7-мавзу. Аглопорит ишлаб чиқариш р е ж а аглопорит шағали ва қуми. Ишлаб чиқариш технологик схемаси. Маҳаллий хом-ашё асосида олинган енгил ғовак тўлдирувчилар


Download 205.59 Kb.
bet2/6
Sana19.04.2023
Hajmi205.59 Kb.
#1362410
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аглопорит ишлаб чиқариш000

2. Ишлаб чиқариш технологияси

  • Аглопорит хомашёни пиширишда (агломерация) олинади. Бу усул кўпроқ металлургия саноатида рудани қайта ишлашда қўлланилади. Пишириш жараёни қуйидагилардан иборат бўлади: хомашё материаллардан ёқилғи (кўмир) қўшиб гранулалар тайёрланади ва колосникли панжарага ётқизилади.
  • Панжара остида вакумкамерада вентилятор ёрдамида ҳаво сўрилиб ярим хомашёни куйдириш тезлатилади. Кўмирнинг ёниши ҳисобига ярим хомашё юқори ҳарорат (1400-15000С) гача қиздирилади. Натижада ғовак шишасимон масса (корж) ҳосил бўлади. Куйдириш жараёни жуда тез амалга оширилади. Панжара остидан ҳавони сўриб олишда иссиқ газлар ярим хомашё материалларнинг пастки қаватини ҳам куйдиради. Ҳавони сўришда юқори пишган қаватлар анчагина совийди. Ёқилғининг ёниши колосникли панжарага етганида агломерация жараёни тугайди, натижада пишган аглопорит коржи олинади, уни шағал ва қумга майдаланилади.

Турли фракциядаги аглопорит қуйидаги уйма зичликни ташкил этади: чақиқ тош фракцияси 20-40мм, уйма зичлиги 500-600кг/м3; 10-20мм, 600-700 кг/м2; 5-10мм, 700-800кг/м3; 5мм гача йирикликдаги қумда – 1000кг/м3 гача. Аглопорит чақиқ тошининг доналари орасидаги бўшиқлик 50-60% ни (юқори синфли учун 50% гача) ташкил этади. Дона зичлиги чақиқ тош уйма зичлигига нисбатан 2 ва ундан кўп мартага ортади. Аглопорит чақиқ тошининг доналар ғоваклиги 40-60% ни ташкил этади.

  • Турли фракциядаги аглопорит қуйидаги уйма зичликни ташкил этади: чақиқ тош фракцияси 20-40мм, уйма зичлиги 500-600кг/м3; 10-20мм, 600-700 кг/м2; 5-10мм, 700-800кг/м3; 5мм гача йирикликдаги қумда – 1000кг/м3 гача. Аглопорит чақиқ тошининг доналари орасидаги бўшиқлик 50-60% ни (юқори синфли учун 50% гача) ташкил этади. Дона зичлиги чақиқ тош уйма зичлигига нисбатан 2 ва ундан кўп мартага ортади. Аглопорит чақиқ тошининг доналар ғоваклиги 40-60% ни ташкил этади.
  • Доналар шакли коэффициенти ўртача 2,5 дан ошмаслиги керак (юқори сифатли аглопорит учун -2). Керамзит шағалидан фарқли равишда аглопорит чақиқ тошида кўп миқдорда очиқ ғоваклар (15-20%) бўлиб, бетонда сув ёки цемент қоришмаси билан тўлади. Бу цемент сарфини бир мунча ошишига олиб келади, бироқ тўлдирувчининг цемент қоришмаси билан яхши боғланишини ва мустаҳкамлигини ошишини таъминлайди. Натижада юқори мустаҳкамликдаги аглопорит бетон олинади.
  • Аглопорит юқори даражада зичлиги ва мустаҳкамлиги бўйича бир жинслиги билан фарқланади, бу эса бетонда қўлланиши самарадорлигини оширади. Давлат стандартига кўра унинг узоқ муддатга чидамлилиги ва бардошлилигини таъминлаш мақсадида талаблар қўйилади. Аглопорит чақиқ тошининг бардошлилиги силикат нураш ва совуққа бардошлилиги билан текширилади. Ёнмаган ёқилғилар қолдиғи чегараланади. Аглопорит чақиқ тоши намунасининг қиздиришда масса йўқотиши 3% дан ошмаслиги керак. Аглопорит чақиқ тошида ёнмаган доналар миқдорини чегаралаш учун натрий сирка кислота аралашмасида синов ишлари бажарилади, бунда уч цикл аралашмага солиш ва қуритишда масса йўқотилиши 5% дан ошмаслиги керак. Аглопорит қуми учун донадорлик таркиби нормага келтирилади. Қумнинг қиздиришда масса йўқотиши 5% гача рухсат этилади.

  • Download 205.59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling