7-лаборатория машғулоти: Мавзу: Диққатнинг барқарорлиги ва тўпланишини ўлчаш
Download 79 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-лаборатория (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эксперимент учун жиҳозлар.
7-лаборатория машғулоти: Мавзу:Диққатнинг барқарорлиги ва тўпланишини ўлчаш (Бурдон-Анфимов тамғаларини тузатиш жадвали) Диққатнинг барқарорлиги ва тўпланувчанлигини экспериментал ўрганишдан мақсад меҳнат фаолиятида аварияга йўл қўймаслик, травма ҳолатларини пасайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишда иборат. Диққатнинг экспериментал тадқиқ этиш методларини танлаш унинг турларидан бирон-бирига боғлиқ бўлади. Ихтиёрсиз диққатнинг барқарорлигини аниқлашда аппаратурали методдан фойдаланилади. Ихтиёрий диққатни ўрганишда эса, субъектнинг фаоллиги алоҳида эътиборга олинади. Кейинги вақтларда тамғаларни тузатиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Диққатнинг барқарорлигини унинг динамикасида ўрганиш муҳим. Ушбу машғулотда Бурдон-Анфимовнинг тамғаларини тузатиш жадвалидан фойдаланилади (бланкадаги берилган ҳарфлар чизилади). Топшириқ халақит берган шароитда бажарилади. Диққат барқарорлигининг шартли кўрсаткичи танлаш тезлигининг ўзгаришидан иборат (6-шакл). Мазкур топшириқда битта эмас, вақт оралиғига кўра (Тн) бир неча стимул (мн) бор. Топшириқ давомида танлаш тезлигининг ўзгариши қуйидаги ифода билан аниқланади: Диққат тўпланганлигининг шартли кўрсаткичлари (Кэ ва К”) топшириқларга халақит берган фонидаги аниқлик коэффициентларининг (Абп ва Аэп) уларни халақитсиз аниқ бажарилганлигига ((А бп ва Аэбп)) муносабатидан иборат: Халақитли ва халақитсиз шароитлар учун аниқлик коэффициентини ҳисоблаш Уиппнинг формуласига кўра амалга оширилади. Эксперимент учун жиҳозлар. Эксперимент ўтказишдан олдин ҳар бир текширилувчи учун Бурдон-Анфимовнинг жадвалидан тайёрлаб қўйиш лозим бўлади. Ушбу бланкларда рус алифбосидаги стандарт ҳарфлар тўплами ўрин олган. Бланк ҳар бирида 30 ҳарфдан ва 40та қатордан иборат. Экспериментаторда дастурий бланк ва секундомер бўлиши лозим. Тажриба олдидан ҳар бир текширилувчига натижаларни қайд этиш бланки тайёрланади (6-шакл). Download 79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling