Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар (10–сон БҲХС)


Download 107.56 Kb.
bet2/7
Sana08.05.2023
Hajmi107.56 Kb.
#1442161
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
28-mavzu. Xalqaro moliyaviy hisobot standartlari talabalariga muvofiq hisobotlar shaklini o‘zgartirish

1-амалий вазият: Хўжалик субъектининг раҳбарияти 2016 йилнинг
31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳисоботларнинг дастлабки тўпламини 2017 йилнинг 28 февралида якунлади. 2017 йилнинг 18 мартида Бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларни кўриб чиқди ва уларнинг эълон қилинишини тасдиқлади. Хўжалик субъекти ўз фойдасини ва бошқа танланган молиявий маълумотларни 2017 йилнинг
19 мартида эълон қилди. Молиявий ҳисоботлар акциядорлар ва бошқалар эътиборига 2017 йилнинг 1 апрелида тақдим этилди. Акциядорлар молиявий ҳисоботларни 2017 йилнинг 15 майида ўтказилган акциядорларнинг йиллик йиғилишида тасдиқлади ва тасдиқланган молиявий ҳисоботлар тартибга солувчи давлат идорасига 2017 йилнинг 17майида топширилди.
2017 йилнинг 18 мартида молиявий ҳисоботларнинг эълон қилиниши тасдиқланди (Бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларнинг эълон қилинишини тасдиқлаган сана)

Баъзи ҳолларда, хўжалик субъектининг раҳбарияти молиявий ҳисоботларни (ижрочи бўлмаган шахслардангина ташкил топган) кузатув кенгашига, молиявий ҳисоботлар улар томонидан тасдиқланиши учун, тақдим этиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, раҳбарият молиявий


ҳисоботларни кузатув кенгашига тақдим этилишини тасдиқлаган сана молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси бўлиб ҳисобланади.

      1. Ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар.


Хўжалик субъекти тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни акс эттириш мақсадида ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишларни киритиши шарт.
Қуйида хўжалик субъектидан ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишлар киритишни, ёки олдин тан олинмаган моддаларни тан олишни талаб қиладиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларга мисоллар келтирилган:

  • Хўжалик субъектининг ҳисобот даврининг якунида жорий мажбурияти бор бўлганлигини тасдиқлаган, суд ишининг ҳисобот давридан кейин ҳал бўлиши. Хўжалик субъекти ушбу суд иши юзасидан олдин тан олинган ҳар қандай захираларга БҲХС 37 “Захиралар, Шартли Мажбуриятлар ва Шартли Активлар” га мувофиқ тузатиш киритади ёки янги захирани тан олади. Хўжалик субъекти фақат шартли мажбуриятни ошкор этиш билан чегараланмайди, чунки суд ишининг ҳал бўлиши натижасида БҲХС 37га мувофиқ эътиборга олиниши керак бўлган қўшимча далиллар таъминланади.

-Ҳисобот даври охирида актив қадрсизланганлиги ёки бу актив бўича олдин тан олинган зарар суммасига тузатиш киритилиши кераклигидан далолат берадиган маълумот ҳисобот даври тугаганидан кейин олиниши.
Масалан: Ҳисобот даври тугаганидан сўнг мижозлардан бири банкротликка учраши ҳисобот даври охирида савдога оид дебиторлик қарздорлиги бўйича зарар мавжуд бўлганлигини ва хўжалик субъекти дебиторлик қарздорликнинг баланс қийматига тузатиш киритиши кераклигини тасдиқлайди;
Товар-моддий захираларнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг сотилиши уларнинг ҳисобот даврининг охиридаги соф сотиш қиймати тўғрисида далил бериши мумкин.

  • ҳисобот даври тугалланишидан олдин сотиб олинган активларнинг таннархи ёки сотилган активлардан тушган тушумнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг аниқланиши.

-ҳисобот даври тугаганидан сўнг фойдадан тақсимланадиган тўловлар ёки мукофотлар суммасининг аниқланиши, агар хўжалик субъектининг ҳисобот даври охирида бу санадан олдин юз берган ҳодисаларнинг натижасида бундай тўловларни амалга ошириш бўйича жорий юридик ёки конструктив мажбурияти мавжуд бўлган бўлса (БҲХС 19 “Ходимларга ҳақ тўлаш”).

  • Молиявий ҳисоботларнинг нотўғри эканлигини кўрсатувчи фирибгарлик ёки хатоларнинг топилиши.





Download 107.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling