1. «Юқоридан пастга» вариантида раҳбарият
мақсадлар қўяди, масалан, фойда бўйича ѐки
харажатларни қисқартириш бўйича. Кейин
мақсадлар МЖМ даражасигача декомпозиция
қилинади. Бундай ѐндашувда бюджетларнинг
бажарилмаслиги хавфи бор, чунки
режалаштиришда эришилган натижалар ва
бизнес эҳтиѐжларидан келиб чиқилади,
ижрочилар имкониятлари эса эътиборга
олинмайди.
2. «Пастдан юқорига» усулида МЖМ тузган
режалар компаниянинг умумий бюджети билан
уйғунлаштирилади ва раҳбариятга тасдиқлаш учун
топширилади. Бу ҳолда ходимлар ўзини
ҳимоялатиш учун осон эришиладиган
мақсадларни қўйиши ва режаларни пасайтириши
эҳтимоли мавжуд.
3. Аралаш усулда кўрсаткичларнинг бир қисмини
раҳбарият бизнесни ривожлантириш
стратегиясидан келиб чиқиб белгилайди, бошқа
қисмини эса ижрочилар режалаштиради.
Операцион бюджетларни қандай кетма-кетликда
тузиш ҳақида қарор қилиш учун корхона учун қандай
чекловчи омиллар муҳимлигини таҳлил қилинг. Агар
асосий чеклов – сотув имкониятлари бўлса,
классиак схемадан фойдаланинг: аввал сотувлар
бюджетини тузинг, кейин ундан келиб чиқиб ишлаб
чиқаришни, сўнг харидларни режалаштиринг.
Бошқа мисол – маҳсулотни сотишда муаммолари
бўлмаган, аммо етказиб беришларда узилишлар
ҳамда материаллар сотувчиларига юқори боғлиқ
бўлган ишлаб чиқариш компанияси. Бу компания
ишни сотувлар бюджетидан эмас, балки харидлар
бюджетидан бошлаши керак, чунки асосий
чекловси омил – хом ашѐ.
Ваколатларни бюджетлаштириш иштирокчилари
ўртасида тақсимланг, режа кўрсаткичлари учун
масъулларни тайинланг. Бюджетларни ким ва
қандай муддатларда тузишини, келишишини ва
тасдиқлашини ҳал қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |