7-маьруза. Қувват кучайтиргичлар


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1567143
  1   2
Bog'liq
77[1]



7-маьруза. Қувват кучайтиргичлар. 
Режа: 
1. Трансформаторли қувват кучайтиргичлар. 
2. Трансформаторсиз қувват кучайтиргичлар. 
Таянч иборалар: кувват кучайтиргичлар, трансформаторсиз комплементар 
транзисторлар, резисторли кучайтиргич, транзисторли кучайтиргич, 
трансформаторли кучайтиргичлар, нагрузканинг уланиш усули, а режимида ишловчи 
қувват кучайтиргичи, коллектор занжирининг фойдали иш коэффициенти. 
Трансформаторли кучайтиргичлар паст Ом ли нагрузкалар (масалан: 
радиокарнайлар) учун ишлаши мумкин, уларда фойдали сигналнинг максимал қувватини 
ажратиш керак бўлади. Трансформаторли алоқалар кучайтиргичнинг юқори Ом ли 
чиқишини паст Ом ли нагрузка билан яхшироқ мослаштиришни амалга оширишга ва 
қувватнинг беихтиёр сарфини йуқотишга имкон беради. Бу эса уз навбатида схеманинг 
ФИК ни оширади. Трансформаторли кучайтиргичлар икки типга: бир тактли ва икки 
таклига бўлинади. 
Бир тактли кучайтиргичлардан қуввати катта булмаган кучайтиргичлар (5 Вт гача), 
шунингдек, каскадлараро кучланиш кучайтиргичи сифатида фойдаланилади. Уларнинг 
ҳаммаси А режимда ишлайди.
Икки тактли кучайтиргичлар қувватларни кучайтириш функциясини бажариб, В ва 
АВ режимларда ишлайди. 7.1 – расмда транзисторлар асосида ясалган бир тактли 
кучайтирувчи каскаднинг асосий схемаси курсатилган. 
7.1- расм. Транзисторда бажарилган сигналларни қувват бўйича кучайтиргич 
чиқиш каскадининг принципиал схемаси. 
Кувват кучайтиргичлар схемаларининг деталлари ва ишлаш принципи. 
Кучайтиргич R'I, R''I, R2, C1, C2 деталарни уз ичига олади ва бу деталлар резисторлари 
кучайтиргичлардаги каби функцияларни бажаради. Мослаштирувчи элемент сифатида 
паст частотали чиқиш трансформаторларидан фойдаланилади.Унинг куп қурулмалари 
бирламчи чулҳами кучайтиргич чиқиш токининг занжирига уланади (коллектор 
занжирга). Иккиламчи кам урамли чулҳами паст Ом ли нагрузкага (радиокарнайга) 
уланади. Шунга ухшаш пасайтирувчи чиқиш трансформаторларининг қулланиши сигнал 
қувватини кучайтирувчи чиқиш каскадлари учун характирлидир. Трансформаторларнинг 
трансформация коэффициенти (К) каскад чиқиш қаршилиги (Rчиқ) нинг нагрузка (Rн) 
билан мослашув шартига асосан танланади. 


,
n
R
W
W
K
2
1
2
чиы



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling