7-мавзу: Бюджетлаштириш
РЕЖА:
1. Корхоналарда бюджетлаштириш тизимининг
моҳияти.
2. Бюджетлаштириш турлари
2. Бюджетларни режалаштириш усуллари
Бюджетлаштириш тизими
Бюджетлаштириш тизимини жорий
этиш учун компаниянинг молиявий
тузилмасини ишлаб чиқинг, кейин
бюджетлар таркибини, бюджет
шаклларини ва уларнинг мазмунини
белгиланг. Бюджетларни
режалаштириш, келишиш ва
тасдиқлаш қоидаларини ишлаб
чиқинг ва регламентлаб қўйинг.
Тизимни синовдан ўтказинг. Бунинг
учун яқин чорак учун бюджетларни
тузинг. Шаклларни ѐки
кўрсаткичларни йиғишда ѐки
бюджетларни ишлаб чиқиш
жараѐнининг ўзида камчиликлар
топсангиз, қоидалар ва
регламентларни тузатинг. Эътирозлар
бўлмаса, бюджетлаштиришни
автоматлаштиринг. Тизим жорий
этилишига қараб ходимларни
ўқитинг.
Бюджетни қўйишга қандай
тайѐрланиш керак?
Бюджетлаштириш тизимини жорий этишдан олдин лойиҳанинг
мақсади, кўламлари ва бюджетини раҳбарият ва мулкдорлар билан
келишиб олинг. Олдиндан менежерларнинг бюджетлаштиришга
қўядиган талабларини билиб олиш учун улар билан суҳбатлашинг.
Ижрочиларни белгиланг – бюджетлаштиришни компаниянинг ўз кучи
билан амалга оширасизми ѐки маслаҳатчиларни жалб қиласизми.
Компания ходимларининг қайсиларини лойиҳа жамоасига
киритишни ўйлаб кўринг.
Лойиҳанинг мақсадлари ва бюджети, бизнеснинг кўламларидан
келиб чиқиб, бюджетларни Excel да ѐки ихтисослаштирилган
дастурда шакллантиришингизни аниқлаб олинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |