7-мавзу. Аглопорит ишлаб чиқариш р е ж а аглопорит шағали ва қуми. Ишлаб чиқариш технологик схемаси. Маҳаллий хом-ашё асосида олинган енгил ғовак тўлдирувчилар


Аглопорит чақиқ тошининг мустаҳкамлигига қўйиладиган талаблар


Download 205.59 Kb.
bet5/6
Sana19.04.2023
Hajmi205.59 Kb.
#1362410
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аглопорит ишлаб чиқариш000

Аглопорит чақиқ тошининг мустаҳкамлигига қўйиладиган талаблар
Жадвал-9.1

Цилиндрда майдалашда мустаҳкамликнинг абсолют эмас балки нисбий қиймати аниқланади, чунки мустаҳкамлик синалаётган тўлдирувчи шаклига боғлиқдир. Металл цилиндрга солинган ўта қиррали аглопорит чақиқ тошни эзишда керамзит шағалига нисбатан кам куч сарфланади. Тадқиқотлар шуни кўсатдики, аглопоритнинг мустаҳкамлиги бетонда синалганда цилиндрда стандарт мустаҳкамликни синашдаги кўрсаткичларга нисбатан 25-30 баробар ортади.

  • Цилиндрда майдалашда мустаҳкамликнинг абсолют эмас балки нисбий қиймати аниқланади, чунки мустаҳкамлик синалаётган тўлдирувчи шаклига боғлиқдир. Металл цилиндрга солинган ўта қиррали аглопорит чақиқ тошни эзишда керамзит шағалига нисбатан кам куч сарфланади. Тадқиқотлар шуни кўсатдики, аглопоритнинг мустаҳкамлиги бетонда синалганда цилиндрда стандарт мустаҳкамликни синашдаги кўрсаткичларга нисбатан 25-30 баробар ортади.
  • Аглопорит ва керамзитнинг ғоваклари орасидаги бўшлиқни тўлдирувчи керамик материал (шиша фазасидан иборат эриган масса) мустаҳкамлиги деярли бир хил. Шу сабабли бетон таркибидаги бир хил дона зичликдаги аглопорит ва керамзит мустаҳкамлиги бир бирига яқин ҳисобланади. Аглопотирнинг ҳисобий мустаҳкамлигини Rҳисоб=15ρ2дона формуладан фойдаланиб аниқлаш мумкин.
  • Масалан, агар аглопорит донаси зичлиги -1,2г/см3 бўлса, у ҳолда ҳисобий мустаҳкамлик 20МПа ни, зичлик-1,4г/см3 бўлса, ҳисобий мустаҳкамлик 40МПа ни ташкил этади.
  • Аглопорит чақиқ тоши ёки шағалининг доналари фракцияси камайиши билан уларнинг уйма зичлиги ошади. Бу аглопоритда турли хил ўлчамдаги ғоваклар (3мм ва ундан катта) борлиги билан тушунтирилади. Аглопоритни майдалаш вақтида йирик ғоваклари бўйича бузилишга олиб келади, шу сабабли фракциялар қанчалик кичик бўлса, доналар ғоваклиги ҳам шунча кам бўлади ва доналар зичлиги ва мустаҳкамлиги эса катта бўлади.

4. Аглопорит шағали ва қуми

  • Аглопорит чақиқ тоши ишлаб чиқариш технологияси каби аглопорит шағали ва қуми олинади. Аглопорит шағали учун асосий хомашё бўлиб, таркибида 4-15% ёқилғи қолдиғи мавжуд иссиқлик электростациялари кули хизмат қилади. Юқорида келтирилган технологиядан фарқли равишда бир фракцияли (10-20мм) алоҳида шар шаклидаги доналар тарелка типидаги грануляторларда олинади (расм-9.3). Хом доналар масса таркибини 85-90% кул ва 10-15% гилли жинслар ташкил этади.

Download 205.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling