Даромад самараси- бу неъмат нархи ўзгариши (алмашиш самараси ҳисобга олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир. Даромад самараси - бу истеъмолчининг сотиб олиш имкониятини ошганлигини кўрсатади ва у бир бюджет чизиғидан бошқа бюджет чизиғига истеъмолчининг оптимал товарлар мажмуасини ўтишини акслантиради. Алмашиш самараси - бу нафлик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархи ўзгариши муносабати билан истеъмол товарлар талаби таркибининг ўзгаришидир. Алмашиш самараси неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча А неъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизиғи U1 бўйича бўлади. Туйғун даромадининг 300000 сўмини сариёғ ва гўшт истеъмол қилишга сарфлайди. 1 кг сариёғ 20000 сўм, 1 кг гўшт 75000 сўм. Нафлик функцияси U=2XY га тенг; Х-сариёғ; Y-гўшт. Сариёғ нархи 10000 сўмга тушди. Алмаштириш самараси, даромад самараси ва умумий самара ҳисоблансин. Эътиборларингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |