Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар (10–сон БҲХС)
Download 107.56 Kb.
|
28-mavzu. Xalqaro moliyaviy hisobot standartlari talabalariga muvofiq hisobotlar shaklini o‘zgartirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси.
Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар (10–сон БҲХС) Режа: Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси Ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар Ҳисобот давридан кейинги тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисалар Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг узлуксизлиги Стандартда маълумотларни очиб бериш Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси.БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” стандартининг мақсади: хўжалик субъекти ўз ҳисоботларига ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар учун тузатишлар киритиши керак бўлган пайтни; ва хўжалик субъекти томонидан унинг молиявий ҳисоботларини эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ҳамда ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар ҳақида ошкор этилиши керак бўлган маълумотлар. Стандарт, агар ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар фаолият узлуксизлиги тўғрисидаги фаразнинг хўжалик субъекти учун ўринли эмаслигини кўрсатса, бундай хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботлари фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаслигини ҳам талаб этади. Ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни ҳисобга олишда ва уларни ошкор этишда қўлланилади. Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади: Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар - ҳисобот даври тугаган сана билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасидаги оралиқда юзага келган, ижобий ва салбий, ҳодисалардир. Ҳодисалар икки ҳил бўла олади: ҳисобот даврининг охирида мавжуд бўлган шарт-шароитларни тасдиқлайдиган ҳодисалар (тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар); ҳисобот давридан кейин юзага келган шарт-шароитларни кўрсатадиган ҳодисалар (тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар). Баъзи ҳолларда, хўжалик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботлар эълон қилинганидан сўнг акциядорларнинг тасдиғига ҳавола этиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, акциядорлар молиявий ҳисоботларни тасдиқлаган санасида эмас, балки молиявий ҳисоботлар эълон қилинган санасида улар эълон қилиш учун тасдиқланган бўлиб ҳисобланади. Download 107.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling