7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи


Download 100.79 Kb.
bet7/18
Sana23.12.2022
Hajmi100.79 Kb.
#1045122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
7-тема

Мезон (критерий)нинг чегараси

Балл

1

ЛК>1,5

15

2

1,5>ЛК > 1

10

3

1> ЛК> 0,5

3

4

ЛК < 0,5 дан кичик

0

3-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигига ликвидлилик коэффициенти орқали баҳолаш
3. Мустақиллик коэффициенти
Мустақиллик коэффициенти (МК) хусусий капитални (ХК) корхона баланси пассивлари умумий якунига (БЖ) бўлиш йўли билан ҳисобланади ва корхона маблағларнинг қарзга олинадиган манбаларидан мустақиллигини акс эттиради.
МК=ХК/БЖ
Ушбу кўрсаткичнинг қиймати 30% дан кам бўлмаслиги зарур. Айланма маблағларнинг айланувчанлиги юқорилигида ва хўжалик органи фаолиятининг характерига боғлиқ ҳолда ушбу кўрсаткичнинг йўл қўйиладиган даражаси бирмунча пастроқ бўлиши мумкин.
Агар ушбу коэффициент 15% дан паст бўлса кредит таваккали энг юқори деб ҳисобланади.





Мезон (критерий)нинг чегараси

Балл

1

МК>60%

12

2

60%>МК >30%

8

3

30%> МК >15%

3

4

МК < 15% дан кичик

0

4-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигини мустақиллик коэффициенти орқали баҳолаш
-жадвал
Агар кредитни тўлай олиш қобилиятининг юқоридаги учта кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилгандан кейин натижалар йиғиндиси 9 баллдан камни ташкил этса, бундай корхонага кредит берилмайди.
Агар баллар суммаси 9 дан 19 баллгача бўлса, бундай корхона кредитни тўлай олмайдиган ҳисобланади ва фақат алоҳида ҳоллардагина юқори ликвидли активлар билан таъминланган ҳолда кредит берилиши мумкин.
Ҳатто мустақиллик коэффициенти юқори бўлган ҳолларда ҳам корхона хусусий маблағларининг анчагина қисми узоқ муддатли активларга қўйилган бўлиши ва айланма активлар-моддий заҳиралар ва ишлаб чиқариш харажатларини шакллантиришда етарли даражада қатнаша олмаслиги мумкин. Шунинг учун корхонанинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда унинг ўз айланма маблағлари мавжудлиги (ЎАММ)ни ҳам кўриб чиқиш зарур.
ЎАММ=(ХК+УМКҚ) – УМА
Бу ерда:
ХК-хусусий капитал;
УМКҚ-узоқ муддатли кредит ва қарзлар
УМА-узоқ муддатли активлар
-жадвал
ўз оборот маблағлари нақдлиги таҳлили
Корхона кредитга лаёқатлигикни баҳолашда тахликалар таҳлили алоҳида ўрганилади. Таҳликалар таҳлили мақсади –кредитни бериш имкониятлари ва даражасини химояланганлик даражасини баҳолашга қаратилган.
Корхоналар кредитга лаёқатлилиги таҳлилида:

  • баҳолаш кўрсаткичлари динамикасига;

  • бухгалтерия балансини такибий тузилишига;

  • активлар ва фойданинг сифатига;

  • пул тушумларининг кутилишига;

  • молия-хўжалик фаолиятининг асосий йўналишларига муҳим ахамият қаратилади.

Кредитга лаёқатлик таҳлилини миқдорий курсакткичлар қаторида қуйидаги асосий баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилади:

  • ликвидлик коэффицентлари;

  • ўз ва қарз маблағлари нисбати коэффиценти;

  • айланувчанлик ва рентабеллик кўрсаткичлари.

Кредитларнинг муддатлиги унинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу сабабли кредит ресурсларини узоқ ва қисқа муддатларга жалб этишда унинг кайтарилишига муҳим аҳамият қаратилади. Кредит ресурслари кечиктирилган тўловлар юзасидан фоизлар суммаси билан биргаликда кайтарилади.
Агар тўловлар ва фоизлар ўз вақтида амалга оширилса ушбу мижознинг кредитор олдидаги ишончи ортади. Бу ҳолат эса мижознинг кредит тарихига ёзилувчи энг муҳим жиҳатдир.



Download 100.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling