7- мавзу. Ишсизликнинг вужудга келиши ва уни бартараф этиш йўллари. Режа


Download 309.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi309.72 Kb.
#1482516
  1   2   3
Bog'liq
7- МАВЗУ. Ишсизликнинг вужудга келиши ва уни бартараф (1)



7- МАВЗУ. Ишсизликнинг вужудга келиши ва уни бартараф
этиш йўллари. 
РЕЖА 
7,1 Ишсизлик ҳақида тушунча ва уни камайтиришнинг ижтимоий-
иқтисодий моҳияти 
7,2 Ишсизликнинг сабаблари ва оқибатлари 
7.3.Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг айрим хусусиятлари 
7.4. Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасида давлат тадбирлари 
Қисқача хулосалар 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
Адабиётлар рўйхати 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ишсизлик муаммоси 
жамиятнинг энг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Зеро, юқори 
даражадаги 
ишсизлик 
бирлигидан, 
ресурслардан 
тўлиқ 
фойдаланилмаётганлигини ва аҳоли даромадларининг пастлигини кўрсатади. Бу 
эса ижтимоий соҳада, оилавий муносабатларда вазиятнинг кескинлашуви ва 
жамият миқёсида норозиликнинг кўпайишига олиб келади. Иш жойидан 
айрилиш кўп кишилар учун оилавий турмуш даражаси ёмонлашишининг, 
шахсий ҳаёт нотинчлигини билдириб, одамга жиддий руҳий таъсир кўрсатади. 
Ишсизлик шундай ҳодисаки, унда ишчи кучи иқтисодий фаол аҳолининг 
бир қисми сифатида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда банд бўлмайди. 
Ишсизлар бандлар билан бир қаторда мамлакат ишчи кучини ташкил қилади. 
Амалиётдаги иқтисодий ҳаётда ишсизлик ишчи кучи таклифининг унга 
бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади. 
Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик деганда – ишчи кучининг иш жойи 
билан таъминланмаганлиги ва натижада, унинг бирор бир қонуний даромад 
манбаига эга бўлмаслигининг муайян (аниқ) ҳолати тушунилади. Одатда, жаҳон 
мамлакатлари ишсизлик тушунчасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), 
халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш 
жамияти талабларига кўра ишлаб чиқишади. 
Халқаро ташкилотларнинг берган таърифига биноан «ишсиз шахслар» 
деганда – ишга эга бўлмаган, ишлашга тайёр ва иш излаётган фуқаролар 
тушунилади. Мана шу асосий шартларга риоя қилган ҳолда, турли 
мамлакатларда фуқарони ишсиз шахс деб эътироф этиш учун қўшимча шартлар 
талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонунига биноан ишсиз шахс деб эътироф этиш учун бир вақтнинг 
ўзида қуйидаги тўртта шарт мавжуд бўлиши лозим. 
Биринчи шарт – фуқаро меҳнатга қобилиятли бўлиши ва амалдаги қонун 
ҳужжатларига биноан пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак. 
Ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат қилиш қобилиятининг қуйи даражаси (фуқаронинг 
жинсидан қатъи назар) «Меҳнат кодекси»нинг 77-моддасига мувофиқ 16 ёш деб 
белгиланган. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «Меҳнат кодекси»нинг ушбу


моддасига мувофиқ тегишли шартларга риоя этилган ҳолда 15 ёки 14 ёшга 
тўлган ёшларни ҳам ишга қабул қилишга йўл қўйилсада, «Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ улар ишсиз шахс деб эътироф 
этилишлари мумкин эмас. 
Икинчи шарт – фуқаро ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга 
бўлмаслиги лозим. Қонун ҳужжатларига мувофиқ иш билан банд бўлган 
шахслар тоифасига мулкчилик шаклларидан қатъи назар ҳар қандай 
корхоналарда, шу жумладан, республикамиз ҳудудида ва хориждаги халқаро 
ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётганлар: бетоблиги, меҳнат 
таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб 
чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун 
ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда 
вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар: ўзини иш билан мустақил 
таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан, юридик шахс ташкил қилмаган ҳoлдa 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг 
аъзолари, фермерлар ва бошқалар (мазкур Қонуннинг 2-моддасига ва унга 
берилган шарҳларга қаранг) киради. 
Учинчи шарт — фуқаро ишлашга тайёр бўлиши лозим. Фуқаронинг 
ишлашга тайёр эканлигини унинг маҳаллий меҳнат органига иш қидириб расмий 
мурожаат қилиши, белгиланган муддатларда меҳнат органида қайтадан 
рўйхатдан ўтиб туриши ва меҳнат органлари томонидан таклиф қилинган мақбул 
ишни қабул қилиш ҳолатлари тасдиқлайди. 
Ҳомиладор аёллар, агарда уларнинг ҳомиладордик даври йигирма саккиз 
ҳафтадан ошмаган бўлса, улар меҳнатга қобилиятли деб ҳисобланадилар ва 
ҳомиладорликнинг бу даврида улар ишсиз шахс деб эътироф этилишлари керак. 
Тўртинчи шарт — фуқаро барча тегишли ҳужжатларни тақдим қилган 
ҳолда маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтиши 
лозим (мазкур модда шарҳларининг 3-параграфига қаранг). 
Зарур ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаро меҳнат органига маслаҳат 
сўраб мурожат этган деб ҳисобланади. 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ишлаб чиқаришнинг меҳнат 
каби ресурсидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш ва шу муносабат билан оммавий 
ишсизликка йўл қўймаслик, ишсизликни камайтириш борасида қизғин фаолият 
олиб бориш давлатнинг ниҳоят даражада муҳим вазифаларидандир. Ушбу 
муаммони ҳал этишда икки асосий бош йўналишга ажратиш мумкин. 
Биринчисини субъектив йўналиш деб номлаш мумкин. У инсонни меҳнат 
фаолиятига шундай тайёрлашни ташкил этишдан иборат бўладики, бунда инсон 
ишлаб чиқариш шарт-шароитлари, техник база ўзгаришлари муносабати билан 
муваффақиятли равишда меҳнат фаолият олиб бориш учун етарли даражада тез 
қайта тайёргарликдан ўтиб, янги билим, қобилият ва кўникмалар орттира олади. 
Хўжалик юритишнинг янги шароитларида инсоннинг ишга жойлашуви 
унинг шахсий ишига айланиб қолди. Энди давлат унга шундай масалаларни ўзи 
ҳал этишида ёрдам беради холос. Бунинг устига, ишга жойлашув ишсизлик 
мавжудлиги шароитида рўй беради, бу эса ишсизлик муаммосини ҳал қилишни 
анчагина қийинлаштиради. Буларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари учун 


янгидир. Ушбу шароитда улар яхши тайёрланган бўлишлари, меҳнат бозорида 
ўзларини қандай тутишни, ўзларининг қандай ҳуқуқлари, янги шароитларда 
қандай вазифалари борлигини, ишсиз қолган киши ўзини қандай тетиши 
лозимлигини, ишга қай йўсинда ёлланиш, қай тарзда иш излаш кераклиги ва 
ҳоказоларни билишлари зарур бўлиб қолмоқда. Аҳолига шу тарзда таълим 
бериш иш билан бандликка кўмаклашиш марказининг бош вазифаси бўлиб 
қолиши керак. Бу ҳозирги пайтда миллий иқтисодиётда иш билан банд 
бўлганларнинг тахминан 2/3 қисми ходимлар сифатида қайта қуриш давридан 
олдинги пайтларда шаклланганлиги билан аҳамиятлидир. 
Давлатнинг иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги 
фаолияти аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш соҳасидаги муҳим 
йўналишдир. Давлат истеъмол ва инвестиция тусидаги товар ва хизматларга 
бўладиган талабни рағбатлантириб, шу асосда мулкчиликнинг барча шаклидаги 
корхоналарда янги иш ўринлари яратиб бориши, иқтисодиётнинг хусусий 
тармоғини ва ушбу тармоғда янги иш ўринлари очилишини рағбатлантирилиши 
лозим.
Прeзидeнтимиз Ислoм Кaримoвнинг “Жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий 
инқирoзи, Ўзбeкистoн шaрoитидa уни бaртaрaф этишнинг йўллaри вa чoрaлaри” 
китoбидa бaён этилгaн йўл-йўриқлaр вa Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстури 
мaмлaкaтимиз иқтисoдиётини мустaҳкaмлaш, xaлқимизнинг турмуш дaрaжaси вa 
фaрoвoнлигини янaдa oшириш, юртимизнинг xaлқaрo мaйдoндaги сaлoҳияти вa 
oбрў-эътибoрини юксaлтиришдa муҳим aҳaмият кaсб этмoқдa. Aсaрдa 
таъкидлaнгaнидeк, Ўзбeкистoндa ислoҳoтлaрнинг мaшҳур бeш тaмoйилгa 
aсoслaнгaн, ижтимoий йўнaлтирилгaн эркин бoзoр иқтисoдиётигa ўтиш мoдeли 
aсoсидa aмaлгa oширилaётгaни юртимизни инқирoзлaр вa бoшқa тaҳдидлaрнинг 
сaлбий таъсиридaн ҳимoя қилaдигaн кучли тўсиқ, мустaҳкaм вa ишoнчли ҳимoя 
вoситaсини ярaтди. 
Дaстурдa aҳoлини иш билaн таъминлaш, дaрoмaдлaрини oшириш вa 
турмуш дaрaжaсини юксaлтириш мaсaлaсигa aлoҳидa эътибoр қaрaтилгaн. 
Умумaн, мустaқиллигимизнинг илк йиллaридaн бoшлaб бу мaсaлaлaргa дoимий 
рaвишдa устувoр вaзифaлaр сифaтидa қaрaб кeлинaётир. Глoбaл мoлиявий-
иқтисoдий инқирoз жaҳoн мeҳнaт бoзoригa ҳaм жуда кучли таъсир кўрсaтaётгaн 
ҳoзирги шaрoитдa мaмлaкaтимиздa бу бoрaдa бaрқaрoрлик сaқлaнaётгaни, янги 
иш ўринлaри ярaтилaётгaни бунинг aмaлий нaтижaсидир. 
Янги иш ўринлaрини ярaтиш, aҳoлини иш билaн таъминлaш, турмуш 
дaрaжaсини oширишгa мaмлaкaтимиздa aмaлгa oширилaётгaн ислoҳoтлaрнинг 
бaрчa бoсқичлaридa aлoҳидa эътибoр бeрилгaни вa бу йўнaлишдaги вaзифaлaрни 
ҳaл этишгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaрнинг изчил aмaлгa oширилгaнлиги 
юртимиздa ишсизлик муаммосини ҳал этишда ва унинг дaрaжaси oшиб 
кетишининг oлдини oлишдa муҳим oмил бўлиб xизмaт қилмoқдa. 
2. Ишсизликнинг сабаблари ва оқибатлари 
Иқтисодчи олимлар ўртасида оммавий ишсизликнинг ҳақиқий сабаблари 
қандайлиги тўғрисида турлича қаршиликлар мавжуд. 
Маълумки, Ж.М.Кейнс «…ишсизликнинг давоси сифатида иш ҳақини 


пасайтириш ғоясини қатъий инкор этиб, ўзига инвестициялар, давлат 
харажатлари ва соф экспортдан ташқарии истеъмол харажатларини – бунда 
ҳам сўнгги – умумий талабнинг асосий қисмини ҳам қамраб оладиган 
умумий талабдан келиб чиқади». 
Фикримизча, Ўзбекистонда ишсизликнинг пайдо бўлиши ва ўсиш 
тарихи айнан Кейнс қарашларининг тўғрилигини исботлайди. Ишсизлар 
расмий рўйхатга олингандан бошлаб, ишсизлик даражаси маълум даражада 
мунтазам ортиб боради, ишга жойлаштириш қанчалик юқори бўлса, 

Download 309.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling