7 ­ § дайди токлар ва бактериялар коррозияси режа


Ўзгарувчан токли темир йўлларини ер ости металл қурилмаларига бўлган таъсирлари


Download 288.33 Kb.
bet2/3
Sana08.02.2023
Hajmi288.33 Kb.
#1178404
1   2   3
Bog'liq
Презентация1

7.2. Ўзгарувчан токли темир йўлларини ер ости металл қурилмаларига бўлган таъсирлари
Кейинги пайтларда ўзгарувчан токли темир йўлларидан ҳам купроқ фойдаланмоқда. Бунда саноат частотасига эга бўлган 3 – фазали ўзгарувчан ток, юритувчи подстанциянинг камайтирувчи трансформаторларида кучланиши 25 КВ гача бўлган бир фазали контакт ток тармоғига айлантирилади. Ўзгарувчан токли темир йўлининг ер ости магистрал қувурларига бўлган таъсирлари магнит майдони ва «гальваник» жуфтлар кўринишида бўлади. Магнит майдони кўринишидаги таъсирида, контакт тармоғидаги ҳосил бўлган магнит майдони, қувурда Э. Ю. Кни ва «ер – қувур» кучланишини ҳосил қилади. Ер ости қувури қанчалик контакт тармоғига яқин жойлашган бўлса, магнит майдонининг таъсири ҳам шунчалик кучли бўлади.
«Гальваник» жуфтлар кўринишидаги таъсири, рельсдан ерга ўтаѐтган токлар ҳисобига содир бўлади. Ердаги ўзгарувчан дайди токлар қувурга кириб, «ер – қувур» кучланишини ҳосил қилади (21 – Расмга қаранг). Ўзгарувчан токли темир йўлнинг ер ости қувурларига нисбатан «Гальваник» жуфт кўринишидаги таъсири паст даражада бўлади. Сабаби, контакт тармоғидаги кучланишини 25 КВ гача кўтарилиши, юргазувчи ток кучини камайтиради. Бундан ташқари токни ўзгарувчанлиги, унинг ер ҳажми бўйича тарқалишини чеклайди. Токнинг таъсири, характери ва даражасига кўра, ҳавфли ва халақит берувчиларга бўлинади
Ўзгарувчан токли темир йўлнинг « Гальваник» жуфтлар кўринишидаги таъсирини умумий чизмаси. 1 – ўзгарувчан ток манбаси; 2 – контакт тармоғи; 3 – электровоз; 4 – рельс; 5 – қувур. Ток йуналиши.
Токнинг ҳавфли таъсири дегенда, қувурда ҳосил бўлаѐтган токни ва кучланишни хизматчилар ҳаѐти учун содир этиладиган ҳавф, қувурни ҳамда коррозиядан ҳимоя қилишда ишлатиладиган асбоб ва қурилмаларнинг зарарланиши тушунилади. Халақит берувчи таъсир деганда, қувурларнинг нормал электрокимѐвий ҳимоясини ишдан чиқиши тушунилади. Ўзгарувчан токли темир йўлини таъсири, унинг қувурга нисбатан жойлашиш оралиғига боғлиқ бўлади. Уларнинг маълум бир ўзаро яқинлашувида, қувурларда ҳавфли ва халақит қилувчи таъсирлар содир бўлади. Бу оралиқни критик оралиқ дейилиб, бунда кўрсатиладиган таъсирлар рухсат этилган қийматдан ошмайди.
Контакт тармоғининг қувурларга бўлган таъсирини камайтириш учун, электрлаштирилган темир йўлда сўрувчи трансформаторлардан фойдаланилади. Натижада, қувурларда ҳосил бўладиган кучланишни кўрсаткичи 2 – 3 марта камаяди. Қувурларда ҳосил бўладиган кучланишларни камайтириш учун, асосан ерга уловчи мосламалардан фойдаланилади. Мосламалар кучланиш нормадан ортиқ ҳосил бўладиган қувур бўлимларига уланади. Контур қаршилиги 4 Ом дан ошмаслиги керак.

Download 288.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling