7 боб. Автоматиканинг пневматик ва гидравлик элементлари ва қурилмалари умумий маълумотлар


Download 315.15 Kb.
bet2/2
Sana12.11.2020
Hajmi315.15 Kb.
#144193
1   2
Bog'liq
Пневматик ва гидравлик курилмалар


7.3. Пневмокучайтиргич

Пневмокучайтиргичлар иш принципига кўра дросселли ва оқимли кучайтиргичларга бўлинади.

Дросселли кучайтиргичларга биринчи навбатда золотникли кучайтиргичларни киритиш мумкин. Золотникли кучайтиргич махсус механик қурилма бўлиб дросселловчи ойнали ва уни ичида силжувчи плунжерли гильзадан ташкил топган. У босимли трубозтказгичлардан келаётган босимни ва ишчи мухитни (мой ёки ҳаво) сарфини трубоўказгичларда тарқатишга мўлжалланган. Золотниклар текис ва цилиндр кўринида бўлади. Цилиндрли золотниклар кўп қўлланилади.

Расм.7.6.да золотник аосидаги кучайтиргич схемаси келтирилган. Уни ёрдамида икки томонли юритма бошқарилади, яъни ишчи мухим босим ишчи цилиндрнинг остида бир томонга ёки иккинчи томонига узатилади Золотникли қурилма гильза 1 ва шу гильза ичида бошқарувчи таъсир ч остида силжувчи 2 плунжердан иборат. Плунжер силжиб 4 ва 3 трубоўтказгичларга ишчи мухитни узатувчи борувчи ижро цилиндрининг керакли ишчи бўшлигига керакли ишчи мухит узатилишини таъминловчи гильзадаги ойнани беркитади. Трубоўтказгич 6 бўйича золотникка босим остида ишчи мухит келитиралади. Трубоўтказгичлар 5 ва 7 бўйлаб золотникдан чиқиш мумкин. Плунжер бирлаштирилган поршень ёки бутун цилиндр детали бўлиб, ўрта ҳолатда бир вақтда 4 ва 3 трубоўтказгичларга борувчи ойналарни беркитади. Бу билан ишчи цилиндрга келувчи ва ундан кетувчи оқимни кесиб қўйади.



Расм. 7.6. Золотникли гидрокучайтиргич схемаси:

1 – гильза; 2 – плунжер; 3,4 – трубоўтказгич келиш (чиқиш)

ишчи қисм; 5, 7 – трубоўтказгичлар золтникдан чиқувчи;



6 – трубоўтказгич золтникка келувчи

Оқимли гидро- ва пневмокучайтиргичларда кучайтирувчи элемент сифатида оқимли трубка қўлланилади. Конструктив схемаси ва статик тавсифлари 7.7. расмда келтирилган. Оқимли гидро- ёки пневмокучайтиргич ишчи мухит узатиладиган бурулувчи трубка 4, ва 1 ва 2 соплоли қабул 3 қилувчидан ташкил топган. Бошқарувчи сигнал х таъсирида оқим трубкаси 4 ўқ 5 атрофида бурулади, натижада ишчи мухит йўналиши ва унинг сопло 1 ва 2 қабулларига келиши ўзгаради. Кўпинча бурулувчи трубкали гидро- ва пневмокучайтиргичлар тенгликни ушлаш учун қарама қарши юк 6 билан таъминлади.


Расм. 7.7. Гидро- ёки пневмоқаршилик конструктив схемаси (а) и статик тавсифи (б)



1, 2 – қабул сопло; 3 – қабул қилувчи; 4 – бурулувчи трубка; 5 – ўқ; 6 – оғирлик
Оқимли гидравлик трубкалар мой босими 4...8 бар да ишлайди. Трубкада сарф 5...10 л/мин. Трубкадаг максимал четланиш кўпинча 1...2 мм.

Гидро- ва пневмокучайтиргичлар бир ва икки каскадли бўлади.



7.4. Комбинациялашган ўзгартиргичлар

Комбинациялашган ўзгартиргичлар электр сигналини . (электропневматик ўзгартиргичлар – ЭПЎ) пневмосигналга ва пневмосигнални электр сигналига ўзгартиришга (пневмоэлектр ўзгартиргич – ПЭЎ) мўлжалланган. Сигнллар турига кўра аналогли ЭПЎ ва дискретли ПЭЎ фарқланади.




Расм. 7.8. ЭПЎ структура схемаси
ЭПЎ схемаси икки ўзгартиргични ўз ичига олади (расм. 7.8): электромеханик (ЭМЎ) ва механопневматик (МПЎ).

Электромагнитли ЭМЎ электропневматик ўзгартиргич ЭПЎ схемаси 7.9.а, расм. келтирилган. Электромагнит 1, кириш кучланиши Uкир якор силжишига 2 пропорциональ, якорда тўсиқ 3 ўрнатилган. Сопло ва ўзгармас дроссел 5 ташкил қилаётган дросселлар орасидаги босим Рчиқ (пневмотаъминот занжирига уланган Рп), сопло ва тўсиқ орасидаги бўшлиққа боғлиқ.



Магнит электрли ЭПЎ(расм. 7.9, б) магнит ўтказгич 1, магнитўтказгич ўзакига бошлангич қутбланишни таъминловчи домий магнитли 2 киритилган. Магнит 2 га текис пружинада тўсиқ 3 бириктирилган, бу юилан 3 элемент силжиши ва чўлғам 4 токи орасида пропорционаллик таъминланади. Қутбли учлар сифатида сопла 5 ва 6, қўлланилаган. Сопла дросселлар 7 ва 8 орқали таъминот Рп бирлаштирилган.

Расм. 7.9. Электромагнитли ЭПЎ (а) магнитэлектрли (б) ЭМЎ
Дискрет туридаги ЭПЎ схемаси расм. 7.10 да келтирилган. Ўзгартиргич ўзгармас ток дискрет электр сигналини Uкир дискрет пневматик сигналга ўзгартириш Рчиқ.


Расм. 7.10. Дискрет хҳаракатдаги ЭПЎ
Якорь 2 ли электромагнит 1 корпус 3 га бириктирилган. Якорь пружинали ва 4 ва 5 сопллар учун икки томонли тўсиқ ҳисобланади. Сопло 6 орқали кириш босими Ркир келтирилади. Кучланиш йўқ бўлса Uкир каналлар 6 ва 5 бирлаштирилади, канал 4 тўсиқ билан ёпиқ. Кучланиш Uкир берилганда якорь тортилади, каналлар 6 ва 4 бирлашади, канал 5 беркилади.
Назорат саволлари

1. Пневмогидроавтоматика афзалликлари ва камчиликларини айтинг?.

2. Пневоқаршилик вазифаси нима?

3. “Сопло-тўсиқ ” туридаги ўзгартиргич иш принципини тушунтиринг?.

4. Пневмоэлектрўзгартиргич кандай элементлардан тузилган?

7. Электропневмоўзгартиргич кандай элементлардан тузилган?



8. Гидро- ва пневмокучайтиргичларда кандай фарқ бор?

9. Пневматик ИМ турларини айтиб беринг?.
Download 315.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling