7– лаборатория иши эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ этиш


Download 396.71 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi396.71 Kb.
#1486388
  1   2   3
Bog'liq
7-Lab


7– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ этиш
Ишдан мақсад: Биполяр транзисторда ясалган эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ қилиш ва динамик характеристикалари ва дифференциал параметрларини ўлчаш.
7.1. Транзистор коллектори умумий қилиб уланган кучайтиргич схемасини йиғинг. Бунинг учун У1-2 улагични 1 ҳолатга, У3-4 ни – 3 ҳолатга, У5-6 ни – 5 ҳолатга, У7-8 ни – 8 ҳолатга ўтказинг. У12-15 улагични 15 ҳолатга қўйинг, бунда юклама қаршилиги RЮ=R10=10 кОм га мос келади.

Иш банди

Улагич холати

Назорат нуқтаси

Схеманинг кириши

У1-2

У3-4

У5-6

У7-8

У12-15

2.1-2.3

1

3

5

8

15

3

кириш 2

7.2. 7.2 – 7.9 бандларда келтирилган ўлчашларни такрорланг. Макет юзасинг юқори қисмида жойлашган назорат нуқталарга вольтметр ва осциллограф уланг.
7.3. N3 назорат нуқта потенциалини кириши очиқ осцилограф ёки ўзгармас кучланиши ўлчайдиган бошқа асбоб ёрдамида кузатиб, G1 таминот манбаининг кучланишини 6В га келтиринг.
7.4. Ўзгармас кучланишини ўлчайдиган асбобни N4, N5 ва N2 назорат нуқталарга улаб, транзисторнинг сокинлик режими кучланишларини аниқланг. Назорат нуқталарнинг ўлчанган потенциаллари асосида, R4=3.6 кОм, R5=3.6 кОм эканлигини ҳисобга олган ҳолда, коллектор, эмиттер ва базанинг сокинлик токларини топинг.

Иш банди

Улагич холати

Назорат нуқтаси

Схеманинг кириши

У1-2

У3-4

У5-6

У7-8

У12-15







2.4

1

3

5

8

15

4/5/ 2

кириш 2

7.5. Транзисторнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти (КU) ни топинг. Бунинг учун схеманинг киришига (“кириш 2”) генератордан 2 кГц частотали 30 мВ кучланишга эга бўлган синусоидал сигнал узатинг. Кириш кучланишини ноль потенциалли шина ва N2 назорат нуқта оралиғида ўлчанг. Чиқиш кучланишини ўлчаш учун вольтметрни N7 назорат нуқта билан ноль потенциалли шиналар орасига улаш керак.



Иш банди

Улагич холати

Назорат нуқтаси

Схеманинг кириши

У1-2

У3-4

У5-6

У7-8

У12-15

7.5–7.8

1

3

5

8

15

7

кириш 2

7.6. Кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг частотага боғлиқлилигини КU(f) топинг. Бунинг учун кириш кучланишини қийматини ўзгаришсиз (тахминан 30 мВ) сақлаган ҳолда унинг частотасини ўзгартиринг ва чиқиш кучланишини ўлчаб беринг (N7 назорат нуқта). Тест сигналлари частоталарининг тавсия этилган қийматлари 10 Гц, 100 Гц, 1 кГц, 10 кГц, 100 кГц ва 1 мГц ларга тенг.
7.7. Кучайтиргичнинг 2 частотада амплитуда характеристикасини UЧИҚ=f(UКИР) ўлчанг. Кириш кучланиши қийматларини тавсия этилган ўзгаришлари 10-300 мВ ни ташкил этади.
7.8. Кучайтиргич каскади динамик диапазони юқори чегарасини топинг. Бунинг учун чиқиш кучланиши осциллограммасини кузата бориб кириш сигналининг қайси қийматида ночизиқли бузилишлар бошланишини аниқланг.
7.9. Кучайтиргич киришига R7=20 Ом, R8=510 Ом, R9=3,6 кОм, R10=10 кОм резисторларни У12-15 улагич ёрдамида навбатма-навбат улаб 2 кГц частотада, 30 мВ кириш кучланишида кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг юклама қийматига боғлиқлигини КU(RЮ) топинг.

Иш банди

Улагич холати

Назорат нуқтаси

Схеманинг кириши

У1-2

У3-4

У5-6

У7-8

У12-15

7.9

1

3

5

8

12..15

7

кириш 2

7.10. Таминот манбаининг кучланиши 9 ва 12 В бўлганда 4, 5, 7, 8, 9 бандларга мувофиқ ўлчашларни такрорланг.
кучайтиргич босқичи схемалари.

3.2 – расм. УЭ , УБ ва УК схемасидаги


кучайтиргич босқичларини тадқиқ этиш схемаси.

Кучайтиргич босқичларининг эквивалент схемаларига электр занжирларни таҳлил қилишнинг маълум усулларни қўллаб (масалан, контур токлар усули) схема параметрларини аниқлайдиган ифодалар олиш мумкин УК схема кучланиш бўйича кучайтирмайди (КU<1), УБ схема эса ток бўйича кучайтирмайди (К1<1). УЭ схема кучланиш ва ток бўйича кучайтирганлиги сабабли (КU<1, К1<1) у қувват бўйича энг катта кучайтиришни таъминлайди. УК схемасининг кириш қаршилиги (RКИР) энг катта, УБ схеманики эса энг кичикдир. Ва ниҳоят, УК схеманинг чиқиш қаршилиги (RЧИҚ) УЭ, УБ уланишли схемаларнинг чиқиш қаршиликларига нисбатан энг кичик қийматга эга бўлади.


БТли кучайтиргич босқичининг частоталарни ўтказиш оралиғининг юқори чегаравий частотаси fТ транзисторнинг параметрларига, юкламанинг қийматига, сигнал манбаининг ички қаршилиги (RГ) га ва транзисторнинг уланиш схемасига боғлиқ бўлади. Агар сигнал манбанинг ички қаршилиги жуда кичик бўлса (RГ→0), КУ схема энг яхши юқори частотавий хусусиятларга эга, ЭУ ва БУ схемалар эса бундай ҳолда тахминан бир хил fТ.ЮҚОРИ га эга бўладилар. (RГ→∞) бўлган ҳолда ЭУ схеманинг частотани ўтказиш оралиғининг юқори чегараси fТ.ЮҚОРИ қиймати камаяди, УБли кучайтиргич каскадиники эса ортади. УК схема бўлса бундай ҳолда
fТ ЮҚОРИ нинг қийматлари жиҳатдан УЭ схемага яқинлашади.



а)

б)

3.3 – расм. УЭ схемадаги кучайтиргич босқичи кириш (а) ва чиқиш (б) характеристикалар оиласи



3.4 – расм. УЭ схемадаги кучайтиргич босқичи эквивалент схемаси.





Download 396.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling