7-Мавзу: Эпигеномика. Эпигеном ва эпигентика ҳақида тушунча. Режа: Эпигеномика ва эпигенетика


Download 46.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi46.56 Kb.
#1582233
1   2   3   4
1.2. Гистон модификацияси 
Гистонлар, хроматинда топилган оқсилларнинг энг кўп тарқалган 
туридир, функсияси ДНКни қуюқлаштириш. Хроматиннинг асосий ва 
такрорланиш бирлиги, нуклеосомалар, гистон оқсилларининг октамерларидан 
(H2A, H2B, H3 ва H4) ташкил топган ва уни атрофи 146 жуфт нуклеотид асос 
узунликдаги ДНК билан ўралган. Нуклеосома ва ДНК қўшилиш шакли 
қуюқлашишга ёрдам бера оладиган 10 нм диаметрли хроматин ипини ташкил 
этади. 
Хромосоманинг таркибий қисмлари: А – Хромосома; Б – Хроматин; C – 
Нуклеосома; Д – Гитонлар (H2A, H2B, H3 вa H4); э – ДНК. 
Турли 
хил 
гистон 
ўзгаришлари 
асетилланиш, 
метилланиш, 
фосфорилланиш, юбикутинланиш, SUMOланиш (Small Ubiquitin-like Modifier 
– Модификацияловчи кичик Юбикутин), ADP -рибозаланиш (Аденозин 
дифосфат рибоза), диаминланиш ва пролин изомерланиш сифатида маълум.
Гистон думчалари одатда ўзларининг лизин ва аргинин амино 
кислоталарида мавжуд амин гуруҳлари туфайли мусбат зарядланган бўлади. 
Ушбу мусбат зарядлар гистон думчалари билан ДНК асосидаги манфий 
зарядланган фосфат гуруҳларига таъсир ўтказади ва боғлашга ёрдам беради. 
Нормал ҳужайрада содир бўлувчи асетилланиш, гистондаги мусбат 


зарядларни аминларни амидларга ўзгартириш йўли билан нейтраллайди ва 
гистонларнинг ДНКга боғланиш қобилиятини пасайтиради. Бу боғланишнинг 
сусайиши хроматин кенгайишига имкон беради ва генетик транскрипсияга 
жой очилади. Гистон диасетилазалар ўша асетил гуруҳларини олиб ташлайди, 
гистон думчалари мусбат зарядларини кучайтиради ва гистонлар ва ДНК 
асоси ўртасидаги юқори-муносабатларни (high-affinity) руҳлантиради. 
Мустаҳкамланган ДНК боғланиши ДНК структурасини зичлаштиради ва 
транскрипсияга халақит беради.
Гистон модификацияси: гистон думчаларига асетил, метил, юбикутин ва 
фосфор гуруҳларининг бирикиши 

Download 46.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling