7-мавзу. Ишлаб чиқариш назарияси ишлаб чиқариш омиллари


Download 489.15 Kb.
bet3/11
Sana25.01.2023
Hajmi489.15 Kb.
#1119751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Изокванталар. Ишлаб чиқаришда фақат иккита омил - меҳнат ва капиталдан фойдаланиладиган ишлаб чиқаришни қараймиз. Фараз қилайлик, мебель ишлаб чиқариш цехида мавжуд технология асосида сарфланадиган капитал ва меҳнатнинг маълум нисбатлари комбинациясида стул ишлаб чиқарилмоқда. Қуйидаги 1-жадвалда ҳар хил ресурслар сарфлари комбинациясида максимал ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори келтирилган.
1-жадвал.
Омиллар сарфининг ҳар хил миқдорий таркибида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори

Капитал

Меҳнат сарфи, (соатларда)

сарфи

1

2

3

4

5

1

30

50

60

70

80

2

40

65

80

85

100

3

60

80

100

110

115

4

65

85

110

115

120

5

80

100

120

125

130

1-жадвалга кўра икки бирлик меҳнат ва бир бирлик капитал сарфлаб 50 бирлик стул ишлаб чиқариш мумкин, ёки уч бирлик меҳнат ва тўрт бирлик капитал сарфланса, 110 дона стул ишлаб чиқарилади. Жадвалнинг ҳар бир қаторидаги ишлаб чиқариш ҳажмларини қарасак шу нарсани кузатишимиз мумкинки, капитал сарфи ўзгармаганда, меҳнат сарфининг ошиши билан бирга умумий ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда.




1- расм. Ишлаб чиқариш омиллари сарфи ўзгаришига кўра стул ишлаб чиқариш графиги.


Расмда келтирилган эгри чизиғи 60 дона стул ишлаб чиқаришни таъминлайдиган капитал ва меҳнат сарфлари комбинацияларини ифодалайди. эгри чизиғи 80 дона стул ишлаб чиқариш учун сарфланадиган капитал ва меҳнат сарфлари комбинацияларини, эгри чизиғи эса 100 дона стул ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар сарфлари комбинацияларини ифодалайди.


Расмдаги , ва эгри чизиқларга изокванталар дейилади.

Download 489.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling