8.1-мисол: Хамза станциясидан Карши станциясигача бўлган тариф масофаси аниқлансин.
Ечиш: №4 Тариф қўлланмасининг 2-китоби, I бўлимини “Темир йўл станцияларнинг алфавит рўйхати” [3] дан Хамза ва Карши станцияларини қидириб топамиз:
Станция Хамза: Узбек.; Страница 391; Строка 40; Ташкент-Товарный-6,
Хаваст-153; Код 722504.
Станция Карши: Узбек; Страница 395; Строка 12; Кашкадарья-12,
Нишан (эксп.)-62; Код 733104.
Хамза станцияси Ташкен-Товарный – Хаваст участкасида жойлашган бўлиб, Хамза станциясидан Ташкен-Товарный транзит пунктигача бўлган масофа 6 км, Хаваст транзит пунктигача бўлган масофа 153 км.
Карши станцияси Кашкадарья – Нишан (эксп.) участкасида жойлашган бўлиб, Карши станциясидан Кашкадарья транзит пунктигача бўлган масофа 12 км, Нишан (эксп.) транзит пунктигача бўлган масофа 62 км.
Ҳаракат йўналиши бўйича жўнатувчи станция жойлашган участкадан чиқувчи транзит пунктини ва тайинланган станция жойлашган участкага кирувчи транзит пунктини аниқлаш учун уларнинг орасидаги масофа 4 маротаба аниқланади ва энг кам масофага эга бўлгани чиқувчи транзит пункти ва кирувчи транзит пункти деб қабул қилинади.
№4 Тариф қўлланмасининг 3-китоби [4] ни “Ўзбекистон темир йўллари транзит пунктлари тариф масофалари” жадвалидан қуйидаги транзит пунктлар орасидаги тариф масофаларини аниқлаймиз:
Ташкент-Товарный – Кашкадарья 506 км;
Ташкент-Товарный – Нишан (эксп.) 580 км;
Хаваст – Кашкадарья 347 км, min;
Хаваст – Нишан (эксп.) 421 км;
Шундай қилиб ҳаракат йўналиши бўйича: Хаваст – чиқувчи транзит пункти; Кашкадарья – кирувчи транзит пункти (8.2-расм).
Станциялар орасидаги масофалар:
Хамза – Хаваст = 153 км;
Хаваст – Кашкадарья = 347 км;
Кашкадарья – Карши = 12 км.
Do'stlaringiz bilan baham: |