7-Мавзу: Истеъмол, жамғарма ва инвестиция функциялари Режа


Истеъмол ва жамғарма, уларнинг графиклари


Download 26.36 Kb.
bet2/3
Sana27.01.2023
Hajmi26.36 Kb.
#1130807
1   2   3
Bog'liq
7 мавзу

7.2. Истеъмол ва жамғарма, уларнинг графиклари.
Ихтиёрдаги шахсий даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро боғлиқлик xар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар одатда кўпроқ истеъмол қилиб, камроқ жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш томонга ўсади.
Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари.

Йиллар

Даромад у

Истеъмол с

Жамгариш S

1
2
3
4
5
6
7

370
390
410
430
450
470
490

375
390
405
420
435
450
465

-5
0
5
20
15
20
25

4.1-расм.


Истеъмол графиги.
С С=У
И 410 с=а+ву
с
т 405 Жамғарма
е
ъ 390
м
о 375
л 370 Қарз xисобига xаёт кечириш


а У
370 390 405 410
Ихтиёридаги даромад
Истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишида берилган. Биринчисида у шундай шартли xолатни изоxлайдиган, яъни xар қандай йилда истеъмол ихтиёридаги даромадга тенг бўлади. Иккинчиси xақиқатда истеъмол графиги бўлиб, xақиқий истеъмол ва даромад тенг бўлган нуқтада (390) биссектриса билан кесишади. Бундан қуйи нуқтада xақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият инсонларни қарз xисобига xаёт кечиришини билдиради. Юқори нуқтадаги xақиқий истеъмол даромаддан кам xамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади.
Жамғариш графиги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Вертикал ўқдаги xар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол xажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. (S = У - С) Бошланғич даромад даражасида жамғариш нулга (0) тенг xолда улар даромадининг ўсиб бориши билан ошиб боради. Жамғариш графиги xам истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодага эга.
S = -а + в;
бунда; а - даромад даражаси унинг бошланғич нуқтасидан паст
бўлганда қарз xажми;
В - оғиш бурчаги бўлиб жамғаришни ўзгаришини (вертикал ўзгариш) даромаднинг ўзгаришига (горизантал ўзгариш) бўлган нисбати сифатида аниқланади;
5 / 20 = 0.25
7.2-расм.
Жамғариш графиги.
И
с
т
е
ъ
м Қарз xисобига S = - а + ву
о xаёт кечириш (-5)
л 5
0 Жамғариш (+5)
370 390 410 430 450 470 Ихтиёрдаги даромад.
-5

Тенгламага даромад тўғрисида берилганларни қўйиб, унга мувофиқ келадиган жамғарма миқдорини аниқлаш мумкин;


S = - 97,5 + 0,25 х 370 = - 5

Қисқача хулосалар.


1. Аxолининг оладиган даромадлари ва истеъмоли ўртасидаги боғлиқлик шуни кўрсатаяпдики, яъни аxолининг даромадлари миқдори ошиб бориши билан жамғармалар миқдори xам ошиб борар экан. Бундан ташқари истеъмол бозорида харидор бўлиб фақат фуқора эмас балки уларга хизмат кўрсатадиган корхона ва ташкилотлар xам xисобланар экан.
2. Истеъмол ва жамғариш чизиғи истеъмолчилар жамғармасида бeлаётган ўзгаришларга, нарх ва солиқ, истеъмолчи қарзи даражаси, шунингдек уй хўжаликларининг тақсимланадиган даромадларидаги ўзгаришларга боғлиқ.
3. Истеъмол ва жамғармага ўртача ва чегаравий мойиллик аxоли оладиган даромадларининг қанча қисми истеъмолга ва қанча қисми жамғармага кетаётганлигини тушиниш имкониятини билдирар экан.
4. Инвестиция ёки капитал кўйилмалар xали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қeйилган маблағ xисобланар экан. Демак, инвестиция янги корхоналар қурушга, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга кетган харажатлардан иборат. Инвестицияга қилинган харажатлар соф фойданинг кутилаётган миъёри ва фоиз ставкасига боғлиқ экан.



Download 26.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling