Аглопорит сунъий ғовак тўлдирувчиси агломерацион машинада (расм.9.1) олинади. Бу машинанинг ишлаб чиқариш қуввати хомашёни пишиш тезлигига боғлиқ ва у қуйидаги формула билан ифодаланади:
V= h/r , (33)
Бу ерда: h- пишадиган ярим хом ашёнинг қават баландлиги, мм
τ - пишиш давомийлиги, мин.
Турли хомашё ва ярим хомашёлар учун вертикал пишиш тезлиги 5-10 мм/минут ва ундан кўпни ташкил этади. Масалан, ярим хомашё қавати 200мм бўлса, у 20-40 минут давомида пишади.
Расм-9.1. Агломерацион машинанинг схемаси: 1-хом гранулаларни машинага тўкиш; 2-ёндирувчи горн; 3-колосникли панжара; 4-пишган гранулалар қавати; - Расм-9.1. Агломерацион машинанинг схемаси: 1-хом гранулаларни машинага тўкиш; 2-ёндирувчи горн; 3-колосникли панжара; 4-пишган гранулалар қавати;
- 5-ёқилғининг ёниш зонаси; 6-пишган корж; 7-газларни сўриб олиш; 8-вакум камера.
-
Саноат миқёсида аглопорит ишлаб чиқаришда гилли жинслардан қуйидаги ярим тайёр маҳсулот тайёрланади. Гилли хомашё, майдаланган тошкўмир (йириклиги 5 мм гача), қўшимчалар аниқ меъёр бўйича аралаштирилади. Кўмирнинг масса улуши 7-12% ни ташкил этади. Агар гилли хомашё қуруқ бўлса, у ҳолда гил аралаштиргичга сув қушилади ва гил бир хил массага келгунча аралаштирилади. Махсус машиналар грануляторларда (масалан, барабанли грануляторда) гилли гранулалар олинади. Тайёр гранулалар агломерацион машинада (расм-9.1) пиширилади. Машина тўхтовсиз ҳаракатланувчи аравали конвейрдан, асоси иссиққа чидамли пўлат ва икки томонидан тўсилган колосникли панжарадан иборат. Конвейер темир-йўл бўйига вакум-камера устида ҳаракатланади. Саноат миқёсида аглопорит ишлаб чиқаришда гилли жинслардан қуйидаги ярим тайёр маҳсулот тайёрланади. Гилли хомашё, майдаланган тошкўмир (йириклиги 5 мм гача), қўшимчалар аниқ меъёр бўйича аралаштирилади. Кўмирнинг масса улуши 7-12% ни ташкил этади. Агар гилли хомашё қуруқ бўлса, у ҳолда гил аралаштиргичга сув қушилади ва гил бир хил массага келгунча аралаштирилади. Махсус машиналар грануляторларда (масалан, барабанли грануляторда) гилли гранулалар олинади. Тайёр гранулалар агломерацион машинада (расм-9.1) пиширилади. Машина тўхтовсиз ҳаракатланувчи аравали конвейрдан, асоси иссиққа чидамли пўлат ва икки томонидан тўсилган колосникли панжарадан иборат. Конвейер темир-йўл бўйига вакум-камера устида ҳаракатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |