вазифа сифатида белгиланган. Унда таъкидланишича, «асосий қонунда биз оила институтини ривожлантириш, анъанавий инсоний қадриятларни келажак авлодларга эҳтиёткорлик билан етказиш ва мамлакатда миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашнинг конституциявий асосларини белгилашимиз керак».
Оила кодексининг 2-моддасида, шунингдек, оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий никоҳи принципи асосида амалга оширилиши аниқ кўрсатилган.
Шунга ўхшаш нормалар хорижий мамлакатлар (Германия, Грузия, Қирғизистон, Арманистон, Украина, Тожикистон, Венгрия, Полша ва бошқалар) конституцияларида мавжуд.
|