z(ω) частот боғлиқлик минимумга эга, агар ω0 = 1/√LC. резонанс частотада X = ωL – 1/ωC = 0 шарт бажарилса. Резонанс режимида Z=R реактив элементларнинг борлигига қарамай, занжирдаги ток кириш кучланиши билан (φ = 0) фаза бўйича мос келади. X(ω) ва z(ω) частот боғлиқликларни таҳлил қиламиз: ω нолга интилаётганда сиғимли қаршиликнинг 1/ ωC ўсиши ҳисобига занжирнинг тўлиқ қаршилиги чексиз кўтарилади, ω чексизга интилаётганда индуктивли қаршилик чексиз ошади ва z чексизликка интилади. ЭЗ нинг частотавий хусусиятлари Занжирдаги ток ва унинг элементларидаги кучланишларнинг частотага боғлиқлиги қуйидаги формулалар билан ифодаланади: Частот характерисикасининг тури z(ω) частот боғлиқлик характери билан аниқланади. I ва U боғлиқликлар ω0 резонанс частотада максимумга эга бўлади. ω нолга ва чексизликка интилганда занжирдаги ток ва резистордаги кучланиш нолга тушиб кетади. ЭЗ нинг частотавий хусусиятлари
ω=0 да UC кучланиш кириш кучланишига U тенг, чунки ушбу режимда занжир узилган ҳолатига тўғри келади. ω чексизга интилаётганда кучланиш UC ток ва қаршиликнинг 1/ωC тушиши ҳисобига камаяди. UC(ω) боғлиқлик максимум резонансга эга бўлиши мумкин. Айрим нисбатларда контур параметрлари ўртасида UC(ω) эгри чизиқнинг монотонли пасайиши кузатилиши мумкин.
ω=0 да UL кучланиш нолга тенг, кейин кўтарилади ёки максимум резонансга эришади, ёки монотон равишда ω чексизликка интилганда U га яқинлашади, ωL қаршилик чексиз кўтарилади ва индуктивлик занжирнинг узилган ҳолатига эквивалент
Do'stlaringiz bilan baham: |