Пул маблағларининг
ҳаракати бюджетида
компаниянинг банк ҳисобрақамлари, кассалари
бўйича режали тушумлар ҳамда тўловлар ҳақидаги
ахборот бўлади. Шу турнинг ўзига компания пул
маблағлари ҳаракатининг умумий бюджети
моддалари ѐйилмаси бўлиб хизмат қиладиган пул
оқимлари режалари, масалан, тушумлар режаси
киради.
Даромадлар ва харажатлар бюджети билан пул
маблағлари ҳаракати бюджети ўртасидаги асосий
фарқ – вазифаларнинг ҳар хиллиги. Даромадлар ва
харажатлар бюджети (ДХБ) молиявий натижа –
фойдани режалаштириш учун, пул маблағлари
ҳаракати бюджети (ПМҲБ) эса пул оқимлари
прогнозини тузиш ва касса узилишлари хавфини
камайтириш учун тузилади. Вазифалар турлича
бўлгандан кейин уларни шакллантириш усуллари
ҳам, дастлабки маълумотлар ҳам фарқ қилади.
Вазифасига қараб ҳам
бюджетлар уч гуруҳга ажратилади:
операцион, ѐки функционал,
инвестициявий
молиявий бюджетлар.
Операцион ѐки функционал
бюджетлар
– бу компания жорий фаолиятини
режалаштиришга мўлжалланган
бюджетлар. Уларга, масалан, ишлаб
чиқаришга харажатлар бюджети, харидлар,
сотувлар бюджети ва ҳоказолар киради.
Шунингдек бюджетларда харажатлар
суммалари моддалар ва даврлар бўйича
деталлаштирилган бўлади.
Инвестициявий бюджетлар
бизнесни ривожлантиришга капитал
киритмаларни режалаштириш,
айланмадан ташқари активларни
реализация қилиш, шунингдек фойда
олиш учун инвестицияларни
режалаштириш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |