7-Амалий машғулот Тўғри йўналишларда – ички қатновларда тариф масофаларини аниқлаш Амалий ишини бажаришдан мақсад
Download 176.98 Kb.
|
Амалий (7)
7-Амалий машғулот Тўғри йўналишларда – ички қатновларда тариф масофаларини аниқлаш Амалий ишини бажаришдан мақсад: Талабаларга тўғри йўналишларда – ички қатновларда тариф масофаларини аниқлашни ўргатиш, билим ва кўникмаларини шакллантириш. Тариф масофаларини аниқлаш учун, учта (1, 2 ва 3) китобдан иборат бўлган №4 Тариф қўлланма [2], [3] ва [4] ларидан фойдаланилади. Агар жўнатувчи ва тайинланган станциялар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг бошқа-бошқа участкаларида жойлашган бўлиб ва шу участкалар орасида бир ёки бир нечта транзит участкалар бўлса (7.1-расм), у ҳолда жўнатувчи станциядан ва тайинланган станциягача бўлган тариф масофа (ℓdf) жўнатувчи станциядан ҳаракат йўналишидаги биринчи транзит пунктгача (ℓdB), биринчи ва охирги транзит пунктлар орасидаги (ℓBM) ва ҳаракат йўналишидаги охирги транзит пунктдан тайинланган станциягача (ℓMf) бўлган масофаларни қўшиш орқали ҳисобланади. ℓdf = ℓdB + ℓBM + ℓMf , км 8.1-расм. Темир йўлларда тариф масофасини аниқлаш чизмаси бу ерда A, B, ....., M ва N – транзит пункт (узел станция) лар; d – жўнатувчи станция; f - тайинланган станция; АB – жўнатувчи (станция жойлашган) участка; B ......... M – транзит участкалар; MN – тайинланган (станция жойлашган) участка; B – жўнатувчи (станция жойлашган) участкадан чиқувчи транзит пункт; M – тайинланган (станция жойлашган) участкага кирувчи транзит пункт; Жўнатувчи (станция жойлашган) участкадан чиқувчи транзит пунктни ва тайинланган (станция жойлашган) участкага кирувчи транзит пунктни белгилаб олиш учун темир йўл тармоқ харитасидан фойдаланилади. Темир йўл харитаси бўлмаса чиқувчи ва кирувчи транзит пунктларни аниқлаш учун улар орасидаги масофаларни кетма -кет 4 маротаба аниқланади (3-китоб [4], транзит пунктлар орасидаги тариф масофалар) ва энг кам масофага эга бўлгани чиқувчи транзит пункти ва кирувчи транзит пункти деб қабул қилинади. Download 176.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling