Жарқўрғонтумани “Қораёнтоқ” маҳалласида Янги Ўзбекистон (кўп-қаватли уй-жой) қуриш учун ажратилган ер участкалар тўғрисида


Download 15.67 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi15.67 Kb.
#1209796
Bog'liq
Жарқўрғон тумани Қораёнтоқ МФЙ


Жарқўрғонтумани “Қораёнтоқ” маҳалласида Янги Ўзбекистон (кўп-қаватли уй-жой) қуриш учун ажратилган
ер участкалар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

  1. "Сурхон махсус қурилиш" МЧЖ томонидан “Қораёнтоқ” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 0,0375 га бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун электрон онлай-



Узун туманида ҳозирда 19 та маҳалла ҳудудидаги 335 та лот
(17,4 га) савдо платформасига чиқарилган. Шу кунга қадар бошланғич нархи 159,3 млн. сўмлик 18 та ер участкаси 275,3 млн. сўмга сотилган бўлиб, ер участкасини сотиш кўрсаткичи 5.3% ни ташкил этмоқда. Тумандаги савдога чиқарилган ер участкасининг ўртача нархи 5,3 млн сўмни ташкил этади.
Шу билан бирга Маданий турмуш (216 та), Истиқлол (32 та), Боботоғ (2 та) ва Обод юрт (2 та) маҳалаларидан савдога чиқарилган ер участкалари 5 ойдан буён савдога сотилмасдан қолмоқда.
Файзобод маҳалласидаги (лот рақами 2746244) 0.5 сотихли ер участкаси 4.1 млн. сўмга бошланғич нарх билан савдога чиқарилган ҳамда 46.4 млн. сўмга сотилган. Тумандаги энг қиммат ер участкаси (майдони 20 сотих) ер участкаси 202 млн.сўмга,энг арзони эса (майдони 1 сотих) 2.5 млн.сўмга баҳоланган.
Узун тумани “Маданий турмуш” маҳалласида 216 та лот чиқарилган ер участкаси Узун туман ҳокимлиги, туман кадастр ва туман қурилиш бўлимлари масъуллари билан биргаликда ўрганилганда мазкур ер участкаси ҳозирда фуқаролар томонидан экин экиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Вилоят ҳокимлиги йиғилишида тумани ҳокими томонидан 1 сотиҳ ер участкани 60,0 млн.сўмда этиб белгиланганлиги айтиб ўтилган, ҳамда нарҳи бўйича эътирозлар билдирилган, бироқ ушбу ер участкаси алоҳида 7 та лотга бўлинган ҳамда 1 сотих ер участкси ўртача 8,5 млн.сўмга тўғри келмоқда.
ВМ 71 сонли қарорнинг 2-иловаси бўйича Узун туманида савдога чиқарилган ер участкаларнинг сотилмаётганлигига асосий сабаб, туман ҳокимлиги,маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга етарлича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмаганлигидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлашти риш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сонли қарори асосан ер участкаларини сотишдан тушган пул маблағларининг
50 – фоизи вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузил-масини ривожлантириш жамғармасига.
50 – фоизи мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилиши белгиланган.
Агарда туман ҳокимликлари ер участкаларини тадбиркорлик учун қулай жойлардан таклиф берилса қисқа муддатда ва юқори нархда сотишга эришилади.

Сариосиё туманида ҳозирда 15 та маҳалла ҳудудидаги 213 та лот (10,2 га) савдо платформасига чиқарилган. Шу кунга қадар бошланғич нархи 309,9 млн. сўмлик 40 та ер участкаси 2408,1 млн. сўмга сотилган бўлиб, сотиш кўрсатгичи 18,7% ни ташкил этмоқда. Тумандаги савдога чиқарилган ер участкасининг ўртача нархи 4,9 млн сўмни ташкил этади.
Лутфкор маҳалласидаги (лот рақами 967471) 4,13 сотихли ер участкаси 4,81 млн. сўмга бошланғич нарх билан савдога чиқарилган ҳамда бошланғич нархидан 53 баробар юқори нархга яъни 256,03 млн. сўмга сотилган. Тумандаги энг қиммат ер участкаси (майдони 3,0 гектар)
1455,16 млн.сўмга, энг арзони эса (майдони 0,4 сотих) 2,75 млн.сўмга баҳоланган.
Шу билан бирга Анарзор (15 та), Афросиёб (17 та), Боғиширин (18 та), Дўстлик (11 та), Турмушобод (72 та), Хонжиза (1 та), Хумоюн (13 та) маҳалаларидан савдога чиқарилган ер участкалари 4 ойдан буён савдога сотилмасдан қолмоқда.
Download 15.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling