Назорат саволлари:
Саралаш алгоритми ҳақида маълумот беринг?
Тезкор саралаш алгоритмининг тушунтириб беринг?
Танлаб саралаш алгоритмининг тушунтириб беринг?
Суриш амали қайси саралаш алгоритмида қўлланилади?
Рекурциядан қайси саралаш алгоритмида фойданалиди?
16. Сатрли катталиклар билан ишлаш
Режа:
Белгилар ва сатрлар ҳақида маълумот
Белгиларни қайта ишловчи функциялар
Тоифаларни ўзгартирувчи функциялар
Сатрларга ишлов бериш стандарт функциялари
16.1. Белгилар ва сатрлар ҳақида маълумот
Белгили типли ўзгарувчилар char хизматчи сўзи билан эълон қилиниб, бу типнинг қийматлари хотирадан 1 байт жой эгаллайди. С++ дастурлаш тилининг барча белгилари бу типнинг қийматлар соҳасига тегишлидир. Белгили қийматни ‘(апостроф) белгиси ичига олиб аниқлаш мумкин.
Мисол: ‘А’, ‘B’ ва ‘C’.
С++ да қатор ёки сатр деб – сатр охири (‘\0’) белгиси билан тугайдиган белгилар массивига айтилади. Демак, С++ да сатр – биринчи белгига ўрнатилган кўрсаткич экан. Чунки массив ҳам, биринчи элементга ўрнатилган кўрсаткичдир. Сартларни белгилар массиви кўринишида ёки char тоифасидаги кўрсакгич сифатида эълон қилиш мумкин. Масалан:
char satr1[] = “qator”; char *satr2[] = “qator”;
Юқоридаги мисолда satr1 массиви 6 та яъни, ‘q’, ‘a’, ‘t’, ‘ў, ‘r’, ‘\0’ белгилардан иборат. Сатрларни киритиш учун cin.getline() функциясидан фойдаланиш мумкин.
cin.getline(сатр, сатр_узунлиги);
getline() функциясининг 2 – параметри сифатида sizeof() функциясидан фойдаланиш тавсия этилади.
cin.getline(satr, sizeof(satr));
1.1 – дастур: Сатр киритиш дастури.
#include
#include
using namespace std;
int main()
{
char satr[20]; cout << "Satr kiriting: ";
cin.getline(satr,sizeof(satr));
cout << satr <
return 0;
}
16.2. Белгиларни қайта ишловчи функциялар
Қуйида келтирилган функциялар белгилар устида амаллар бажариш учун мўлжалланган. Бу функцияларни ишлатиш учун ctype.h сарлавҳа файлини дастурга қўшиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |