Мафкуравий плюрализм лот


Download 103.66 Kb.
Pdf ko'rish
Sana03.02.2023
Hajmi103.66 Kb.
#1150529
Bog'liq
1NCTdJz4i522NL1CYGz9V6zQZh9k5WAzrfsaUJJg



МАФКУРАВИЙ ПЛЮРАЛИЗМ (лот. pluraliқ – хилма-хиллик, ранг-
баранглик) – ижтимоий-сиёсий ҳаётда турли қатлам, партия, гуруҳлар 
манфаатларини ифода этувчи ғоявий ранг-барангликни, қарашлар ва фикрлар 
хилма-хиллигини ифодалайдиган тушунча. Мамлакатда илғор ғоялар, 
мафкуралар қанча кўп бўлса, яъни М.п. ҳукмрон бўлса, тараққиётнинг 
самарали йўлини танлаб олиш учун имконият шунчалик кенг бўлади. 
Фикрий кураш мафкураларнинг маъно ва мазмун жиҳатидан бойишига, бир-
бирини тўлдиришига хизмат қилади. М.п. ижтимоий тараққиётга хизмат 
қиладиган янгидан-янги ғояларнинг пайдо бўлишига, турли халқлар, элатлар, 
миллатлар ва сиёсий гуруҳларнинг манфаатларини умумий тарзда рўёбга 
чиқишига шароит яратади. У муқаррар суратда кўппартиявийлик тизимини 
тақозо этади. Сиёсий партиялар эса ўзлари мансуб бўлган қатламлар, сиёсий 
гуруҳларнинг манфаатлари, интилишлари, орзу-умидларини умумлаштирган 
ҳолда ўз ҳаракат дастурлари орқали намоён қилади.
Раҳбарнинг мафкуралар хилма-хиллиги шароитида сиёсий партиялар 
фаолиятидаги иштироки 
Бугун раҳбарга турлича мафкуралар шароитида ишлашга тўғри келмоқда. 
Бу демократик жамиятга хос хусусият. Ўзбекистонда ҳам бешта сиёсий 
партия фаолият кўрсатмоқда. Бундай шароитда раҳбарнинг қайси партия 
аъзо эканидан қатъи назар, у турли қарашларни ҳурмат қилиши ва бошқа 
партиялар билан ҳам қонуний асосда муносабатда бўлишини тақозо этади.
Зеро, тўғри шаклланган дунёқараш, мафкура ўз самарасини шу вақтда 
берадики, агар у тўғри йўналтирилган, маълум бир эзгу мақсадга қаратилган 
бўлса ва моддий-маънавий асосни бирлаштирувчи, уюштирувчи куч раҳбар, 
унинг борлиғи, фаолияти билан белгиланади. 
Раҳбарнинг мафкуравий дунёқараши, кучи у бошқараётган хўжалик, 
ташкилот, сиёсий партияларга муносабати ва фаолияти орқали амалга 
оширилади. Бу фаолият узоқ ва машаққатли йўл бўлиб, раҳбарнинг сиё-сий 
партиялар билан алоқаси, фаолиятининг уйғунлиги амалга ошади. 
Раҳбарнинг эътиқод даражасига айланган миллий ғоя халқни маълум бир 
мақсад сари тўғри йўлга бошлайди. Зеро, Президентимиз ўринли 
таъкидлаганларидек, “Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура 
бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар”
1

Дарҳақиқат, мафкуранинг аҳамияти, шубҳасиз, чексиз экан, бунда сиёсий 
партияларнинг дастури мазмуни бевосита миллий мафкурамиз мақсад ва 
вазифаларини оммага, ҳаётга тўғри татбиқ этишни биринчи галдаги вазифа 
деб билмоғи лозим. 
Агар биз миллий мафкурани компас деб билсак, ундан тўғри фойдалана 
билиш раҳбар шахси фазилати билан белгиланади. 
Бугунги дунё вабосига айланган диний экстремизм, агрессив миллатчилик 
ёки буюк давлатчилик шовинизми шаклидаги ғоялар мавжуд бўлган бир 
1
Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. — Т.: Ўзбекистон, 1999. —84-бет. 


пайтда Президентимиз таъкидлаганидек, “Одам ўз мустақил фикрига, собит 
эътиқодига ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий – миллий қадриятларга, шаклланган 
дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли мафкураларнинг 
босимига, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги тазйиқларига 
бардош бериши амримаҳол”
2

Зеро, шахс дунёқарашида унинг одамларга, оламга бўлган муносабатини 
белгилашда мамлакатда, кишилар орасида мустақил собитқадам эътиқодга 
эга бўлмаса, у жамиятдаги ҳар қандай салбий ғояларга, экстремистик 
кучларга бас кела олмайди. Яъни алоҳида олинган шахсни мени орқали, яна 
умумлаштирувчи умуммиллий мақсад ва маслакка, мамлакатни келажагини 
белгилаб берувчи умумий сафарбар этувчи миллий бирлиги, 
мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқни жипслаштирувчи юрт 
осойишталиги ва ободлигига хизмат қилувчи ғоялар тизими, мажмуаси — 
миллий мафкурага доимо инсон интилиб яшайди. Бугунги кунда раҳбарнинг 
узоқни кўра билиши, зукколиги, юқорида тилга олинган ҳолатларни, 
жараёнларни, авваламбор, ўзига сингдириши кучли эътиқод, чуқур билим, 
қатъий принципга, тарихни, хусусан, миллат тарихини чуқур ва ҳар 
томонлама билишини тақозо этади. Таъкидлаш жоизки, тарихда халқни ягона 
мақсад остида бирлаштирган Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин 
Муҳаммад Бобур каби сиймоларни тилга олиш мумкин. Улар ўзларининг 
раҳбарлик фаолияти, билимлари ва тажрибалари билан юксак обрў, миллат 
ифтихорига айланганлар. 
Жамият тараққиёти ва унинг янада мустаҳкамланишида мафкура билан 
бир қаторда сиёсий партиялар ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, жамият барча даврларида қарама-қарши кучлар ва қарашлар 
бўлган ҳамда улар ўз фаолиятини фаоллаштириш, жипслаштириш учун 
муайян уюшмаларга эҳтиёж сезган. Дастлаб партия-лар ҳокимият учун 
курашувчи эмас, балки ҳамфикр, ҳаммаслак ташкилотлар ҳисобланувчи 
клублар, адабий, сиёсий тузилмалар шаклида намоён бўлган эди.
Айтиш лозимки, партиянинг жамиятдаги ўрни унинг вазифалари ва 
бажарадиган функциялари билан белгилади. Раҳбарнинг вазифаси ва иш 
услуби турли партиялар фаолиятидан давлат бошқарувини янгилаш ва янада 
демократлаштиришда унумли фойдаланишдир. Уларнинг фаолияти орқали 
миллий ғояининг шаклланиши ҳамда шу асосда миллат ва элатлар бирлиги, 
уларни ягона мақсади озод ва обод Ватан тамойилларига амал қилган ҳолда 
тарбиялашдир. 
Бугунги кунда амал қилаётган партиялар аҳолининг турли-туман 
(ижтимоий, миллий, конфессиал ва ҳоказо) қатламларининг умумгуруҳий 
манфаатлари ва мақсадларини, уларнинг идеалларини ва қадриятларини акс 
эттиради. 
Партиялар, шунингдек, халқ билан давлат ва давлат ҳокимиятлари 
орасидаги фаол муносабатларни ифода этади, яъни халқнинг орзу-умидлари, 
2
Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. — Т.: Ўзбекистон, 1999. —86-бет. 


интилишлари, хоҳишлари, эҳтиёжларини, талабларини етказишда боғловчи 
ҳалқа уюшма сифатида хизмат қилади.
Шунингдек, партия ўзининг аъзолари, етакчилари, фаоллари, 
мафкурачилари ва ташкилотчилари орқали қизғин фаолият олиб боради. 
Айни пайтда мамлакатимизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси, 
Миллий тикланиш демократик партияси, Адолат социал-демократик 
партияси, Фидокорлар миллий демократик партияси, Ўзбекистон либерал 
демократик партияси, Ватан тараққиёти партиялари ягона мақсад — 
миллатнинг обрў-эътиборини тиклаш ва мустаҳкамлаш Ватанни озод ва 
обод этиш, халқ фаровонлигини ошириш, бир сўз билан айтганда, юртни 
тараққий эттириш, уни жаҳонга танитиш борасида кенг кўламли фаолият 
юритмоқда. 
Партиялар ўзларининг устав ва дастуридан, уларнинг мазмуни, 
моҳиятидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритади. Ҳар бир партиянинг 
пировард мақсади шу азиз ва муқаддас Ватан барчамизники, унинг бебаҳо 
бойлигини асраб-авайлаш, халқ манфаатлари ва эҳтиёжларига сафарбар 
этиш, “Ўзбекистон — менинг Ватаним”, “Ўзбекистон — келажаги буюк 
мамлакат” каби шиорлар асосида ватанпарварлик ғурурини, мустаҳкам 
эътиқодни шакллантиришдан иборат. Энг муҳими, ҳар бир партия 
ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётнинг бирор бир йўналишига кўпроқ халқнинг 
диққатини, манфаат ва қизиқишларини ҳисобга олиб, пировард натижа 
миллий ғоя мақсад ва тамойилларига уйғун эканлиги билан ажралиб туради. 
Раҳбар бундан тўғри ва оқилона фойдаланган ҳолда, партия фаоллари ва 
мафкурачиларининг ўз дастурлари бўйича ўтказаётган чора-тадбирларига ўз 
муносабатини билдириб, қўл остидаги меҳнат жамоасини онгини тўғри 
шаклланишига ўз улушини қўшиши билан, бирга фаол ташаббускорлик 
хусусиятларини кўрсатмоғи лозим бўлади.
Миллий ғояни ташвиқ ва тарғиб қилишда ҳар бир сиёсий партия газета ва 
журналлар, радио ва телевидение орқали чиқишлардан унумли фойдаланади. 
Сиёсий партиялар аҳолини фикрлар ранг-баранглиги ва қарашлар хилма-
хиллигига таянган ҳолда миллий ғояни амалга оширувчи асосий куч ва 
воситадир. Бунда раҳбар шахсининг фаоллиги, ана шу кўрсатмаларни, 
халқнинг орзу-истакларини, меҳнат коллективларида, таълим-тарбия 
муассасаларида 
кечаётган 
воқеа-ҳодисаларда, 
миллий 
мафкура 
шаклланишига катта таъсир кўрсатиши билан белгиланади. Миллий ғояни 
шакллантириш фақатгина кабинетларда бўлмасдан, у жойларда, завод-
фабрикаларда, ўқув аудиторияларида қизғин баҳс-мунозаралар орқали амалга 
оширилади. Ҳар бир меҳнат жамоаси қилаётган онгли фаолиятида, шу юрт 
фаровонлиги, эл ободлиги, тинч-осойишталиги учун деган фикр билан 
ҳамнафас бўлмоғи лозим. 
Бугунги кунда аксарият давлатларнинг мафкураси умуминсоний 
қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Уларда тинчлик ва 
тараққиёт, инсон ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари, миллий ва диний тотувлик 
ғоялари устувордир. 


Кишилик жамияти тараққиётининг ҳозирги даврида “турли хил эски ва 
янги мафкураларнинг ўзаро кураши ҳар қачонгидан ҳам кўра шиддатли тус 
олмоқда” — деб ёзади Президентимиз. — Ранг-баранг, баъзан бир-бирига 
мутлақо зид дунёқарашлар сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва 
секталар ўртасидаги фикр талашувлари гоҳо баҳс-мунозара доирасидан 
чиқиб, тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда, одамлар бошига 
беҳисоб қайғу-кулфатлар солмоқда»
3

Умуман, раҳбарнинг сиёсий партиялардаги фаолияти ва миллий ғояни 
сингдиришдаги ўрни қуйидагиларда кўринади: 
— 
раҳбар мунтазам тарзда сиёсий партияларнинг фаолиятидан, унинг 
фаоллари, мафкурачиларидан миллий ғояни тарғиб қилишда фойдаланмоғи 
лозим; 
— 
раҳбар шахснинг дунёқараши, билим савияси, маънавияти юқори 
бўлиб, ғоялар хилма-хиллигини ҳисобга олишда бошқалар учун ибрат 
бўлмоғи даркор; 
— 
сиёсий партиялар нафақат сайловолди компанияларида, шу билан 
бирга, бутун йил давомида аҳоли ўртасида, маҳаллаларда, меҳнат жа-
моаларида, таълим-тарбия муассасаларида миллий ғояни сингдириб бориши 
ва бунда раҳбар фаоллиги, ташаббускорлиги муҳим ва долзарбдир; 
— 
раҳбар ОАВ материал ва дастурлари миллий ғояга уйғунлаштирган 
ҳолда бўлишини мунтазам кузатиб бормоғи лозим; 
— 
ўтказиладиган чора-тадбирлар учрашувлар (уруш ва меҳнат 
фахрийлари, зиёлилар билан) мавзуларини миллий ғоя негизларига мос ва 
хос тарзда бўлишига аҳамият бериш; 
— 
миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизга таянган ҳолда “Шу азиз 
Ватан — барчамизники”, “Ўзбекистон — Ватаним менинг”, “Аждодлар 
мероси — ўлмас хотира”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” каби 
мавзуларда турли кўрик-танлов, конференциялар ташкил қилиш ва уларнинг 
натижасини таҳлил қилиш; 
— 
ёшлар сиёсий онгини шакллантириш ва шу асосда миллий ўзликни 
англашни яна такомиллаштиришга оид мавзуларда китобхонлар 
конференциялари, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш. 
Бу тадбирлар самараси нафақат раҳбар ёки маъмуриятнинг, балки кўпни 
кўрган, обрўли маҳалла фаолларининг, ота-оналарнинг изчил ва оқилона 
фаолияти, хатти-ҳаракати, ташаббускорлигига боғлиқдир.
Бу ўринда мавжуд сиёсий партияларнинг инсонпарвар ғоялари ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. “Халқ демократик ғояси”, “Адолат ғояси”, “Фидокорлик 
ғояси”, “Миллий тикланиш ғояси”, “Либерализм” ғояларининг ҳар бири ҳам 
муайян сиёсий куч фаолияти орқали жамият ривожига хизмат қилади. Раҳбар 
турли ғояларга эга сиёсий партиялар фао-лиятидан қонун асосида 
фойдаланиши уларни миллий ғоянинг бош мақсадини амалга оширишга 
сафарбар этишда муҳим ўрин тутади. 
3
Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари. 6-жилд. — Т.: Ўзбекистон, 1997. —65-бет. 


Таъкидлаш жоизки, айнан миллий ғоя турли партияларни бирлаштириб 
туради. Шу хусусда тўхталиб, Президент Ислом Каримов бундай дейди: 
“Сиёсий партиялар халқни, миллатни қадим-қадимдан бирлаштириб 
келаётган муштарак ғоялар ҳам борлигини доимо эсда тутиш зарур. Шу боис 
улар ўз манфаатларини ҳимоя қилишда бир-бирига рақиб ёки мухолифат 
бўлиши мумкин, лекин ягона Ватан, ягона халқ манфаатлари ҳақида гап 
кетганда ҳаммаси бир муҳит бўлиб бирлашиши даркор. Бугунги кунда 
бизнинг юртимизда миллий истиқлол ғояси ана шундай бирлаштирувчи куч 
бўлиб ҳисобланади”
4
. Мил.гоя.рах.масъ. 
4
Каримов И. А. Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. — Т.: Ўзбекистон, 2005. —11-бет. 

Document Outline

  • Раҳбарнинг мафкуралар хилма-хиллиги шароитида сиёсий партиялар фаолиятидаги иштироки

Download 103.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling