7-мавзу. Аудиторлик текшириш вақтида бухгалтерия ҳисоби тизими ва ички назоратни ўрганиш ҳамда баҳолаш


Ҳисоб сиёсатининг мазмунини ифодалайдиган маълумот манбалари


Download 188.81 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi188.81 Kb.
#1061943
1   2   3
Bog'liq
7 МАВЗУ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШ ВАҚТИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМИ ВА

Ҳисоб сиёсатининг мазмунини ифодалайдиган маълумот манбалари


Ҳисоб сиёсатини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади - «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли №1 БҲМС талабларидан келиб чиққан ҳолда корхона бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилиги тўғрисида хулоса тузишдан иборат бўлиб, ҳисоб сиёсати №1 БҲМСга мувофиқ уларни бажаришни таъминлаши лозим.


Бундай тартибда тест синови ўтказиш аудиторга энг аввало, ҳисоб сиёсатининг қайси жиҳатлари тўлиқ ёритилмаганлиги ва қамраб олинмаганлиги тўғрисида хулоса қилишга ёрдам беради.


Кўп ҳолларда қуйидаги масалалар ҳисоб сиёсатида ўз аксини топмайди:


1. Ташкилий - техник масалалар.

  • ҳужжатлар айланиш қоидалари ва режа - графиги;

  • ички ҳисобот (таркиби, шакллари, даврийлиги, тузиш ва тақдим қилиш муддатлари, фойдаланувчилар);

  • ички назорат тизими (ички аудит хизмати, мутахассис, шахсан раҳбарнинг ўзи, тафтиш комиссияси);

2. Услубий масалалар.

  • материаллар ҳақиқий сарфининг нормадан четга чиқишини назорат қилиш усуллари;

  • умум ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқа билвосита харажатларни тақсимлаш тартиби;

  • давр сарфларини ҳисобдан ўчириш тартиби;

  • тугалланмаган ишлаб чиқаришни аниқлаш.

3. Солиққа оид масалалар.

  • алоҳида ҳисоб юритишни ташкил этиш тартиби (фаолият турлари бўйича, сотилган товарлар бўйича, ҳар хил ставкаларда ҚҚС солинадиган, ҚҚС солинмайдиган ва ҳоказо);

  • ижтимоий соҳа объектларини алоҳида ҳисобга олишни ташкил этиш (мулклар имтиёз берилган ва имтиёз берилмаган ишлаб чиқаришларда бирга қўшиб ишлатилган ҳолларда мулк солиғи бўйича имтиёзга ҳуқуқ олиш учун).



Ички назорат тизимини ўрганиш (баён қилиш). Аудитор ички назорат тизимининг ишончлилигини ва текшириш ўтказишда унга таяниш мумкинлиги ҳақида асосли қарор қабул қила олиши учун бу тизимни ўрганади.


Агар ҳар кунлик иш ички назорат остида бўлса, даромадлар кўпаяди. Кундалик иш ишончли бўлса даромадни йўқотиш хавф-хатари ҳам пасаяди. Ички назоратнинг тузилиши турли хил бўлиши, корхона фаолияти, унинг ҳажми, эҲМ билан жиҳозланганлиги, раҳбариятнинг шахсан назорат қила олиш имкониятлари ва кўплаб бошқа омилларга боғлиқ.






Ички назорат тизимини баҳолашнинг асосий мақсади - аудитни режалаштириш, шунингдек аудиторлик амалларининг турларини, ўтказиш вақтини ва ҳажмини аниқлаш учун пухта замин яратиб, уларни аудиторлик текширувининг дастурида акс эттиришдан иборат. Фараз қилайлик, аудитор томонидан дастлабки аудиторлик текшируви дастури тайёрланган ва у олдинда турган ишларнинг бориши тўғрисида маълум тасаввурга эга.


Хатда ички назорат тизимининг муаммолари билан боғлиқ фактлар баён қилиниб, аудитор булар ҳақида мижоз-корхона бошқарувини хабардор қилиши лозим. Чунки, бу муаммолар ички назорат тизимининг таркиби ва фаолият кўрсатишида сезиларли камчиликлар мавжудлигидан далолат беради ва корхонанинг молиявий ахборотларини рўйхатга олиш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисоботда умумлаштириш лаёқатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Аудитор мижоз учун самарали ички назорат тизимини яратиш учун корхонанинг ташкилий тузилмасини, назорат амалларини ва ҳужжатлаштиришни ишлаб чиқиши талаб этилади. Аудиторлик фирмаси ишлаб чиқадиган назорат тизими бу консултатсион хизматлар бўлиб, уларни фирма ўзининг аудиторлик функтсияларига киритмайди.




Ушбу учала таркибий қисм ўзаро боғлиқликда ахборотлардаги жиддий хатоларнинг олдини олиш, аниқлаш ва тузатишни таъминлайди.



Download 188.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling